Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3831 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Давлатов: «Айрим клублар ўзбек футболини шарманда қилишмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Қуръалар
Рукн: Янгиликлар
A A A
ФОТО: fcbunyodkor.com

Ўзбекистон кубогига қуръа ташланганидан кейин, “Бунёдкор” вице-президенти Баҳром Давлатов ўзининг таклифи борлигини айтиб ўтди:

— Жойларда футболни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал босқичини Биринчи лига жамоалари майдонида ўтказиш ҳақида фикрингизга тўла қўшиламан, — дея гап бошлади Б.Давлатов. — Бу яхши фикр. Аммо Биринчи лига жамоаларидан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Илтимос, Олий лига клублари сизларнинг стадионга борганда, футболчилар учун элементар шароитларни яратиб қўйсангизлар. Фарҳод Магомедов айтиб ўтганидек, Олий лига клубларида 15-16 та давлатдан 50-60 нафар легионер футболчилар тўп суришмоқда. Улар жойларда яратилган шароитларни кўриб, Ўзбекистон ҳақида, ўзбек футболи ҳақида хулоса чиқаришади ва шунга қараб ўз ишларига бўлган муносабатни шакллантиришади.

Мисол тариқасида бир нарсани айтиб бераман. Сколари “Бунёдкор” ишлаётганида “Насаф” билан ўйнаш учун Қаршига борди. У ерда мени Сколарини кутиб олиб, Қаршидаги стадионда яратилган шарт-шароитлар билан таништирдим. У Ўзбекистонда бундай шароитлар яратилгани ҳақида ўйламаганини ва яхши маънода ҳайратланганини яширмади. Орадан бир қанча муддат ўтиб, Сколари билан Муборакда кўришдик. Чўлнинг ўртасида барпо этилган стадион ва унда яратилган шароитларни кўриб, бу сафар ҳам хурсанд бўлди. Кейин мендан сўради: “Қизилқум” стадионига борганмисиз?”. Мен албатта борганимни айтдим. Шунда бразилиялик мутахассис: “У ернинг ҳожатхонаси бутунлай фойдаланишга яроқсиз экан”, деди.

Мана кўряпсизларми, элементар шароитнинг яратилмагани футболимиз ҳақидаги тасавввурларни бузиб юборяпти. Бундан шароитларни яратиш учун кўп ҳам маблағ кетмайди, бунга барча клубларнинг қурби етади. Агар шаҳарда марказлашган канализация бўлмаса, стадиондан маълум масофада чуқур кавлаб, унга тош ташлаб, оддий канализацияни барпо қилиш мумкин. Кийиниш хоналар, душ, ҳакамлар хоналари ва шунга ўхшаш шароитларни маромига келтириб қўйиш лозим. Бунинг учун озгина ҳафсала ва эътибор керак. Ахир футбол мана шундай нарсалардан бошланади.

Фарҳод Абдуалиевич, дўст ачитиб гапиради, дейишади, шунинг учун юзингизга айтаман, сиз ҳам стадионларни қабул қилиб олаётганда, клубларга нисбатан талабчан бўлинг. Агар клубларнинг стадионлар тайёр бўлмаса, улар ўз ўйинларини сафарда ўтказишсин.

Шунингдек, ўтган йили Бухородаги стадионда реконструкция ишлари кетаётгани туфайли “Бухоро” клуби ўз ўйинларини Муборакда ўтказиши ҳақида айтилди. Аммо клуб Вобкентда ўйнади. У ерда умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Бу стадионнинг кийиниш хоналаридан ташқари, майдони ҳам умуман яроқсиз — ўнқир-чўнқир. Бундай майдонда стадионга йиғилган мухлисларга футбол спектаклини намойиш қилиб бўладими? Муборакда ўйнайди, деб айтилдими — Муборакда ўйнасин!

Бу ерда ўтириб олиб, ундай қилиш керак, бундай қилиш керак деб фақат гапирсагу, амалда ҳеч нарса қилинмаса, футболимиз умуман ривожланмайди.

Шунинг учун, Фарҳод Абдуалиевич ва клублар раҳбарлари, бу нарсаларга жиддий эътибор қаратишингизни сўрайман! Раҳмат.

“Бунёдкор” вице-президентининг таклифи юзасидан ЎзПФЛ директори Фарҳод Магомедов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

— Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади, буни унутмаслигимиз лозим. Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг қарори билан ҳар бир Олий лига клубига ҳомий ташкилот бириктирилган. Клубларнинг ўзлари мутлақо маблағ ишлаб топишмаяпти. Демак, қайси жамоа стадионида яхши шароит яратилган бўлса, ўша жамоанинг стадионига мухлислар кўпроқ ташриф буюради. Шунинг учун маблағни ортиқча нарсаларга сарфламасдан, элементар шароитларни яхшилашга йўналтирсанглар бўлмайдими? 2012 йилнинг иккинчи ярмидан клублар лицензиялаштиришдан ўтадилар. Ҳозирги кунда лицензиялаштириш ҳақидаги регламентни ОФКга юбордик. Бу ташкилот уни тасдиқлаб берганидан кейин, у клубларга тарқатиб берилади. Ана шу регламент шарт-шароитлар бўйича барча нарсани ўз ичига олган. Лицензиялаштиришдан ўта олмаган клублар Олий лигага қўйилмайди.

Бугун мен йиғилишга бекорга стадионлар директорлари ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентларини ҳам таклиф қилмадим. Сизларнинг зиммангизда мана шундай масъулиятли вазифалар турибди. Вице-президентлар ҳам бевосита Олий лига клублари билан ишласин. Вилоят ҳокими қилиниши лозим бўлган ишлардан хабардор бўлиши ва бунга ёрдам бериши керак. Давлатимиз раҳбари футбол ҳақида қайғураётганида вилоят ҳокимлари қўл қовуштириб ўтиришлари яхши эмас.

Сизлар етарли шарт-шароитни яратмасдан, нафақат ўзингизни, балки ўз халқингизни шарманда қиляпсизлар. Биринчи лига жамоалари мухлислари ўз майдонларида кучли жамоалар иштирокида ўйинларни кўришни исташади. Аммо, сизлар мухлисларни бундай байрамдан мосуво қиляпсизлар.

Бу ҳақда такрор ва такрор гапириляпти. Фақат бизнинг талабимизни кутиб ўтирмасдан, ўзларингиз ҳам ҳаракатни бошланглар. Етар энди шунча қўл қовуштириб ўтирганимиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:08, 25.01.2012. Ўқилди: 19880 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.