Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта
26-тур Реал Мадрид 0-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» вакиллари Таиланд клубларини ўрганишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 68

Filename: widget/news_details.php

Line Number: 137

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 68

Filename: widget/news_details.php

Line Number: 137

/ https://stadion.uz/news/sections/uzfootball
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
ФОТО: fcbunyodkor.com

2011 йилнинг 6 декабрь куни ОФК офисида ташланган қуръа "Бунёдкор"ни Чемпионлар лигасининг "Е" гуруҳига равона қилганди. Тарихда илк марта ўзбек клуби Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини Шарқий минтақада бошлайди.

Шу тариқа, бу борада биринчи бўлиш "қалдирғочлар"нинг чекига тушди. Клубнинг икки рақиби тайин – Австралиянинг "Аделаида Юнайтед"и ҳамда японларнинг "Гамба Осака"си. Учинчи рақибни 18 февраль куни бўладиган плей-офф баҳси аниқлаб беради.

Шу куни "Поханг Стилерз" Жанубий Корея битта ўйиндан иборат қарама-қаршиликда ўз майдонида Таиланд футбол ассоциацияси кубоги ғолибини қабул қилади. Ушбу кубок соҳиби номи 11 январь куни маълум бўлади.

7 январь куни эса ушбу турнирнинг ярим финал беллашувлари ўтказилди. "Бунёдкор" вакиллари шу кунларда ОФК ўтказаётган Чемпионлар лигаси семинари муносабати билан Жанубий-шарқий Осиёга боришларидан фойдаланиб, Таиланд пойтахти Бангкокда 2 кун тўхташ қилишди ҳамда жамоамизга рақиб бўлиши мумкин бўлган клубларнинг ўзаро учрашувини бевосита стадионда кузатишди.

Тўғри, плей-оффда "Похан" ғолиб чиқишининг эҳтимоли катта. Бироқ, бу - футбол. Футболда майда-чуйда муаммолар бўлмайди! Барча масалалар муҳим ва ҳатто энг кичик масалага ҳам жиддий ёндашиш зарур. Шунинг учун ҳам, боз устига қулай фурсатдан фойдаланиб, "Бунёдкор"нинг тижорат директори Айниддин Ғиёсов ва клуб матбуот котиби Улуғбек Мирзаев Бангкокдаги баҳсни бевосита кузатишга аҳд қилишди.

Рақибларни ўрганишдан ташқари, "Бунёдкор" аъзолари Таиланднинг инфратузилма томонидан энг бақувват жамоаларидан бири – "Муантонг Юнайтед" клуби билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу жамоа раҳбарлари билан учрашувда бўлишди ва ўзаро тажриба алмашишди.

Бу мамлакатда мавсум 2011 йилнинг ўзида якунланмай қолганлигини, яъни мусобақалар 2012 йилгача чўзилиб кетганлигини маҳаллий масъул шахслар ўтган йили ушбу юртда табиий офат - сув тошқини ҳаддан ташқари кўп кузатилгани ва кўплаб ўйинлар шу сабабли вақтида ўтказилмай қолганлиги билан изоҳлашди.

Мамлакат чемпионати ҳам ҳали тугамади. Аммо янги чемпион номи муддатидан анча олдин аниқ – бу "Бурирам ПЕА" клуби (у Чемпионлар лигаси гуруҳ раундига тўғридан-тўғри чиқди). "Бурирам" иккинчи ўриндаги "Чонбури"ни нақд 15 очко ортда қолдирмоқда. "Чонбури" ҳам иккинчи бўлиши аниқ: у 3-ўриндаги "Муантонг Юнайтед"дан анча ўзиб кетган. Ўз навбатида, "Муантонг"га ҳам ҳеч ким етолмайди.

ТФА кубоги 1/2 финалларида 7 январь куни "Бурирам" – "Арми Юнайтед" ҳамда "Муантонг" – "Сонгкла" жамоалари тўқнаш келишди. Иккала баҳс ҳам биттадан учрашувдан иборат эди ва шу боис нейтрал майдонларда ўтказилди. Биринчи жуфтликда "Бурирам" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муаммосиз финалга йўл олди. Бизни кўпроқ иккинчи жуфтлик қизиқтиргани сабабли, биз шу ўйинни кўргани "Тефассадин" стадионига йўл олдик.

Стадионга яқинлашар экансиз, ҳали ўйингоҳ ичкарисига кирмай туриб, у ерда қандай байрамона атмосфера ҳукм сураётганини англаш қийин эмас. Учрашув ҳам шунга яраша ғоятда шиддатли кечди. 2-дақиқадаёқ қуйи табақа — 1-дивизион вакили "Сонгкла" кутилмаганда ҳисобни очди. 15-дақиқада "Муантонг"нинг ўйновчи мураббийи Фаулер мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда томонлар яна биттадан тўп киритишди – 2:2. Қўшимча вақтда ҳеч ким ғалабани ўз тарафига оғдира олмади. Пенальтилар сериясида эса "Сонгкла"нинг икки футболчиси ҳатога йўл қўйишди ва бу ҳол "МТЮ"нинг бешинчи 11 метрли зарбасига ҳожат ҳам қолдирмади. Натижада, пенальтилар бўйича 4:3 ҳисобида "Юнайтед" ғалабани илиб кетди.

"МТЮ" Чемпионлар лигасининг плей-оффига йўл олиши учун энди ТФА кубоги финалида янги чемпионни албатта енгиши керак. Чунки ушбу кубокни ҳам "Бурирам" ютадиган бўлса, ОЧЛ плей-оффида "Похан Стилерз" билан учрашиш чемпионатда вице-чемпион бўлган "Чонбури"га ўтиб кетади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:10, 08.01.2012. Ўқилди: 43269 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.