«Ливерпуль»нинг икки нафар ишқибози «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун пул йиғиш кампаниясини бошлашди.
Улар 250 миллион фунт стерлинг йиғишни режалаштиришган. Ҳозирда 1000 фунт йиғилди.
«Ҳозирда «Ливерпуль»да мазкур трансферни амалга ошириш учун етарли пул мавжуд эмас. Бутун дунё бўйлаб жамоа мухлислари Мбаппенинг трансфери учун пул йиғишга қарор қилдик.
Келинг, футбол оламини шокка туширамиз. Жаҳон бўйлаб «Ливерпуль»нинг 100 миллионга яқин мухлиси бор. Агар мазкур акцияда барча иштирок этса, бир мухлисга 2,5 фунтдан тўғри келади. Шунда биз Килианнинг трансфери бўйича музокараларни бошлаш учун етарли пул йиға оламиз. Келинг, фанатлар пули эвазига амалга оширилган энг катта трансфер учун бирлашамиз», — дейилади мухлислар тарқатган хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).