Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Осасуна 24 30
10 Хетафе 24 29
11 Атлетик Бильбао 23 28
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор Шомуродов: «Осиё клубларида фақатгина пул ишлаб олишим мумкин эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов нима сабабдан Европага кетганини айтди.

"Агар Осиёда қолганимда фақатгина пул ишлаб олишим мумкин эди. Аммо мен футболчи сифатида ривожланишни истадим. Шунинг учун ҳар доим бу ерга келиш ва Европа футболи нималигини билишни хоҳлаганман. Европа футболи нимаси билан фарқ қилади? Профессионаллик, тезлик ва асосийси, бу ерда ҳар бир ўйинчи ўзини ҳақиқий футболчи сифатида ҳис қилади", — деди Элдор Шомуродов, футболчи

Шунингдек, Шомуродов «Женоа»да «Ростов»дагига қараганда кўпроқ маош олишини айтди. Элдор билан ҳамкорлик қиладиган ProSports Management компанияси директори Герман Ткаченконинг сўзларига кўра 25 ёшли футболчи генуяликлар сафида рус клубидагидан 5-6 баравар кўпроқ маош олади.

2020 йилнинг ноябрь ойида Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этишини маълум қилганди. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилги ёзги трансфер ойнасида «Ростов»дан генуяликлар сафига йўл олди. Элдор «Женоа» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:11, 19.02.2021. Ўқилди: 5747 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.