Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сўғдиёна
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, юртимизда истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб келяпти.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциасияси, маҳаллий ҳокимликлар билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Бу футболимиз ривожига ижобий таъсир кўрсатаётган муҳим тенденциядир.

Кеча, 12 май куни Жиззах шаҳрида BMB Trade Group компанияси «Сўғдиёна» ПФК ўртасида титул ҳомийлиги тўғрисидаги битим имзолангани ҳам шундан далолат беради.

Ушбу маблағлар «Сўғдиёна» футбол клубининг моддий-техника ва илмий-методик базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машғулотлари жараёнлари сифатини таъминлаш, болалар футболини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари орасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришга йўналтирилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Сўғдиёна» футбол клуби профессионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Буни клуб футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасида пешқадамлар қаторида бораётгани ҳам тасдиқлайди.

Клуб томонидан футболчилар ва мураббийлар учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

«Сўғдиёна» ПФК қошида академия, футзал, аёллар клуби мавжуд бўлиб, клуб ўз базасида ёш футболчиларни тарбиялаш, футзал ва аёллар футболини ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Клуб катта миқдордаги маблағлар эвазига хориждан легионерларни сотиб олгандан кўра, ўз академиясида маҳаллий футболчиларни тарбиялаб, Ўзбекистон терма жамоаларига ҳам маҳоратли чарм тўп усталарини етказиб беришни мақсад қилган.

Зеро, Жиззах футбол мактаби Даврон Файзиев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов, Баҳодир Пардаев каби истеъдод эгаларини тарбиялаб берган.

BMB Trade Group билан ҳомийлик тўғрисидаги битим эса клубнинг ана шу салоҳиятини кенг юзага чиқаришга, Жиззах футболи мактаби имкониятларини кенгайтиришга, ҳудудда болалар футболини жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 07:33, 13.05.2021. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик