Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзда қайси футболчилар грандлар учун «гўшт»га айланади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавсум айрим футболчиларнинг клуби тузилган шартномаси ўз якунига етади Шу боис, улар ёзда ўзлари истаган клуб билан шартнома имзолаши ва клубни эркин агент сифатида тарк этиш ҳуқуқига эгалар. Бугун ана шундай имкониятга эга энг машҳур футболчилар билан таништириб ўтамиз. 

Рики Пуч - «Барселона»

Тан олиш лозим, Рики Пучнинг клуб билан шартномаси якунланаётганига ишониш қийин. Сабаби Роналд Куман келгач, таркибда ёш футболчилар кўпроқ кўриниш беришни бошлади. Пучдан ташқари Педри, Фати ва бошқа ёш футболчилар учун асосий таркибга йўл очилди. Каталония клуби ўзи учун янги режаларни тузаётган бир пайтда, келажакда катта наф келтириши анқи бўлган Рикини текинга қўйиб юбориш ҳеч қандай мезонларга тўғри келмайди.

Испан нашрларининг маълум қилишича, Каталония клуби ўз академиясидан чиққан футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Катта эҳтимол билан, Пучнинг кейинги клуби Испаниянинг ўртамиёна жамоаларидан бири бўлади. шунингдек, Германия клубларидан ҳам таклифлар мавжуд.

Анхел Ди Мария - ПСЖ

Аргентиналик футболчининг имкониятларига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти, фақат у 32 ёшни «уриб» қўйди. Шу боис, Париж клуби футболчи билан янги шартнома имзолаш борасида бироз ўйланиб қолган. Клуб ёшроқ ижрочига асосий таркибдан ўрин бериш борасида бош қотирмоқда.

Хўш, футболчининг кейинги манзили қаер бўлади? «Манчестер Юнайтед»даги омадсизликдан сўнг, у АПЛга қайтмаслиги аниқ. «Реал» ва «Барселона» учун энди қарилик қилади. Энди фақат «А cерия» клублари варианти қолмоқда. Тахминларга кўра, унинг кейинги клуби «Интер» ёки «Ювентус» клубларидан бири бўлиши мумкин.

Флорент Товен - «Марсел»

Бугунги кундаги «Марсел»нинг энг ёрқин юлдузларидан бири саналган Товен ҳам тез орада ўзи учун клуб қидиришга мажбур бўлиши аниқ бўлиб бормоқда. 27 ёшли футболчи ярим ҳимояда ҳамма нарсага қодир. У узун ва қисқа пасларда, майдонни кўриш ва ўйинни бошқариш борасида беназир. Шунингдек, қанотларда ҳам тўп суришга қодир.

Товенинг ишончли ўйинлари сабабли бир неча йиллардан бери гранд клубларни уни ўз сафида кўришни истади. Аввалига, «Сити» кейин «Барселона» ва ҳатто «Милан» ҳам таклиф билан чиқди. «Марсел» эса, охиригача уни қўйиб юборишни истамади. Энди катта эҳтимол билан текинга қўйиб юборишга мажбур бўлмоқда. Товеннинг бугунги кундаги тахминий трансфер суммаси 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Вейналдум - «Ливерпуль»

Жини Вейналдум қишдаёқ бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин. Уни шахсан Роналд Куман ўз таркибида кўришни истамоқда. Боз устига, футболчининг «Ливерпуль» билан ўртадаги шартномаси йил охирида якунига етади. Бундай вазиятдан фойдаланиш учун голландиялик футболчига яхшигина шахсий шартнома таклиф қилишнинг ўзи кифоя қилиши мумкин.
Вейналдум ҳужум чизиғи билан биргаликда, таянч зонасида ҳам жуда ишончли ўйин кўрсатишга қодир футболчи. Жини таркибга Минамино ва Жота келиб қўшилгач, анча ортга чекинишга мажбур бўлди. Балки, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ҳам футболчи Испанияга кўчиб ўтишни танлар?! Буниси энди вақт кўрсатади?!

«Ливерпуль» негадир ярим ҳимоячи билан янги шартнома борасида ҳаракат қилишга шошилмаяпти. Балки, бу борада клубнинг ўз режалари бордир. Шуниси аниқки, Вейналдум сингари футболчини эркин агент сифатида қўйиб юбориш жуда ачинарли ҳолат.

Серхио Агуэро - «Манчестер Сити»

Кун Агуэро «Сити» клуби афсонаси десак, адашмаган бўламиз. Жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлибгина қолмай, у клубнинг чинакам рамзига айланиб кетган футболчилардан бири саналади. Шундай бўлсада, сўнгги мавсумларда унинг спорт формаси аввалги даражада эмаслиги сезилиб қолмоқда.

Захира ўриндиғидаги Жезуз эса, секин-асталик билан унинг ўрнини эгаллаб бормоқда. Футболчи «Манчестер Сити» билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, у ортга Аргентинага қайтиб кетмоқчи. «Сити» жамоаси эса, ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Улар Агуэронинг ўрнини тўлдиришга қодир янги ҳужумчи излашни бошлаб юборишган.

Давид Алаба - «Бавария»

Деярли 6 ойдан бери Алабанинг «Бавария» билан янги шартнома борасида келишувни амалга оширмагани муҳокама бўлмоқда. Футболчи клубдан йилига 15-20 миллион евро маош кўрсатилган янги шартнома талаб қилмоқда.

Клуб сафида 10 йил тўп сурганига қарамай, австриялик футболчи бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. У билан «Реал» «Барселона» сингари гранд жамоалари қизиқиб қолган. Шунингдек, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам Алаба билан шартнома имзолаш орзусида.

Лео Месси - «Барселона»

Афсуски, «Барселона» жамоасининг барча замонлардаги энг яхши футболчисининг ҳам саргузаштлари охирлаб қолди. Хориж нашрлари берган маълумотларга қараганда, Месси «Барселона»ни мавсум сўнггида тарк этади.

Шундай бўлсада, клубга янги президенти сайланиши вазиятни тубдан ўзгариб кетишига олиб келиши мумкин. Бугунги кунда Леони ўз сафида кўришни истаган жамоалар орасида «Манчестер Сити» ва ПСЖ асосий даъвогар бўлиб турибди. Ҳаммаси Лео қабул қилувчи сўнгги қарорга боғлиқ. У қандай бўлишини эса, кўп ўтмай билиб олишимиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:24, 20.12.2020. Ўқилди: 13493 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.