Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПСЖда нималар бўляпти?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Париж супер клубида бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида фикр алмашади.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Париж клуби Томас Тухелнинг истеъфосини янги мураббийнинг тайинлови билан бир вақтда эълон қилмоқчи эди.Ички чемпионатдаги омадсизлик сабабли клуб сабр қилгани йўқ. Манбанинг маълум қилишича, клуб янги йилдан сўнг, янги мураббийни эълон қилишни режа қилган. Бу ким бўлиши эса, деярли аниқ.

Ваҳоланки, клуб сўнгги учрашувда «Страсбург»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Раҳбарият эса, чемпионатдаги асосий рақиб «Лион»га қарши баҳсдан сўнг, мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборишни режа қилган эди.

Маълумотларга қараганда, клуб нақд 2 ҳафта давомида Маурисио Почеттино билан музокаралар олиб борган ва уни кўндириши билан Тухелга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Тез орада, мураббийлар рокировкаси амалга оширилади. "Лига 1” 2 ҳафталик дам олишга чиқиб кетганидан, клуб унумли фойдаланишни режа қилган.

Тухел нега кетди?

Лоран Блан 3 йил давомида Париж клубида фаолият олиб борганига қарамай, уни истеъфога чиқаришди. Мураббий клубни чорак финалга олиб чиққан бўлсада, раҳбарият унга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Унай Эмери «Барселона»га қарши 1:6 дан кейин ҳам ўз ўрнини йўқотгани йўқ. Аслида, Томас Тухел ҳам ўзининг илк мавсумида «Манчестер Юнайтед»га қарши плей-офф учрашувида оғир мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Шундай бўлсада, раҳбарият бунга кўз юмди.

Шундай бўлсада, Томаснинг ички биринчиликдаги катта ғалабаларини унутмаслик лозим. Клуб унинг қўл остида иккита чемпионликни қўлга киритди. Ҳатто Европа чемпионлар лигасини финал учрашувида ҳам тўп сурди. Айни дамда, клуб Франция чемпионатининг лидерларидан атиги 1 очко ортда қолмоқда холос.

Катта эҳтимол билан Тухелнинг истеъфосига асосий сабаб унинг жамоа етакчилари ва раҳбарият ҳақида билдирган фикрлар асосий сабаб бўлди. Айниқса, жамоанинг трансфер ишлари борасида билдирган фикрлари Леанардони хафа қилгани аниқ.

«Биз жуда кўп футболчиларни эркин агент сифатида қўйиб юборяпмиз. Бунга йўл қўйиш мумкин эмас. Бундай трансфер сиёсати билан келаси мавсумда рақобат киришиш осон бўлмаслиги аниқ.”

Кейин, ички муҳит бузилиб кетди. Неймар ва Мбаппе эса, мураббийнинг даражаси паст эканлиги ҳақида раҳбариятга бир неча маротаба маълум қилди. Бу қўзғолонга бошқа футболчилар ҳам қўшилди ва муаммо катталашиб кетди. Кейин эса, мураббий ва футболчилар ўртасидаги алоқалар тўлиқ тўққа чиқди. Ишга Носир Эл Ҳелайфи аралашгач, кимдир клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. ПСЖ ўз етакчиларидан айрилишни истамади. Шу боис, тинчгина Томас Тухелдан воз кечишга қарор қилди.

Кейинги мураббий ким?

Маурисо Почеттино варианти айни дамда ҳақиқатга жуда яқин. Аслида, мураббийни ишдан олиб ташлагач, Леанардо ўзи яхши таниш бўлган Макси Алегрини ишга таклиф қилмоқчи эди. Кутилмаганда, унинг қарорига Мансул Эл Хелайфи қарши чиқди. У 2001-2003 йиллар оралиғида клуб шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилган Почеттино вариантини танлади. Бугунги кунда мураббий сифатида ном қозонган Маурисио ўз вақтида Париж супер клуби билан «Интертото» мусобақасида ғалаба қозонганини кўпчиликнинг ёдида бўлмаслиги мумкин.

Шу ўринда, Мансурнинг танловига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Аргентиналик мутахассис топ даражадаги мураббийлар қаторида тилга олинади. У совринлар ютмаган бўлсада, кичик имкониятлардан катта воқеа ясай олади. Бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ. Унинг совринларга жуда ўч эканлиги эса, Париж клубининг катта ареналардаги имкониятларини ошириб юбориши аниқ. Таниқли нашрларининг маълум қилишича, парижликлар мураббийга 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқда. Совғасига Кристиан Эриксоннинг трансфери ҳам амалга оширилади. Миланда ўзини кўрсата олмаган Эриксон Почеттинони эркин ҳаракат қилишига имконият яратиб бериши аниқ.

Ташқаридан осон кўрингани билан, Почеттинони Парижда осон бўлмаган кунлар кутмоқда. У клубнинг ички муҳитини ўнглаши лозим. У жамоани жипслаштирибгина қолмай, тўлиқ бир муштга айлантириши лозим. БУнинг учун анчагина вақт талаб этилади.

Ўз фаолияти давомида фақат бой берилган финаллар билангина мақтана оладиган мураббий учун бу мушкул вазифа. Шунга қарамай, у энди ҳар мавсумни чемпионлик медаллари билан якунлаши, ўзига бўлган ишончини қайтариб олиши мумкин. Боз устига, агар бу тайинлов амалга ошса, уни ЙЧЛ доирасида «Барселона»га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бу баҳсларда у «Эспаньол»га содиқ эканлигини кўрсатиб қўйиши лозим. Қўшимчасига, ўз имкониятларини ҳам тўлиқ намойиш этиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:11, 25.12.2020. Ўқилди: 5567 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик