Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 28 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вега Да Сильва ёдингиздами?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ ТАРИХИДАГИ ИЛК ХОРИЖЛИК БОШ МУРАББИЙ - УБИРАЖА ВЕГА ДА СИЛЬВА ҲАҚИДА.

Футболимиз раҳбарлари 1998 йилга қадар мамлакат бош жамоасини шакллантиришда маҳаллий мураббийларга таянишди. Инчунин, бундай ёндашув аввалига самара ҳам берди. Ҳар ҳолда, футболчиларимиз 1994 йили Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов бошқарувида бутун Осиёни ўзларига қаратишди. Бироқ Хиросима-94 афсонасидан ке­йин Ўзбекистон миллий жамоаси ҳаётида анчагача катта ютуқлар кузатилгани йўқ. Бу орада бош жамоамизни маҳаллий мутахассислар - Александр Иванков, Баҳодир Иброҳимов, Рустам Мирсодиқов бошқаришди, аммо айтарли алоҳида натижа қайд этилмади. 1998 йилнинг кузига келиб, футболимиз мутасаддилари янги тажрибага қўл уришди - ўша вақт «Пахтакор»да фаолият олиб борган бразилиялик Убиража Вега да Сильвани миллий жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлашди...

***

Бразилиялик мураббий терма жамоамиз бошқарувини қўлга олган паллада биз учун дебют мундиал саналган ЖЧ-98 (Франция) саралаш босқичининг якуний ўйин­лари қолган ва ҳаммаси ҳал бўлиб улгурганди. Оддий айтганда, вакилларимиз Францияга боришдан умид узиб бўлишганди. Шунга қарамай, футболчиларимиз Вега да Сильва бошқарувидаги дастлабки ўйинда Қозоғистон термасини йирик - 4:0 ҳисобида енгишади. Бразилиялик мураббий ўшанда Игорь Шквиринни терма жамоага қайтарган ва у бунга «дубль» билан жавоб берганди. Жамоамиз кейинги баҳсда БАА термаси меҳмони бўлиб, ортга 0:0 ҳисоби билан қайтади, гарчи ўшанда биз учун очконинг аҳамияти қолмаган бўлсада. Қисқаси, Вега да Сильва терма жамоада ишни чакки бошламаган, фақат аввалги ўйинлардаги омадсизликлар Париж дарвозаларини ёпиб бўлганди. Бразилиялик мутахассис ўша йили қишда Ўзбекистон миллий жамоасини Таиланд мезбонлик қилган Осиё ўйинларига олиб боради. Эътиборли факт шуки, бош жамоамиз тарихидаги энг йирик ҳисобли ғалаба айнан шу турнирда расмийлаштирилади - футболчиларимиз Мўғулистон термаси дарвозасига нақ 15та жавобсиз гол уришганди. Эҳтимол, кўпчилик ҳалигача бу натижани унча менсимас, албатта, рақиб жамоадан келиб чиқиб... Лекин факт битта - ўша ўйин натижаси - 15:0 миллий жамоамиз тарихига алоҳида муҳрланди. Вега да Сильвага келсак, унинг миллий жамоамиз бошқарувидаги охирги ўйини ҳам Осиё ўйин­лари-98га тўғри келди. Яъни чорак финалда Эрон термасига 0:4 ҳисобида имконият бой берилгач, бразилиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Умуман олганда, Убиража Вега да Сильва Ўзбекистонда ёмон фаолият олиб бормаганди. Хусусан, «Пахтакор»­га келган йилиёқ миллий кубокни таъминлаган бўлса, навбатдаги мавсум жамоани 1992 йилдан кейин илк марта чемпионлик шоҳсупасига қайтаради. Тўғри, унинг қўл остида катта юлдузлар жамланишганди - Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Александр Хвос­тунов, Отабек Пирматов, Азамат Абдураимов, Андрей Акопянц...

***

Бугун ушбу инсон орамизда йўқ - яқинда 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Эҳ, Вега да Сильва билан ўтган йилнинг октябрь ойида «Фейсбук» ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашгандим. Ўшанда мутахассис анча қизиқарли маълумотларни тортиқ этган ва агар таклиф тушса, юртимизда яна ишлашга тайёрлигини таъкидлаганди. Бироқ айрим сабабларга кўра, «Фейсбук» иловаси мобиль телефонимдан ўчиб кетди. Куни кеча уни тикладим ва бевосита Вега да Сильва билан бўлган интервьюни ҳам топдим. Демак, қуйида ўша суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистондаги ишингиз, ўша даврни қандай эслайсиз?

- О, хотиралар жуда яхши. Ҳар ҳолда, «Пахтакор»да ўзига яраша муваффақиятларга эришдим, Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятим ҳам чакки чиққани йўқ, менимча. Асосийси, Ўзбекис­тонда қанча-қанча завқли онларни туйганимни ҳамон яхши эслайман.

- Бир қизиқ савол: айтишларича, Ўзбекистон миллий жамоасида Миржалол Қосимовга теннис тўпида жонглёр машқини бажариш вазифасини буюрган экансиз. Шу тўғрими?

- Ҳа, ҳақиқат. Машғулотда қизиб олиш учун аввалига кичик резина тўп билан ишлардик. Шундан сўнг машғулот одатий тўп билан давом эттириларди, албатта. Миржалолнинг сифатлари, техник салоҳияти энг юқори талабларга ҳам жавоб берарди. Яна Шквирин ҳам ёдимда қолган - техник томондан кучли ижрочи.

- Ўзбекистон миллий жамоасида сизга кўпроқ имконият беришмагани сабабини биласизми?

- Тўғриси, йўқ. Умуман, ўшанда ҳам нега истеъфога чиқарилганимни айтишмаган. Ўзим ҳам билишни унча истаганман. Чунки мени билганлар «Пахтакор»даги ишимни кузатишган, улар Ўзбекистон миллий жамоасини ҳам ёмон бошқармаганимни тан олишган. Умуман, миллий жамоа ўша вақт анча кучли эди.

- Айримлар ҳозирга қадар Мўғулистон термасига қарши кечган ўйиндаги рекорд натижа - 15:0га қандайдир шубҳа билан қарашади...

- Ҳаммаси оддий - рақиб ўта заиф эди. Менимча, бунга алоҳида қараш керак эмас.

- Ҳозирда Ўзбекистоннинг барча ёш тоифасидаги терма жамоалари деярли бир хил услубда ўйнайди. Сизнингча, бундай ёндашув тўғрими?

- Билишимча, Ўзбекистонда футбол яхши ривожланмоқда. Бир хил услубнинг амалга татбиқ этилишида ўзига яраша плюс ва минуслари бор. Плюс томони - тизим йўлга қўйилади. Минус томони - қайсидир иқтидор индивидуал жиҳатдан ўсиш имкониятини йўқотиши мумкин. Шундай экан, барчасида меъёрни унутмаслик керак. Асосийси, футболчиларнинг шахсий фазилатлари юзага чиқиши чеклаб қў­йилмаса, бас.

- Юртимиздаги фаолиятингиз давомида сизни ҳаммадан кўп ҳайратлантирган 3 нафар футболчини айта оласизми?

- Бунча оз....? Ахир қўл остимда ажойиб таркиб бор эди - дарвозабон Павел Бугало, ҳимоя­чилар Андрей Фёдоров, Николай Ширшов, ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов, ҳужумчилар Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов...

- Ўшанда жамоамизни саралаш босқичи якунида қабул қилиб олгансиз. Агар ҳал қилувчи квалификацион раунд стартидан олдин иш бошлаганингизда, натижа чиқиши мумкинмиди?

- Бир нима дейишим мушкул. Футболда клубларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Кеч тайинланганим ўзимга боғлиқ эмасди. 

- Айтингчи, ўша вақт сизга бирор марта келишилган ўйин таклиф қилишганми?

- Ҳеч қачон! Ўзбекистонда кўпчилик тезда феъл-атворимни яхши билиб олганди. Қолаверса, ҳамма билан таржимон ёрдамида гаплашардим.  

- Айниқса, «Пахтакор»нинг катта ёшли мухлислари сизни унутишмаган. Қизиқ, агар юртимизга таклиф этишса, қандай йўл тутардингиз?

- Албатта, борардим, агарда шартлар маъқул келса. Мухлислар - футболнинг ажралмас бўғини. Мен ҳам «Пахтакор» фанатларини эслаб тураман. Улар ўзгача. Тошкент эса жуда гўзал шаҳар. У ерда дўстларим кўп.

Убиража Вега да Сильва Ўзбекистон миллий жамоасини жами 9та расмий, 2та ўртоқлик ўйинида майдонга бошлаб тушган: 5та ғалаба, 4та дуранг ва 2та мағлубият.

1. ЖЧ-98 саралаши

Ўзбекистон - Қозоғистон - 4:0 (3:0)

Голлар: Игорь Шквирин (16, 32), Андрей Фёдоров (43), Миржалол Қосимов (72).

2. ЖЧ-98 саралаши

БАА - Ўзбекистон - 0:0

3. Ўртоқлик ўйини

Озарбайжон - Ўзбекистон - 2:1 (0:0)

Голлар: Гусейнов (75), Гурбанов (89) - Миржалол Қосимов (90).

4. Ўртоқлик ўйини

Ҳиндистон - Ўзбекистон - 0:0

5. Ўртоқлик ўйини

Ҳиндистон - Ўзбекистон - 0:4 (0:3)

Голлар: Александр Хвостунов (8), Сергей Лебедев (30-пен.), Неъматилла Қутибоев (35), Рашид Ғофуров (78).

6. Осиё ўйинлари-98

Ўзбекистон - Қувайт - 3:3 (1:1)

Голлар: Миржалол Қосимов (5), Александр Хвостунов (67), Андрей Акопянц (76) - ал Ҳувайдий (44), Лоҳиб (79, 90).

7. Осиё ўйинлари-98

Ўзбекистон - Мўғулистон - 15:0 (10:0)

Голлар: Сергей Лебедев (7-пен., 18-пен., 38, 45), Игорь Шквирин (9, 15, 20), Андрей Акопянц (23), Неъматилла Қутибоев  (29, 33, 47), Миржалол Қосимов (53, 57, 77), Шуҳрат Раҳмонқулов (83).

8. Осиё ўйинлари-98

КХДР - Ўзбекистон - 0:4 (0:1)

Голлар: Николай Ширшов (16, 76), Игорь Шквирин (60), Андрей Акопянц (66).

9. Осиё ўйинлари-98

Ҳиндистон - Ўзбекистон - 0:2 (0:1)

Голлар: Игорь Шквирин (35), Шуҳрат Раҳмонқулов (49).

10. Осиё ўйинлари-98

Ўзбекистон - Туркманистон - 1:1 (1:0)

Голлар: Немаътилла Қутибоев (37) - Ағабаев (72).

11. Осиё ўйинлари-98

Эрон - Ўзбекистон - 4:0 (1:0)

Голлар: Мусави (26), Дайи (82, 87, 89).

А.Искандаров

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:11, 27.04.2021. Ўқилди: 4122 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.