Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

"Манчестер Юнайтед" дербидаги мағлубиятдан сўнг Аморим бўйича қарор қабул қилди [3273]

Ливерпуль-2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон? [2999]

Sport ва Futbol телеканалларида 15-сентябрь куни «Ал-Аҳли» - «Насаф» ва Элит ОЧЛнинг 3 та ўйини трансляциялари бор [2804]

Артета "Арсенал"га "Барселона" юлдузи келишини истамоқда [2347]

"Ан-Наср" "Манчестер Сити" футболчиси учун 130 млн евро таклиф қилди [2090]

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига иштирокига оид энг қизиқ фактлар [1660]

Флик халқаро танаффус олдидан "Барселона" футболчиларини огоҳлантирганди [1652]

"Барса"нинг уч нафар футболчиси 8 йил ичида биринчи марта Ла Лига ўйинида дубль қайд этди [1554]

"Реал Мадрид" ЕЧЛ 1-тур ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [1518]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари фалсафани ўзгартирмоқчи бўлса, мураббийни ўзгартирсин" [1377]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4339 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ногиронликдан “қироллик”ка ёхуд Ферлан Менди ҳақида гаплашамиз...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу йигит 25 ёшга қадам қўйишига қадар ҳаётнинг жиддий синовларига юз тутди. Дейлик, вақтида ногиронлар аравачасида ўтиришига тўғри келди ва шифокорлардан ҳаттоки, умидсизлик ботқоғига туширадиган маслаҳатни ҳам эшитди: «Йигитча, энди футболни унутишинг керак». Муҳими, у шунда ҳам тушкунликка берилмади, тўлақонли ҳаётга қайта олишига ич-ичидан ишонди. Мана, айни ўша қатъияти унга нафақат юриш, балки «Реал»дек гранд клуб таркибида тўп тепиш имкониятини берди. Қуйидаги мақола «Қироллик клуби» сафига қўшилгунича кўп кўргиликлар олдида бўйин эгмаган иқтидорли ҳимоячи Ферлан Менди ҳақида.

***

Ферлан Менди ҳозир ўз тақдиридан хурсанд, албатта: «Мадридга келишимдан олдиноқ қачондир буюк футболчилар билан ёнма-ён тўп сура олишимни теран тушуниб турардим. «Қироллик клуби»га келгач, уятчанлик аввалига бироз халақит берди. Яхшики, тез орада йигитлар билан танишиб, жамоага киришиб кетдим, ўйин услубига ҳам мослашиб олдим. Мана, ҳозир тобора кўпроқ майдонга тушяпман, етарли ўйин амалиётига эга бўляпман. Тўғри, ҳали асосий таркибнинг доимий аъзоси эмасман, бунга бироз эрта. Умуман олганда, футболдан воз кечишга яқин турган йигитнинг «Реал» сафидан жой олгани ақлга сиғмайди. Шунинг ўзи улкан муваффақият».

***

Хўш, Ферланнинг футболдан айриб қўйишига сал қолган муаммо нима эди? «Ҳозирга қадар футболда энг катта имкониятга «ПСЖ» сафида эга бўлдим. Камтарин «Экевийи» клубида ўзимни кўрсатолмаганимга қарамай, Париж грандидан таклиф олдим. Бу - бахт қушининг бошга қўниши. Шу тариқа 2004-2012 йиллар оралиғида пойтахтда яшадим, «ПСЖ» тизимида шуғулландим. Шу давр мобайнида энг яхши ҳимоячи мақомига эришдим, асосийси, ёқимсиз хасталикни енгдим, кейин жамоа сафига қайтиб, яна энг кучлилар қаторига қўшилдим», - дея хотирлайди Ферлан ёшлигини. У 2010 йили оёқларида тушуниб бўлмас оғриқни ҳис этади. Томирлар тортишишими ёки бошқа сабаби бор - буни билмасди, аммо санчиқли оғриқ сира тинчлик бермасди. Барчасидан хабар топган «ПСЖ» мураббийлари Ферланни асосий таркиб бош шифокори ҳузурига жўнатишади. Тиббий хизмат вакиллари текширувдан кейин болакайга массаж муолажасини тавсия этишади. Ёш футболчи аввалига уқалаш натижаси ўлароқ, оёқлари енгил тортганини ҳис қилади. Бироқ совуқ кунларда оғриқ яна кучайиб кетади. Охир-оқибат, Мендининг шифохонада тўлиқ текширувдан ўтишига тўғри келади. Ташҳис ваҳимали - тос-сон суякларининг яллиғланиши. Кейинроқ шифокорлар қўшимча кўрик воситасида футболчи организмида инфекция борлигини ҳам аниқлайдилар. Улар барчасини ўрганиб чиқиб, аввалига Мендининг 2-3 ой муддат майдонга тушолмаслигини айтишади. Лекин 2 ҳафтадан сўнг Ферлан палатасига кирган шифокор маъюс оҳангда ўз хулосасини билдиради: «Тушун, буни айтишим жуда оғир, аммо бурчим шу, бекитишга ҳаққим йўқ. Афсус, энди бошқа ўйнолмайсан. Футбол - шунчаки, ўйин. Ҳаттоки, яна оёққа туриб, юришингга ҳам кафолат йўқ...».

***

Ўша вақт Ферлан қандай ҳолатга тушганини тасаввур қилиш қийин эмас: «Кейинги 2-3 ой оёғимда гипс билан ётдим. Шунча вақт давомида ҳалиги шифокорнинг сўзлари қулоғимдан кетмади. Энг асосийси, ҳаттоки, таҳлиллар натижаси соғайиб кетиш имконияти жуда камлигини кўрсатганида ҳам, оёққа туриш ва тўлақонли ҳаётга қайтишдан умид узмадим. Шунга яраша ҳам руҳан, ҳам жисмонан фақат яхши интиҳога интилдим. Ниҳоят, гипсдан халос бўлгач, шифокор яна қаттиқ уқтирди: «Ферлан, жуда-жуда эҳтиёткор бўлишинг керак. Ўрнингдан қўз­ғалишга асло ошиқма». Шу лаҳзада кўнглимдан бир фикр ўтди: «Наҳотки, юролмасам...». Кейин ўрнимдан туришга аҳд қилдим ва йиқилиб тушдим. Гипс борлигида фақат шифтга қараб ётгандим. Шунинг учунми, оёқларимда мутлақо мадор қолмаганди. Улар бутунлай бемажол эканлигини билсамда, ишончни асло йўқотмадим. Аввалига яна қанчадир муддат кроватда ётдим, кейин ногиронлар аравачасига ўтдим. Орадан кўп ўтмай, қўлтиқтаёқ энг яқин кўмакчимга айланди. Хуллас, ўта ёқимсиз азобларни бошдан кечирдим».

***

Оғир хасталикдан 1 йил ўтгач, иродали Ферлан Менди футболга қайтди. Шу аснода яна 1,5 йил давомида оёқларида ёқимсиз оғриқ билан шуғулланди, учрашувларда ҳам иштирок эта бошлади. Бора-бора парижлик физи­о­­терапевтларнинг изчил муолажалари таъсирида оғриқдан бутунлай қутулди: «Ҳақиқат шуки, севимли машғулотимга қайтиш борасида 1 сония ҳам шубҳага бормадим. Ҳаттоки, шифокор энди ҳеч қачон мустақил юролмаслигимни айтганида ҳам, ортга чекинишни истамадим».Умуман, Ферлан 25 йиллик умрида 2та ўта жиддий синовдан ўтганини кўп бора такрорлайди. Бири - айнан оёқ қўёлмасликка боғлиқ нохуш хасталик. Менди уни қатъият ва ирода эвазига бартараф этди. Иккинчиси - отасининг вафоти. Футболчи етимлик қисматига шикастланишидан анча аввал кўникма ҳосил қилганди. Бироқ жароҳатдан фориғ бўлиш жараёнида отасининг ёнида эмаслиги туфайли руҳий депрессия ҳолатини ҳам бошдан кечирди. Қаранг, Ферлан катталар футболида доимий ўйин амалиёти ҳосил қилиш илинжида «ПСЖ»дан ҳам воз кечди. У саломатлигини тўлиқ тиклаб олгач, Париж гранди сафига қайтганди. Шунда «ПСЖ» йигитчага спорт формасини тиклаб олиши учун 1 йил муҳлат берди. Бироқ бу муддат ҳимоячи учун камлик қилди. Натижада у 2012 йили пойтахт клуби билан хайрлашиб, ҳаваскорлар лигасида тўп сурадиган «Монтуа» жамоаси сафига қўшилди. Ҳимоячи ўша даврни тушдек хотирлайди: «Шахсий агентимдан вақтинча бўлса ҳам, бирор жамоа топишини сўрадим. Кейинроқ у қўнғироқ қилиб, «Монтуа» клуби вакили мен билан боғланишини айтди. Натижада тезда маълумот қидиришга тушдим ва бу жамоа ярим профессионал мақомига эгалигини аниқладим. Аввалига бироз шубҳаландим. Бироқ мен билан алоқага чиққан киши дастлабки мулоқотдаёқ жамоага жуда керак эканлигимни таъкидлаб, етакчилик ролини ваъда қилди. Шу тариқа таклифга ижобий жавоб бердим».

***

Ферлан «Монтуа»да 1 йилча ўйнади ва «Гавр» эътиборига тушди. Кейин шу жамоа билан Лига 1 йўлланмасини қўлга киритди. «Гавр»дан «Лион»га ўтиши ҳам ўз тарихига эга. Аслида футболчи «тўқувчилар» сафига қўшилмаслиги ҳам мумкин эди. Чунки у «Лион»нинг қизиқишидан бехабар эди, жамоа бош мураббийи телефон рақамини ҳам билмасди. Хуллас, трансферга айнан Мендининг ўзи беихтиёр халал берганди. 2017 йили Лион клубини бошқарган Бруно Женезионинг шахсан ўзи ҳимоячи билан алоҳида гаплашиб олиш илинжида унга бир неча бор қўнғироқ қилган. Лекин ҳарчанд уринса ҳам, боғланолмаган. Чунки Ферлан нотаниш рақамни кўргач, гаплашишни истамаган. Футболчи буни кейинчалик оддий изоҳлаганди: «Бир куни агентим алоқага чиқиб, бирданига ўшқириб кетди: «Ферлан, нималар қилиб қўйганингни биласанми, ўзи? «Лион» бош мураббийининг қўнғироқларига нега жавоб бермаяпсан? У сени ўз жамоасига таклиф қилмоқчи». Бу гапларни эшитгач, бир зум нима дейишни билмай қолдим. Кейин ўзимни қўлга олиб, мураббийга қайта қўнғироқ қилиб, узр сўрадим. Муҳими, ўша куниёқ келишувга эришдик». «Лион» таркибида 2 йил тўп сурган Менди энди бу жамоадан қарздор эканлигини бот-бот таъкидлайди: «Ҳаётимдаги асосий клуб шу. Айнан «Лион»да чинакам тараққиётга эришдим ва етук футболчи даражасига кўтарилдим. Бунинг учун жамоадан абадий қарздорман. Қачондир ортга қайтиш имконияти туғилса, бундан фойдаланаман, албатта».  

***

Мана, Ферлан Менди 2 йилдан буён «Мадрид»да. У бу муддат ичида сезиларли тараққиётга эришди, жамоанинг муҳим ўйинчилари қаторидан жой олди. Дейлик, франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг ўзида 20 (!) мартадан кўп майдонга тушишга улгурди. Хуллас, яқин ўтмишда ҳаттоки, шунчаки, юриши сўроқ остида қолган вақтинча ногирон йигит ҳозир «Қироллик клуби»да жавлон урмоқда! Ҳа, умид ва ишончда ҳикмат кўп.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 02.04.2021. Ўқилди: 3745 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.