Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8201 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрлинг Холанд: «Марко Ройс — афсона, Роналду эса ҳақиқий машина»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бир йил олдин “Ред Булл Залцбург”дан “Боруссия Дортмунд”га кўчиб ўтган ва шундан бери 25 та гол уриб рекордчи бўлиб турган тўп урар ҳужумчи Эрлинг Холанд «bundesliga.com»га интервью берди.

bundesliga.com: — “Боруссия Дортмунд”да бир йилдан бери фаолият юритяпсиз. Ортда қолган давр сизга нима берди, қандай даражада ўсишга эриша олдингиз?
Эрлинг Холанд: — Ҳа, шартнома имзолаганимдан кейин, ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Маълум вақт карантинда бўлиш, мухлисларсиз машғулот ўтказиш ва учрашувларда иштирок этиш, буларнинг ҳаммаси мен учун жуда тез ўтди, лекин бир томондан икки марта секинроқ ўтганга ҳам ўхшади. Бу нарсаларни тушунтириб бериш қийин, аммо ҳозир ҳаммаси яна тез ўтаётгандек гўё. Бизнинг режаларимизда бу каби воқеалар содир бўлиши йўқ эди, бироқ менинг омадим келди. “Сариқ девор”даги ажойиб мухлислар бағрида ўйнаб кўрдим ва тез орада яна ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнашга умид қиламиз.

— Янги бош мураббийингиз Эдин Терзич ҳақида қандай фикрдасиз?
— «Дортмунд»га келганимдан бери Эдин билан яхши муносабатлардамиз. У билан турли хил нарсалар ҳақида гаплашиб турамиз. У менга кўплаб кўрсатмалар бериб келяпти ва мен эса уларни у хоҳлагандек бажаришга ҳаракат қиламан.

— Сиздан орқароқда ҳаракат қилаётган Марко Ройс билан биргаликда Тезичнинг 4-2-3-1 тактикаси остида ўйнаяпсиз, у билан қандай ишлаяпсиз?
— Ройс бу жамоанинг катта қаҳрамони ва унинг такрорланмас ўйинлари биз учун муҳим. Маркода ҳеч кимда йўқ майдонни кўра олиш қобиляти бор. Санчонинг «Лейпциг»га қарши учрашувдаги голини ва менга узатилган тўпни кўрдингиз, жуда ҳам ажойиб эди. Мен ҳам шундай узатмалар қабул қилиб олишни хоҳлайман ва Ройс бу ишни мен учун кўпроқ бажариши керак.

— «Аугсбург»га қарши кечган дебют ўйинигизда 3 та гол билан хет-трик қайд этгандиз. Ўша вазиятни таърифлаб бера оласизми?
— Илк голимни уриш жараёнида Санчодан яхши пас қабул қилиб олдим. Санчони яхши футболчи эканлигини олдиндан билардим, биз бир-биримизни яхши тушуна олдик. Иккинчи голни Торган Азарнинг совғаси билан, учинчисини эса Ройснинг моҳирона узатмаси билан урдим. Дебют учрашувда хет-трик қайд этиш ҳар доим ёқимли.

— Сиз бир неча рекордларни янгиладиз. Айтинг-чи, мана шундай рекордлар сиз учун муҳимми?
— Тўғрисини айтганда, бу менинг асосий диққат эътиборимдаги нарса эмас. Асосий мақсадим клуб билан нимадир ютишга қаратилган. Шунинг учун кўпроқ жамоавий титуллар ва кубоклар ютишни хоҳлайман. Шахсий совринлар ҳақида эса ҳозирча ўйлаяпганим йўқ. Тўғри, агар сенга қандайдир соврин беришса, бу албатта ёқимли ҳолат ва қилган меҳнатларинг самараси эканлигини билдирибгина қолмай, кейинги қиладиган ишларинг учун мотивация вазифасини бажариб беради.

— Бундеслигани қай даражада ёқтирасиз?
— Албатта ёқади, мамлакат бўйлаб ҳамма шароитларга эга ўйингоҳлар, яхши шаклланган ва бизга қаттиқ қаршилик кўрсата оладиган жамоалар мавжуд. Кўриб турганингиздек, бундай ажойиб лигадан роҳатланяпман.

— Криштиану Роналдунинг йўли сиз учун намуна вазифасини бажариб берадими?
— Баъзи бир жойларда бу мавзу ҳақида нималардир ўқидим, лекин бу ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмайман. Шуниси аниқки, ўзимнинг мақсадларим бор ва атрофимдаги одамлар билан биргаликда режаларимни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қиламан. Шунинг учун айнан Роналду билан бир хил ишни бажараман дегани эмас, чунки Криштиану бу ишни қандай қилишини билмайман. У дунёдаги барча футболчилар учун иштиёқ бера олади. Роналдуга бир қаранг, у ҳақиқий машина.

— Сиз 16 ёшингизда “Молде ФК” клубига кўчиб ўтдингиз ва футболчи сифатида ўсишга эришдингиз. Ўша даврдаги ҳаётингизда рўй берган кулгили воқеалардан бирини айтиб бера оласизми?
— У ерда ҳозир ҳам гаплашиб турадиган ва балки ҳаётимни охиригача алоқада бўлиб туришга арзийдиган жуда кўп дўстларим бор. Майдон ичкарисида ҳам майдондан ташқарида ҳам бир қанча яхши хотиралар қолган. Ёш болалар эдик, бир терма жамоа сафида ўйнардик, «Молде»да ҳам бирга ўйнардик, шунинг учун доим биргаликда саёҳат қилардик, уйимиз атрофида кўп ҳазиллашардик. Эман исмли дўстим бор ва у менинг ён қўшним эди. Тунда у яшайдиган хонадон эшиги қўнғироқларини босиб ҳазил қилишни ёқтирардим. Яхши эслай оламан, бир сафар кўпгина нотаниш одамларни унинг уйига таклиф қилиб, ўзим секин қочиб чиқиб кетган эдим. Ўша воқеа кулгули бўлган эди.

Иброҳим Жалолов таржима қилди.

Манба: bundesliga.com
Киритилди: 20:44, 19.01.2021. Ўқилди: 6027 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.