«Турон» тақдимот маросими 7-март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида ўтказади
Хабарингиз бор, "Турон" футбол клуби янги мавсумдан Coca Cola Суперлигасида иштирок этади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 7-март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида мавсумолди тақдимот маросими ташкил этилади.
Тақдимот маросимида таркибга янги жалб этилган футболчиларни таништирув жараёни, мавсум давомида фойдаланиладиган либослар тақдимоти, жамоавий фотосессиялар ўтказилади. Шунингдек, мазкур маросим давомида клубимиз мураббийлар штаби иштирокида мавсумолди матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.
Шу куни соат 14:00 да бошланадиган тақдимот маросимига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этиб қоламиз!
"Турон" футбол клуби матбуот хизмати
Манба: https://t.me/FCTURON2017
Киритилди: 10:28, 01.03.2021. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар