Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун "Пахтакор" "Вердер"га қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 44

Filename: widget/news_details.php

Line Number: 137

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 44

Filename: widget/news_details.php

Line Number: 137

/ https://stadion.uz/news/sections/uzfootball
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувини бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да Германиянинг "Вердер" клубига қарши ўтказади. Мазкур баҳс "Эндо Спорт" компаниясининг таклифига биноан амалга ошмоқда. Учрашув ҳам компанияга қарашли стадионда бўлиб ўтади.

Бугунги кунда УЕФА рейтингида 14-поғонада бораётган Бременнинг "Вердер" клуби 1899 йилнинг 4 апрелида ташкил топган. Уй учрашувларини ўз бағрига 43.500 мухлисни сиғдира оладиган "Везерштадион" ўйингоҳида ўтказади. Жамоанинг "мусиқачилар" ва "яшил-оқлар" каби лақаблари мавжуд. Жамоа президенти Клаус Аллофс бўлса, бош мураббийи Томас Шааф ҳисобланади. Немис мутахассиси 1999 йилдан буён жамоани бошқариб келаётганлиги таҳсинга сазовордир. Бременликлар Шааф мураббийлигида 3 марта мамлакат кубоги ва бир бор чемпионликни тантана қилган. Айтганча, Шааф яқиндагина жамоа билан тузган шартномасини яна 2 йилга узайтирди. Жамоа ютуқларига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг анча салмоқли эканлигига гувоҳ бўламиз. Қўйида "Вердер"нинг барча совринлари келтирилган:

Ички совринлари:

Германия чемпиони (4): 1965, 1988, 1993, 2004.

Кумуш медал совриндори (7): 1968, 1983, 1985, 1986, 1995, 2006, 2008.

Бранза медали соҳиби (5): 1989, 1991, 2005, 2007, 2010.

Мамлакат кубоги ғолиби (6): 1961, 1991, 1994, 1999, 2004, 2009.

Мамлакат Кубок финалчиси (4): 1989, 1990, 2000, 2010.

Суперкубок соҳиби (3): 1988, 1993, 1994.

Немис лигаси кубоги ғолиби (1): 2006.

Немис лигаси кубоги финилчиси (2): 1999, 2004.

Ҳалқаро совринлари:

Кубок эгалари кубоги (1): 1992.

УЕФА кубоги финалчиси (1): 2009.

Интертото кубоги совриндори (1): 1996.

Германия бундеслигасининг биринчи давра якунига кўра турнир жадвалининг 5-ўрнидан жой олган Томас Шааф шогирдлари ўтказилган 17 учрашувда 29 очко жамғариб, мавсум якунига қадар камида ЕЧЛ га йўлланма берувчи ўринлардан бирини банд этиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Клаудио Писарро эса тўпурарлар пойгасида жамоаси каби 5-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 12 гол мавжуд. Бу борада пешқадам "Бавария" ҳужумчиси Марио Гомес бўлиб, у рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол этган. "Мусиқачилар" 1-давранинг охирги 2 турида икки хил натижа қайд этган. 16-турда "Вольфсбург" жамоаси устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган "яшил-оқлар" (мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор" 15 январь куни айнан "Вольфсбург" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор), 17-турда турнир жадвали пешқадамларидан бири "Шальке-04" жамоасидан йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Жамоанинг 2-даврадаги дастлабки 2 ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, 21 январь куни сафарда "Кайзерслаутерн" билан куч синашадиган Томас Шааф шогирдлари орадан бир ҳафта ўтгач, яъни 28 январь куни ўз уйида "Байер" клубини қабул қилади.

Ўз вақтида жамоа сафида немис футболининг афсонавий ўйинчилари ҳисобланган Марко Боде (клуб сафида гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга - 102 та гол), Руди Феллер ва Клаус Аллофс (бугунги кунда жамоанинг бош менежери лавозимида фаолият олиб бормоқда) лар тўп сурган. Жамоанинг энг гуллаган пайти 80-йилларнинг охири - 90-йилларнинг бошига тўғри келади. Шу даврда жамоа 2 та миллий ва битта ҳалқаро мусобақа ғолиб бўлган.

Жамоанинг бугунги таркибига назар ташласангиз, унда ҳам бир нечта машҳур номларга кўзингиз тушади. Дарвозабон Тим Визе, ҳимоячилар Налдо, Андреас Вульф, ярим ҳимоячилар Тим Боровски ва Феликс Кроос, ҳужумчилар Марко Арнаутович, Маркус Розенберг ҳамда Клаудио Писарроларни немис футболига бефарқ бўлмаган исталган инсон танийди.

"Вердер"нинг охирги расмий ўйини бўлган "Шальке-04"га қарши ўтказилган баҳсда майдонда қўйидаги футболчилар тўп сурган: Т.Визе, С.Предль (М.Арнаутович, 45), А.Вольф, К.Фриц, Налдо, Ф.Тринкс (Уэсли, 70), А.Игньевски, Л.Шмитц, Ф.Баргфреде, К.Писарро, М.Розенберг.

Айни вақтда бундеслига жамоалари давралар оралигидаги кичик таътилга чиққанлигини инобатга оладиган бўлсак, табиий равишда ҳар бир жамоада "келди-кетди"лар авж олган. Ўз ўзидан "Вердер" ҳам бундан четда қолгани йўқ. Бугунги кунгача Шааф жамоасига Голландия чемпионати иштирокчиси "Твенте" клуби ўйинчиси Дуглас ва Италиянинг "Женао" клубидан Меркель келиб қўшилди. Клубни фақатгина ҳимоячи Налдо тарк этиш арафасида турибди. Унга Бразилиянинг "Интернасиональ" клуби катта қизиқиш билдирмоқда.

Манба: pakhtakor.uz

"Вердер" клуби Германия Бундеслигасида 7-ўринни эгаллаб тургинини инобатга олсак, бугунги ўйин "пахтакорчилар"га яхши мактаб вазифасини ўтаб беради. 

Киритилди: 11:39, 07.01.2012. Ўқилди: 46243 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик