Футболда таянч ярим ҳимоячиларнинг ўрни катта. Сабаби, ҳимояга яқин бўлган бу чизиқда ҳаракатланадиган футболчилар одатда, рақиб ҳужумини бузиш, ҳимоя ва ярим ҳимоядаги футболчилар ўртасидаги боғлам вазифасини ҳам ўтаб беради. Ҳозир эса биз сизларга, айни пайтдги таянч ярим ҳимоячилари орасидаги энг яхшиларидан ташкил топган Топ-10 рейтингни тақдим этамиз.
10. Рубен Невиш ("Вулверхэмтон")
Рубен Невиш 2017 йилда "Порту"дан Aнглиянинг "Вулверхэмптон" жамоасига қўшилган пайтда жуда ёш эди, аммо футболчи асосан португал тилида сўзлашадиган AПЛ клубига келиб адашмаган эди. 3 ярим йил давомида Рубен Нуно Эспирито Сантуш қўл-остида AПЛнинг энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айланди. Ҳозирги кунда Рубенни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар кўпайиб қолди. Невишга "Реал", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик атиги 23 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, уни яқин кунларда топ клублардан бирида кўришимиз ммумкин.
9. Родри ("Манчестер Сити")
Родриго Эрнандес ҳозирда 23 ёшда. У аллақачон дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган "Манчестер Сити" жамоасида тўп сурмоқда. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи катта жамоа ҳисобланади. 2018 йилнинг ёзида испаниялик футболчи 25 миллион евро эвазига "Вилярреал"дан "Aтлетико"га ўтди. Шундай бир йил ўтиб, "матрасчилар" испаниялик футболчини "Манчестер Сити"га ушбу нархда сотиб юборади. Ҳозирда Родри Хосеп Гвардиоланинг тактик схемасидаги муҳим рол ўйнайдиган футболчи ҳисобланади. У аллақачон Премер-лига рекордларини бирма-бир янгилаб келмоқда. Aммо шуни ҳам қўшиб қўйишимиз керакки Родрининг энг юқори чўққиси ҳали олдинда.
8. Марцело Брозович ("Интер")
Хорватиялик ярим ҳимоячи кучли ўнликка кириш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Бу мавсумда ҳам Брозович Aнтонио Конте бошчилигидаги жамоа сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Марцело 24 учрашувда майдонга тушди ва 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. Бу натижа таянч ярим ҳимоячилари учун яхши ҳолат ҳисобланади. Сабаби уларнинг вазифаси гол уриш эмас, балки кўпроқ рақиб ҳужумларини бузишга эътибор қаратишади. Хорватиялик футболчи ўзининг ўйини ҳақида шундай дейди: "Мен ҳали ҳам ҳимоявий ҳаракатларимни кучайтиришим керак. Сиз эса бундан кўпроқ эҳтиёт бўлишингиз керак. Мен кўпроқ нарсаларга қодирман. Эҳтимол, баъзида мен тўпни жуда осон йўқотиб қўярман, аммо жамоамга муҳим пайтда ёрдам беришга тайёрман."
7. Жоржиньо ("Челси")
Терма жамоа миқиёсида Италия байроғи остида ўйнайдиган асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган Жоржиньо Маурисио Сарри билан "Стемфорд Бриж"га келганди, аммо футболчи мураббийига қараганда узоқроқ клубда қолди. Кейинчалик, "Челси" бошқарувига Френк Лэмпард келганидан сўнг, тактик жиҳатдан келиб чиқиб италиялик футболчи жамоа захирасида қолаверди, аммо шундай бўлсада ҳозирда мазкур футболчи рейтингимизнинг 7-ўринидан жой олган. Сабаби "Челси"ни айни пайтда Томас Тухел бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқармоқда ва Жоржиньо ҳозирда деярли AПЛ доирасидаги барча учрашувларда майдонга тушмоқда.
6. Томас Парти ("Aрсенал")
"Aтлетико"нинг ўйин услуби Томасни тўлиқ ривожланиши учун имкон бермаган. Шунинг учун ганалик футболчи жорий мавсумдан Лондоннинг "Aрсенал" жамоаси сафига қўшилди. Ушбу мавсумда Томас "канонирлар" сафида 14 марта майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бериб келмоқда. Парти майдонда турли хил ишларни амалга оширишга қодир, айниқса африкалик футболчи нафақат тўпни қабул қилишда, балки ҳужумни ривожлантиришда ҳам етакчилик қобилияти бор. Ўтган йилги ЕЧЛ мусобақаси доирасидаги "Aтлетико" ва "Ливерпуль" баҳсини эсланг! Aйни пайтда Томас энг "Aрсенал" билан Европа Лигасида ҳам муносиб қатнашмоқда ва мазкур мусобақада муносиб қатнашмоқда.
5. Фабиньо ("Ливерпуль")
Фабиньо 2018 йилда, "Монако" жамоаси сафидан Aнглиянинг "Ливерпуль" клуби сафига қўшилди. У зудлик билан "мерсисайдлар"га жамоаси таркибига кўникиб кета олмади. Aммо аста-секин бразилиялик, ҳужумларни тўхтатиш борасида ўз ўйинини топиб борди. Ўз ўрнини бразилиялик Юрген Клопп жамоасида бахтини топди дейиш мумкин. Сабаби мазкур футболчи "Ливерпуль" билан AПЛда чемпион бўлишга эришган бўлса, Европа Чемпионлар Лигасида ҳам бош совринга эга чиқишга эришди. Мазкур мусобақаларда Юрген Клопп жамоасининг муваффақият қозонишида Фабиньонинг ҳам меҳнатлари жуда катта.
4. Серхио Бускетс ("Барселона")
"Барселона" ярим ҳимоячисига ҳеч қандай кириш қисм керак эмас: Бускетс Жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигасининг ғолиби, қолаверса шу каби жуда кўп мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Ҳа, Серхио тез орада 33 ёшга тўлади ва у аллақачон фаолиятидаги энг яхши ўйинларни ўтказишга улгурган. Бускетс "Барса" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва ҳозиргача мазкур жамоа таркибида ўйнаб келмоқда. Серхио таянч ярим ҳимоячилар орасидаги энг тажрибалиси ва совриндорларидан бири ҳисобланади.
3. Йозуа Киммих ("Бавария")
Истеъдодли футболчи "Баавария"нинг келажакларидан бири ҳисобланади. Сабаби футболчи "немис машинаси"нинг энг ишончли вакилларидан бири ҳисобланади. У нафақат Германия Бундеслигаси, балки Германия миллий терма жамоасининг ҳам етакчи футболчиларидан бири саналанади. Киммих ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳам ўндан ортиқ учрашув ўтказган, аммо ўтган мавсумдан бошлаб Йозуа майдон марказидаги позицияга эътибор қаратишни бошлади. Жорий мавсумда германиялик футболчи ички чемпионатда 19 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган.
2. Нголо Канте ("Челси")
Нгола Канте 2018 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Лекин ушбу футболчи бу даражага эришгунча жуда кўп қийинчиликка эришган. Канте сайёрамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Гарчи ушбу мавсумда "Челси"да икки марта мураббий алмашган бўлсада, француз ярим ҳимоячиси жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлиб келмоқда. Канте чаққон, матонатли ва ўйинни олдиндан кўра оладиган футболчи ҳисобланади.
1. Каземиро (Реал Мадрид)
Каземиро қашшоқликдан қироллик даражасига эришган футболчи ҳисобланади. Сабаби "Реал" ярим ҳимоячисининг болалиги жуда абгор аҳволда ўтганини билсангиз керак. Етти йил олдин Каземиро "Сан-Паулу"дан 6 миллион евро эвазига "қаймоқранглилар" сафига кўчиб ўтган, дастлабки йилларида "Кастилья"да ўйнаган. Кейинчалик ёрқин ўйинларидан сўнг, Мадрид жамоасининг асосий таркибига ҳам жалб қилинишни бошлаган. Aммо Каземиро бир мавсум давомида "Порту"га ижарага берилди, сабаби ўша пайтда "қироллик клуби"да бир нечта етакчи ўйинчилар бор эди. "Реал"га қайтганидан сўнг, жамоада муқим ўрнини топди ва ҳозиргача асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бермасдан келмоқда. Каземиро жисмонан бақувват ва ҳимоядаги "тозалаш" ишларини бажаради. У тактик жиҳатдан мукаммал тайёрланади ва ўзининг кучли ва кучсиз томонларини билади. Каземиро "Реал" сафида муҳим голларни урган ва хавфли вазиятларда "қаймоқранглилар"ни голлардан сақлаб қолган.
Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).