Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман». Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров тушунарсиз тақиқлар ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жавоҳир Синдоров — бу исм-шарифни жуда кўпчилик эшитган бўлиши мумкин. Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлик вақтида учинчи гроссмейстерлик талабини бажариб, 2018 йилда дунё шахмати тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланганди.

Жавоҳир Синдоров «Дарё» мухбири билан суҳбатда мамлакат шахмат федерациясининг эътиборсизлиги, фаолиятини эрта якунлаган шахматчилар ва федерацияни алмаштириш масаласи ҳақида сўз юритди.

"Беш ёшимдан буён шахмат билан шуғулланаман. Уч нафар укамдан иккиси ҳам шахмат билан шуғулланган. Оиламда профессионал шахматчилар бўлмаган, бу спорт турига мени бобом олиб кирган, отам эса мени ҳар доим қўллаб-қувватлаган.

2018 йилда шахмат тарихидаги энг ёш иккинчи гроссмейстерга айланганман. Албатта, бу натижага эришиш йўлида машаққатли меҳнат қилганман, жуда қийин бўлган. Унвонни қўлга киритганимдан кейин мени Ўзбекистонда жуда яхши кутиб олишган. Кеч бўлишига қарамай барча яқинларим, устозларим, телевидение ходимлари ва мухлислар аэропортга чиққан. Ўша вақтда менга Президент томонидан уч хонали уй калити топширилган.

Чет эл мусобақаларига ўзининг ёнидан харажат қилиши ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида

Профессионал шахматчи йилига камида 9 ёки 10 та халқаро мусобақада иштирок этиши керак бўлади. Бунинг бир ёки иккитаси Ўзбекистонда бўлиши мумкин, қолган барча мусобақалар чет элда бўлиб ўтади. Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиш учун йилига 9-10 та чет эл мусобақаларида қатнашишга тўғри келган. Бунга кетадиган харажатнинг барчаси оилам томонидан қопланган. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан менга ҳеч қандай моддий ёрдам берилмаган.

Рекордни янгилаганимдан кейин ҳам шахмат федерацияси томонидан ҳеч қандай эътибор бўлмади. Улар фақатгина федерация расмий сайтида мени табриклаш билан чекланди.

Тушунарсиз сабабларга кўра Президент совғаси — автомобилдан қуруқ қолгани ҳақида

Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритганимда бир ой ўтар-ўтмас олти кишидан иборат Ўзбекистон шахмат терма жамоаси билан 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат Олимпиадага бордик. У ерда кучли рақиблардан устун келган ҳолда, Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритдик. Бизни Тошкентда тантанали равишда кутиб олишди. Кейинроқ қатнашчиларга Президент совғаси — автомобиллар топширилди. Лекин мен ва жамоадошим Ситора Сапарова ҳатто тақдирлаш маросимига чақирилмадик ҳам, қолган қатнашчиларнинг барчасига автомобиль совға қилинди. Федерация нима учун биз иккимиз маросимга чақирилмаганимизни изоҳсиз қолдирди.

Тақиқлар, тақиқлар...

2019 йилда Ёшлар Иттифоқи кўмагида Синдоров Жавоҳир Кубоги мусобақасини ташкил қилдик. Унда қўшни мамлакатлардан ҳам ёш шахматчилар келиб иштирок этди. Лекин негадир, айрим тенгдошларим бу мусобақада қатнаша олмади. Кейинчалик суриштирсак, шахмат федерацияси томонидан оғзаки тақиқ қўйилган экан.

Федерацияни алмаштириш борасида

Албатта, чет эл федерацияларидан қатор таклифлар келган. Бироқ мен Ўзбекистон ўғлони сифатида ўз юртимни ҳимоя қилгим келади. Агар шахмат федерация томонидан бундай тўсқинликлар бўлаверса, у ҳолда Гулруҳбегим Тоҳиржонова сингари федерациямни алмаштиришимга тўғри келади. Аммо мен буни хоҳламайман. Шунчаки бизга ҳам озгина эътибор берилишини истаймиз.

Мисол учун Ҳиндистон федерацияси оддийгина Опен мусобақасига 70 нафар шахматчисини барча харажатларни қоплаган ҳолда юборди. Бу ерда эса туғишган укам Исломбек Синдоров олти карра Осиё чемпиони, икки карра Жаҳон чемпиони бўлишига қарамай мана шу эътиборсизлик сабаб фаолиятини муддатидан аввал якунлади.

Бошқа федерацияларда йилига юзлаб мусобақалар ташкил этилади, Ўзбекистонда эса — битта халқаро мусобақа. Биз ўз даражамизни сақлаб туришимиз учун кўплаб мусобақаларда қатнашишимиз керак, уларнинг кўпи эса чет элда бўлади ва харажатларни ўзимиз қоплашимиз керак. Шу сабаб мен таниган кучли шахматчилар, гроссмейстерлар Темур Гареев, Антон Филиппов (Филиппов федерация эътиборсизлиги сабаб Қозоғистонга кетган), Темур Кўйбакоров ва бошқалар ўз федерациясини алмаштиришга мажбур бўлган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда жуда кўплаб ёш иқтидорлар ўсиб келмоқда. Агар улар ҳам эътиборсиз қолдирилса, худди укаларим ва бошқа кўплаб шахматчилар каби фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлади", — деди Жавоҳир Синдоров.

Жавоҳир Синдоров — 2005 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Жавоҳир уч карра Ўзбекистон чемпиони, олти карра Осиё чемпиони ва беш карра Жаҳон чемпиони. У 2018 йилда учта гроссмейстерлик шартларини бажариб, жаҳон тарихидаги иккинчи энг ёш (12 ёш 10 ойлик 8 кунлик) шахматчига айланган. Кейинчалик Жавоҳирнинг рекордини ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12 ёш 7 ойлик 17 кунлик) янгилади. Айни дамда Синдоров дунё шахмати тарихидаги учинчи рақамли энг ёш халқаро гроссмейстер бўлиб турибди.

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 09:44, 13.01.2021. Ўқилди: 7125 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик