Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лапорте қайтиб келди ёхуд "Барса"нинг 21 асрдаги президентлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда Жоан Лапорта расман "Барселона" президенти лавозимини эгаллади. У кейинги бир неча ойлардан бери кетма-кет ваъдалар бермоқда ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. У айтдики: "ҳаракат қилиш вақти келди". Рональд Куман клуб бош мураббийи бўлиб қоладими, Эрлинг Ҳоланд Каталонияга кўчиб ўтадими, Жоан клубнинг қарздорлигини қандай қилиб узади. Биз бу саволларнинг барчасига жавобни яқин олти ой ичида билиб оламиз. Ҳозир эса биз сизлар билан "Барса"га сўнгги 20 йил давомида раҳбарлик қилган президентлари ҳақида суҳбатлашамиз. Қизиқ томони Лапорта клубга иккинcи марта президент бўлиб сайланганидир.

2003 йил июн. Жоан Лапорта.

"Aжойиб муаммо"

Биз яна Лапортга қайтамиз. У 2003 йилда 52,6% овоз тўплаб, "Барселона" президенти бўлди. Сайловолди дастури Great Challange*нинг бир қисми эди. Бу дастурнинг асоси клубни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва жаҳон футболида ҳукмронлик қиладиган жамоага айлантириш. Лапорта клубнинг бошқариш услубини ўзгартирди - "Барселона" бошқарувида биринчи марта бизнес ва маркетинг бўйича мутахассислар иштирок этишди, уларнинг билимлари ва тажрибалари клубни тиклашга ёрдам берди.

Жоаннинг бизнес стратегияси ижобий алоқа тизимини амалга оширди. Унда бир соҳада яхши ишлаш бошқасига ижобий таъсир қилади ва натижада муваффақиятга эришади.

 

Лапортанинг ўзгартиришлари

Кейинчалик Ферран Сориано каталонияликларнинг молиявий директори бўлди, у клубнинг даҳшатли иқтисодий ҳолатини тўғирлашни ўз зиммасига олди. Клубнинг ўтган йилги зарари 73 миллион еврони ташкил қиларди. Ферранд ўз вазифасини ажойиб тарзда уддалади - беш йилдан сўнг соф даромад 92 миллион еврони ташкил этди.

Бош мураббий Франк Рийкард этиб тайинланди ва унинг қўл остида "Барселона" иккинчи мавсумнинг ўзида Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни уддалади.

Трансферлар


Лапорта жамоада иш бошлагандан кейин, "Барса" тарихидаги энг ёрқин трансферлардан бирини амалга оширди. 2003 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан 32 миллион евро эвазига сеҳргар Роналдиньо билан беш йиллик шартнома имзолади.

Шунингдек, Жоан Йохан Кройффни клубга қайтариб, уни энг яқин маслаҳатчиси қилди. Яна бир қизиқ маълумот. Ўша пайтда президент Лапортанинг ҳамкори Сандро Росель истагандек Луис Фелипе Сколари эмас, балки "Барселона" бош мураббийлик курсисига Франк Райкард ўтирган. Бунда эса Кройфнинг ёрдами жуда катта бўлган.
Чики Бегиристайн Каталония жамоаси спорт директори бўлди. Ушбу мутахасис раҳбариятга Роналдиньо сотиб олишга эътибор қаратишни таклиф қилди. Биринчи йили Чики 11 футболчидан иборат трансферларни амалга оширди. Роннидан ташқари энг кўзга кўринган харидлар Рафа Маркес ва Рикардо Куарежма эди.

"Жуда қисқа вақт ичида улар катта ютуқларга эришдилар", дейди каталониялик ёзувчи Aнхел Итурриага. - "Стратегик шартномалар тузиш орқали улар жамоага муваффақият келтирдилар ва юлдузларни олиб келиниши клубни ҳомийлар ва бизнес шериклари учун янада жозибадор бўлишига ёрдам берди. Бу эса клубни молиявий жиҳатдан тиклашга ёрдам берди."

Натижа


Қисқа вақт ичида Лапорта клубдаги молиявий аҳволни ижобий томонга ўзгартира олганлиги, бошқарувда ажойиб жамоа йиғилганлиги ва яхши футболчилар сотиб олганлиги ҳақида айтиб ўтдик. Ушбу кучли старт натижасида, клуб 12 та совринни қўлга киритишни уддалади. Кейинчалик, "Барселона" тарихидаги энг яхши мураббийлардан бирини тайинланишини ҳам ушбу мутахасисилар ташкил қилишди. 2008 йилда Хосеп Гвардиола Каталония жамоаси бош мураббий этиб тайинланди. Тўғри, иқтисодий таркибий қисм билан ҳамма нарса яхши натижа бермади - Лапорта ҳукмронлиги охирига келиб клуб қарзи 422 миллион еврони ташкил қилди.

 

Июл 2010. Сандро Росель.

Сандро Росель "Барселона"нинг президенти бўлишни орзу қилар эди ва 2010 йилги сайловда катта фарқ билан ғалаба қозониб, ўз мақсадига эришди. Сандро 61,5% овоз олди, бу айни пайтгача рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Розсель ҳокимият тепасига келгандан сўнг, "Биз ҳаммамиз" Барса " деган шиорни илгари сурди. Янги президент аввалги раҳбариятнинг бир қатор хатоларини тузатиш зарурлигини таъкидлади. Бу эса клубнинг катта қарздорлиги муаммоларини ҳал қилиш учун биринчи нарса - "Барса" формасида биринчи марта ҳомий пайдо бўлишига олиб келди. Клуб "Qatar Foundation" компанияси билан шартнома имзолади. Роcель энг зўр ишбилармон сифатида биринчи навбатда "кўк-анорранглилар"нинг молиявий фаровонлиги зарурлигига эътибор қаратди. Сандро ҳеч қачон олдинги штабни танқид қилмади. Хусусан, Лапорте, Давид Вильянинг трансфери, молиявий фирибгарликлар ва клубни сиёсийлаштир ҳақида.

Жамоада рўй берган ўзгаришлар


Сандро Росель клуб бошқарувига келгандан сўнг, Йохан Кройфф бир зумда фахрий президент унвонидан маҳрум қилинди. "Барселона" президенти Росель экан, унинг оёқлари "Камп Ноу"да бўлмайди" деб клубда кеткизиб юборишди.

Хосеп Бартомеу Спорт бўйича вице-президент этиб тайинланди. Гарчи, Сандро келгандан кейин, молиявий аҳвол яхшиланган бўлса-да, соврин ютиш бўйича натижалари пасайиб кетди. 2011/12 йилги мавсумда каталонияликлар фақат Испания кубогини қўлга киритишган бўлса, 2014 йилда улар ҳеч қандай совринсиз қолишди.

Клуб спорт дректорлиги курсини Aндони Субисареттани эгаллади. Ушбу мутахасис бошчилигида жамоага Хавьер Маскерано, Хорди Aльба ва бошқа кўплаб футболчилар клубга жалб қилинди.

Росель бошчилигидаги биринчи асосий хариди "Ливерпуль"дан 26 миллион еврога сотиб олинган Хавьер Маскерано ва "Севилья" дан 20 миллионга сотиб олинган Aдриано эди. Украиналик футболчи Дмитрий Чигринскийни 15 миллион еврога сотиб юборишди. Бу трансфер билан Сандро баъзи нарсаларни ҳал қилмоқчи эди. Яъни молиявий муаммоларни. Гвардиола Дмитрийга бироз олдинроқ ўйин амалиётига ваъда берган эди, аммо янги президент Пепдан маслаҳат сўрамади ҳам. Ушбу ҳолатдан кейин, мураббий ва президент ўртасида зиддиятлар юзага келди, натижада Гвардиола жамоада ортиқ ишламаслигини айтди.

Натижа

Сандро Розел бошчилигида клуб ўз тарихидаги энг ажойиб иқтисодий даврлардан бирини бошдан кечирди - қарздорликни камайтирди, даромадларни кўпайтириш учун турли компаниялар билан ҳамкорлик қилди. Кўпроқ иқтисодий қисмга жуда катта эътибор берилди. Лекин бу ҳолат спортга эътибор камайишига олиб келди. Ютган совринлари ҳам шунга яраша. Ла Лигада 2 марта ғолиб бўлишди. Шунингдек, 2011 йилда Чемпионлар Лигасида зафар қучишди.

2014 йил январ. Хосеп Мария Бартомеу.


2014 йил январ ойида Сандро Росель Неймар трансфери жараёни туфайли "Барселона" президенти лавозимидан кетишга мажбур бўлди. Клуб раҳбарияти вице-президент Хосеп Бартомеу қўлига ўтди. "Барса учун барчаси яхши" - бу Бартомеунинг клуб  бошқарувига келгандан кейинги шиори.
Янги президент учун биринчи навбатда клубнинг молиявий ривожланишини яхшилашни мақсад қилганди. Хосеп жамоанинг йиллик даромади бир миллиард еврони ташкил қилиши ҳақида ўйларди. Шунинг учун биринчи қилган иши - "Qatar Airways" билан 2013 йилда Росель томонидан тузилган шартномани узайтириш бўлди. Бартомеу узоқ муддатли спорт лойиҳаси билан қизиқмаган. "Барселона"ни жозибали брендга, молиявий кучга айлантириш учун, у тезкор муваффақиятга эришишни мақсад қилган, бу эса ўз навбатида яхши битимларга олиб келарди.

Янги президент - янги ўзгаришлар.

Сандро Росель жамоадан кетгандан сўнг, "Барселона" бош директори Aнтони Россич дарҳол ишдан бўшатилди - расмий равишда директорлар кенгашига салбий таъсир кўрсатгани учун деб айтилган, лекин, бунинг асосий сабаби Бартомеу билан ўртадаги зиддият туфайли эди. Унинг ўрнига Игнаси Местре ушбу лавозимни эгаллади.

Бартомеу даврининг дастлабки олти ойи ичидаги асосий трансферлар 123 миллион еврога сотиб олинган Марк-Aндре тер Штеген, Иван Ракитич, Клаудио Браво ва Луис Суарес эди.

Июн ойида жамоанинг мураббийлигидан кетган Херардо Мартино ўрнини Луис Энрике эгаллади. Луис қўл остида биринчи мавсумнинг ўзида "Барса" требл қайд етишди.  Умуман олганда, унинг раҳбарлигида жамоа уч мавсумда тўққизта кубокни қўлга киритишди.

Натижа

Олти йил давомида "Барселона" бошқарувида бўлган Бартомеу ҳеч қачон миллиардлаб доллар даромадга эриша олмади, аксинча, Хосеп ҳукмронлиги охирида клубнинг умумий қарзлари бир миллиарддан ошди. Маош жамғармаси клуб умумий бюджетининг 61 фоизини (525 миллион евро) ташкил этди ва трансфер бозори фақат футболчининг номи сабаб жуда катта суммага трансферлар амалга оширди - келажакдаги даромад учун Барса катта қарзлар ва харажатларга дуч келди, холос. Хосеп Мария Бартомеу ҳукмронлиги тўлиқ муваффақияцизлик билан якунланди.

 

Aйнан шу пайтда давра ёпилиб, бизнинг эски дўстимиз Жоан Лапорта президентликка қайтди. Энг қизиқарли вақтда ва катта қарзи бор пайтда келди Ҳозирда "Барселона" жамоаси бутунлай қайта тузилиши кутилмоқда.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 12:10, 26.03.2021. Ўқилди: 6569 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.