Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Назорат учрашуви. «Қизилқум» Украина клубини мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча «Қизилқум» Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини Украинанинг “Оболонь” клубига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди.

Анталиядаги “IC Football center” мажмуасида ўтган мазкур беллашувга мураббийлар штаби аввалги икки баҳсда майдонга тушмаган, камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон беришга қарор қилишди.

Учрашув дебютидаёқ вакилларимиз гол ўтказиб юборишларига қарамай, кейинчалик ташаббусни ўзлари томонга оғдириб олишди. 40-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Рақиб дарвозаси олдида чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ойбек Қиличев “жонли девор”дан ошириб дарвоза тўрига йўллади. Рақиб посбони тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди, холос – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. 52-дақиқада киевликларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин яна Макосин дарвозаси ишғол этилди-1:2.  Шунга қарамай жамоамиз асосий эътиборни ҳужумларни самарали якунлашга қаратди ва якунда иккита гол киритиб, иродали ғалабани тантана қилди. Захирадан майдонга тушган Матэ Вацадзе икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Қизиғи грузиялик ҳужумчи ҳар икки голини бурчакдан тўп узатилгач, боши билан киевликлар дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди.

Мазкур беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Артём Макосин, Олег Толмасов (Муҳсин Убайдуллаев), Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Миржалол Қосимов, Жасур Азимов, Жамшид Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Элгужа Григалашвили (Беҳруз Саъдиллоев), Георги Кухианидзе, Қадамбой Нурметов (Матэ Вацадзе).

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 15:00, 04.02.2021. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.