Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2587]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2312]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2071]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1907]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1705]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1680]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1642]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1486]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1293]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1254]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган боксчиларимиз тақдирланишди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Давлатимиз томонидан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчиларимиз 100 миллион, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўмдан пул мукофотларига сазовор бўлиши белгилаб қўйилган. Бугун Туризм ва спорт вазирлигида охирги кунларда Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган боксчи ва қиличбозларимиз белгиланган мукофотларига эга бўлишди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар, ОАВ ходимлари ҳамда кенг спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этишди. Тадбир аввалида Азиз Абдуҳакимов спортчиларимизни қўлга киритган муваффақиятлари билан қутлаб ўтди.

“Муҳтарам Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган эътиборлари самараси билан атлетларимиз халқаро ареналарда юқори ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Бир неча ҳафта ичида 4 нафар боксчимиз ва 3 нафар қиличбозимизнинг Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритгани ўзбек спорти мухлисларига қувонч бағишлади. Фурсатдан фойдаланиб, атлетларимизни қўлга киритилган бундай муваффақият билан қутлаб ўтамиз ва уларга бўлажак Олимпия ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз”, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.

Шундан сўнг МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Сизларнинг ғалабангиз ёшларга катта мотивация бермоқда. Буларнинг бари ҳукуматимизнинг спортга қаратаётган эътиборининг натижаси. Келажакда ҳам ўз ғалабаларингиз билан халқимизни, юртимизни янада машҳур қилишингизни тилаб қоламиз. Барчангизга омад ёр бўлсин!”.

Шундан сўнг спортчиларимизга ўз мукофотлари топширилди. Унга кўра,

Спортчи Дилшод Рўзметов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Фарруҳ Қиличев 50 миллион сўм;

Спортчи Фанат Қаҳрамонов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Баҳодир Ҳасанов 50 миллион сўм;

Спортчи Райҳон Қодирова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Камолиддин Муталов 50 миллион сўм;

Спортчи Шаҳноза Юнусова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Ислом Тожибоев 50 миллион сўм;

Маросимда маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган боксчи қизларимизга совринлари етказиб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун ташаккур айтиб, бундай эътиборни Токио-2020 Олимпиадасида оқлашга ваъда беришди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 23:29, 28.04.2021. Ўқилди: 2635 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик