«Эвертон» «Манчестер Сити»га қарши ўйин бошқа муддатга қолдирилганидан норози бўлди
"Эвертон" Англия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин бошқа муддатга қолдирилганидан норози бўлди. Клуб бу борада расмий баёнот тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 28 декабрь, душанба куни Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди, аммо "шаҳарликлар" сафида коронавирусга чалинганлар аниқлангани учун баҳс қолдирилди.
"Эвертон" клуби "Манчестер Сити"га қарши ўйин қолдирилганидан афсусда эканини маълум қилади. Учрашувни стадионда икки минг, телевизор орқали эса миллионлаб фанатлар томоша қилиши керак эди.
Барча ўйинчилар ва ходимлар "Гудисон Парк"даги баҳсни ўтказишга тайёр эди. Биз бу ўйинни интизорлик билан кутаётгандик.
Аммо жамоамиз учрашувни ўтказишга масъул бўлганларнинг хавфсизлиги таъминланишини истаймиз. "Сити" томонидан АПЛга тақдим этилган барча маълумотларни олишни истаймиз. Нима учун ўйин кўчирилганини тушунишни хоҳлаймиз", – дейилади "Эвертон" тарқатган баёнотда.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 08:30, 29.12.2020. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар