Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 7 17
2 ОКМК 7 16
3 Бунёдкор 7 15
4 Динамо 6 12
5 Навбаҳор 7 11
6 Пахтакор 7 9
7 Андижон 7 9
8 Нефтчи 6 9
9 Қўқон-1912 7 9
10 Сўғдиёна 7 7
11 Хоразм 6 7
12 Сурхон 7 7
13 Қизилқум 6 7
14 Машъал 7 7
15 Бухоро 7 6
16 Шўртан 7 1

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Қўқон-1912 1-0 Хоразм
7-тур Машъал 0-0 Сурхон
7-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
7-тур Навбаҳор 3-0 Бухоро
7-тур Пахтакор 1-0 Шўртан
7-тур Насаф 4-0 Қизилқум
7-тур Бунёдкор 1-0 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Хайденхайм 1846".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Аугсбург".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Боруссия Дортмунд".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Новости футбола.
      13:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Санкт-Паули".
      15:25 Новости футбола.
      15:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Эльферсберг".
      17:30 Новости футбола.
      17:35 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
      19:35 Новости футбола.
      19:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:50 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "РБ Лейпциг".
      22:55 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Майнц 05".
      01:00 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Аугсбург".
      03:00 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.04.2025

      06:10 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      07:35 "Вызов принят".
      08:00 Спортивная акробатика. Чемпионат мира в Португалии.
      09:50 "География спорта". Волгоград.
      10:20 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье.
      13:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Произвольная программа.
      15:30 "Непобедимый".
      16:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 1 в Сямэне, Китай.
      18:20 "География спорта". Волгоград.
      18:50 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Хафпайп. Женщины.
      19:55 LIVE Спортивная акробатика. Кубок Владимира Гургенидзе в Одинцово. Прямая трансляция.
      22:00 "Вызов принят".
      22:30 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Сноуборд-кросс. Смешанные команды.
      23:45 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Произвольная программа.
      01:55 "Непобедимый".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.04.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Кубок России. Женщины. Финал шести в Санкт-Петербурге. "Уралочка-НТМК" (Свердловская область) - "Динамо-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Век нашего спорта". Нина Познанская.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Профессиональный бокс. Дмитрий Чудинов против Криса Юбенка.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:30 "Вид сверху".
      17:00 "Непобедимый".
      17:35 Новости.
      17:40 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      18:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. 1/2 финала. "Локомотив" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      22:00 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. ACA 183 в Краснодаре, Россия. Альберт Туменов против Абубакара Вагаева.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      08:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Пролог.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      11:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 3.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      04:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икки қадам қолганди-я ёхуд энг узун ғалабали сериялар ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА XXI АСРДА КУЗАТИЛГАН ЭНГ УЗУН ҒАЛАБАЛИ СЕРИЯЛАР.

Бир қарашда, Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» ҳамманинг кўз ўнгида янги тарих битадигандек эди. «Юқорида ушланиб туриш у ерга кўтарилишдан қийинроқ» - мураббийлар бу гапни бежиз кўп такрорламайдилар. Ҳар бир ғалаба ўзига хос чўққи, албатта. Айниқса, муайян жамоанинг кетма-кет ғалабалари сони 10тадан ошса, кейинги ҳар бир ўйини катта синовга айланади, зеро, рақиб унинг сериясини узиш учун борини беради. Ахир ҳеч ким «занжирнинг яна бир халқаси» бўлишни хоҳламайди. Занжирни узиб қўйиш эса - ҳамиша ёқимли. Қолаверса, ғолибона юришнинг ўзи жамоага кучли босим ўтказиши ҳам айни ҳақиқат. «Манчестер Сити» 2 март куни «Вулверхэмптон»ни енгиб, ғалабали сериясини 21та ўйинга етказди. Кейин... Кейин ўз майдонида кутилмаганда «қоқилди», боз устига, ашаддий рақиб - «Манчестер Юнайтед»га қарши дерби ўйинида. Шу тариқа «Бавария»нинг мутлақ рекорди дахлсиз қолди. Бунинг учун мюнхенликлар «қизил иблислар»га алоҳида ташаккурнома юборишлари керак!


16-20-ЎРИНЛАР: ҚАТОРАСИГА 12та ҒАЛАБА

«Арсенал»: 2000 йил март - май

«Севилья»: 2006 йил апрель - сентябрь

«Арсенал»: 2007 йил август - октябрь

«ПСЖ»: 2015 йил апрель - август

«Бавария»: 2015 йил август - октябрь

Арсен Венгер даврида расмийлаштирилган 12та ғалабадан иборат 2та серия ҳам «Арсенал»га айтарли наф келтирмаган. Яъни «канонирлар» ҳар икки ҳолатда мавсум якунида совринсиз қолишган. Хуанде Рамос бошқарган «Севилья»нинг 2006 йили қайд этган серияси ичида УЕФА кубоги финалида «Мидлсбро» устидан қозонилган ғалаба ҳам бор. Бу Андалусия клуби учун XXI асрда ютилган 6та финалнинг биринчисидир. Хосеп Гвардиола «Бавария» билан, Лоран Блан эса «ПСЖ» билан қаторасига 12та ғалабани бир йилда (2015) қайд этишган.

10-15-ЎРИНЛАР: ҚАТОРАСИГА 13та ҒАЛАБА

«Арсенал»: 2002 йил март - август

«Интер»: 2007 йил ноябрь - 2008 йил январь

«Бавария»: 2009 йил ноябрь - 2010 йил февраль

«Атлетико»: 2012 йил август - октябрь

«Бавария»: 2013 йил декабрь - 2014 йил март

«Ювентус»: 2015 йил декабрь - 2016 йил февраль

Арсен Венгер ва «Арсенал»дан яна бир серия, буниси чемпионлик мавсумидан. Шунингдек, «Интер» Роберто Манчини бошқарувида қаторасига 13та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди, бу серия Жозе Моуриньонинг Миланда иш бошлашидан олдин кузатилди. Луи ван Гал «Бавария»даги фаолияти давомида кетма-кет 13та ғалаба расмийлаштирган бўлса, Хосеп Гвардиола ва Диего Симеоне тегишлича «Бавария» ва «Атлетико»да биринчи йилиёқ шундай серияга эришдилар. Италия футболи учун рекорд даражадаги серияни яратган Массимилиано Аллегри («Ювентус» бошқарувида) ҳам шу гуруҳда.

8-9-ЎРИНЛАР: ҚАТОРАСИГА 14та ҒАЛАБА

«Бавария»: 2017 йил декабрь - 2018 йил февраль

«Лион»: 2006 йил август - ноябрь

Янги аср бошида «Лион» Лига 1да чинакам «гегемон» эди: «тўқувчилар» кетма-кет 7 марта чемпионликни тантана қилишган, уларнинг 14та ғалабадан иборат юришлари ўша «олтин давр» хотимасидан олдинги мавсумда кузатилган. Эслатиш керак, бу сериялар барча турнирлар доирасидаги ғалабалар маҳсули саналади. Хуллас, «Лион»­нинг натижаси фақат ички ареналардаги ўйинлар эмас, балки ЧЛ баҳсларини ҳам ўз ичига олган. Аниқроқ айтсак, Лига 1 вакили евроаренада қаторасига 4та учрашувни умумий 9:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этганди, хусусан, бу одимда «Реал» ҳам мағлубиятга учратилган. «Бавария»нинг нав­батдаги сериясига келсак, буниси мавсум-2017|2018да Карло Анчелотти истеъфосидан сўнг Мюнхенда қутқарувчи ролини бажарган Юпп Хайн­кеснинг хизматидир.

 

7-ЎРИН: ҚАТОРАСИГА 15та ҒАЛАБА

«Реал»: 2011 йил сентябрь - декабрь

Жозе Моуриньонинг «Реал»даги иккинчи мавсуми «олтин куз» билан эсда қолди. Мадридликлар бу даврда ғалабадан бошқасини тан олишмади. «Қаймоқранглилар» бунда Ла Лига сарҳадларидан ошиб, ЧЛ учун ҳам нанунавий натижа кўрсатишди: гуруҳ босқичида 6та ўйиндан 6та ғалаба. Бироқ «Беназир» жамоаси 15та ўйинни ўз ичига олган серияни «Эль-класико»да тўхтатишдан ўзга чора тополмади, боз устига, мағлубият «Сантьяго Бернабеу»даги баҳсга тўғри келди. Ўшанда Хосеп Гвардиола шакл­лантирган «Барселона» Карим Бензема томонидан 1-дақиқадаёқ урилган голга парво қилмай, ортга 3:1 ҳисоби билан қайтганди.

 

5-6-ЎРИНЛАР: ҚАТОРАСИГА 16та ҒАЛАБА

«Бордо»: 2009 йил март - август

«ПСЖ»: 2015 йил декабрь - 2016 йил февраль

Франция рекорди шу икки клубга тегишли, аммо ҳар икки натижани бир мураббий - Лоран Блан расмийлаштирган. У аввалига, 2009 йили «Бордо» билан қаторасига 16та ўйинда ғалаба нашидасини суриш асносида «Лион»нинг Лига 1да 7 йилга чўзилган чемпионлик «гегемония»сини бузди. Ваҳоланки, «тўқувчилар» ҳаттоки, баҳор бошида ҳам турнир жадвалида ишонч билан етакчилик қилаётган, Жирондия клуби эса 4-5-ўринларда бораётганди. Кейин бирданига «Бордо» мўъжизаси бошланди: кетма-кет ғалабалар ва жамоа чемпион! Қолаверса, «Бордо» бир нафасда Лига кубоги ва кейинги мавсум стартида Франция суперкубогини ҳам ўзиники қилди (бу ҳам ғалабали сериянинг бир қисми). Орадан 7 йил ўтгач, Блан энди «ПСЖ»да ўз натижасини такрорлади. Лекин буниси унча ажабланарли эмас. Зеро, Париж клуби Француя футболида мутлақ устун куч мақомини олиб улгурганди.

 

4-ЎРИН: ҚАТОРАСИГА 18та ҒАЛАБА

«Барселона»: 2005 йил октябрь - 2006 йил январь

Хосеп Гвардиоланинг «Барселона»си шубҳасиз, янги 100 йилликнинг энг кучли клубларидан биридир. Аммо Пеп ҳисобида каталонияликлар билан мавсум-2005|2006да кетма-кет ғалабалар нашидасини сурган Франк Райкаардникидек узун серия йўқ. «Барса» ўшанда кетма-кет 18та ғалабани расмийлаштиришдан ташқари, қаторасига 26та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Қарангки, «довул» мисоли юришни кубок баҳсида камтарин «Сарагоса» тўхтатиб қолиб, «блаугранас»ни «Олтин требл»дан маҳрум этди. Эҳ, «Барселона» ўшанда Ла Лига ва ЧЛда тенгсиз эканлигини исботлаганди.

 

3-ЎРИН: ҚАТОРАСИГА 21та ҒАЛАБА

«Манчестер Сити»: 2020 йил декабрь - 2021 йил март

Мана, Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан Райкаарднинг натижасидан ўзиб кетди, яна Англия футболи тарихидаги энг узун ғалабали серияни расмийлаштирди. «Шаҳарликлар» 15 декабрь куни «Вест Бромвич» билан баҳсда 1:1 ҳисобига кўнишганидан кейин нақ 21та ўйинда ғалабадан бошқа натижани тан олишгани йўқ. 22-ўйинга келиб... Ҳа, «Сити» рекордга 2 қадам қолганида тўхтади, лекин факт шуки, жамоа чиндан ҳам, мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Умуман олганда, АПЛда ўйнайдиган жамоанинг кетма-кет 21та ўйинда ғалаба қозониши шунчаки, ақлга сиғмайди. Дейлик, Гвардиола дружинаси бу юриши мобайнида АПЛда «катта олтилик» гуруҳига кирувчи барча жиддий рақибларни «тиз чўктирди». Хуллас, Гвардиоланинг даҳшатли жамоасидан ҳамма азият чекди, жумладан, амалдаги чемпион «Энфилд»да йирик ҳисобда доғда қолдирилди.

2-ЎРИН - ҚАТОРАСИГА 22та ҒАЛАБА

«Реал»: 2014 йил сентябрь - декабрь

Ҳа, серия узунлиги бўйича «Манчестер Сити»дан атиги 2та жамоа олдинда. Алоҳида таъкидлаш керак, рекорд ўтган йили янгиланди. Бунга қадар «Реал» 6 йил давомида мутлақ энг яхши кўрсаткич муаллифи мақомида юрди. Мадридликлар 2014 йилнинг якуний қисмида Карло Анчелотти бошқарувида қаторасига 22та учрашувда ғалаба нашидасини суришганди. Энг ғалати томони шуки, ўша мавсум «қаймоқранглилар» учун катта хафагарчилик билан якунланди: «Мадрид» катта совринларсиз қолди ва Дон Карло билан хайрлашди.

 

1-ЎРИН: ҚАТОРАСИГА 23та ҒАЛАБА

«Бавария»: 2020 йил февраль - сентябрь

«Бавария»нинг ўтган йилги ғайриоддий серияси нақ 6 ойлик муддатни ўз ичига олди. Мюнхен клуби бу орада ЧЛ «плей-офф» босқичидаги барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилди, жумладан, «Барселона»ни аёвсиз «калтаклади» - 8:2. Ваҳоланки, Дитер-Ханс Флик жамоани ўта ночор ҳолда қабул қилиб олганди. Амалда янги бош мураббий Нико Ковач омадсизлигини бутунлай ювиб ташлаб, 1 йилдан кўпроқ вақт ичида «Бавария»нинг 6та соврин ютишини таъминлади. Ғалабали серия якунига келсак, «Голливуд ФК» одимини сентябрь ойида «Хоффенхайм» сенсацион тарзда тўхтатиб қўйди - 4:1.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 23.03.2021. Ўқилди: 6472 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 5
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 3
5 Нефтчи Зоран Марушич 3
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
8 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.