Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёрқин Назаров: «Асосий таркибдаги ўйинчиларнинг ярмида қишки машғулотлар пайтида пойдевор қўйилмаган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Андижон” – “Локомотив” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Ёрқин Назаров иштирок этди.

— “Локомотив”ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар қўлдан келганини қилишди, уларга мана шундай иссиқ кунда ўйнаганига раҳмат. Ютқаздик, нима дейман? “Локомотив” кучли рақиб, барибир тажрибали ўйинчилари фойда келтирди.

— Ҳозирги ҳолатингизни тушунамиз. Лекин арзимас хато эвазига голлар ўтказилди ва мағлуб бўлди. Голдан кейин руҳий ҳолатга тушиб қоляпти...
— Ютқазгандан кейин жамоа руҳий ҳолатга тушиб қолади, тўғри. Учрашувдан аввал ҳам шу мавзуда роса гапириб-гапириб, уларни руҳлантириб туширдик. Фамилиясини айта олмайману, тўғри айтяпсиз, оддий вазиятларда хато қилишяпти, Бикмаев эса гол уриб кетди. Яна қайтараман, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Деярли айтган вазифамизни бажаришди. Омадимиз келмади.

— Футболчиларнинг кўзида нега “ўт” чақнамаяпти? Шашт билан ўйнашмаяпти? Майдонда фақат юришяпти, югурмаяпти. Нега тезлик йўқ?!
— Футболчиларни олдига кўрсатма бериш учун икки марта чиққанимда тилим қуриб қолди, гапира олмай қолдим ва сув ичиб олдим. Мана шундай иссиқ ҳавода шунчалик югуришганига раҳмат. Керак жойда тезлик бўлди, қарши ҳужумларга ҳам ўтдик. Ҳеч кимга эътироз йўқ. Фақат оддий вазиятларда гол ўтказяпмиз. “Локомотив” ўйин бўйича катта устунлик қилмади, йигитлар меҳнат қилишди. Рақибнинг биринчи голида ўзи вазият яратмади. Биз тўпни олдириб қўйдик ва гол уришди. Дарвозабонни айбламайман. Бикмаев гол урганда ҳам шунақа. Тажриба деб шуни айтишса керак-да!

— Мағлубиятда ўзингизни қанчалик айбдор деб ҳис қиляпсиз?
— Мен бош айбдорман.

— Бу кейинги фаолиятингизга салбий таъсир қилиши мумкинми?
— Бу таъсир кўрсатиши мумкин. Олдинги бош мураббий кетиб, мени қолдиришганида қийин бўлишини билардим. Аммо шунга қарамай, жамоа қиламиз деб рози бўлганман. Ҳолбуки, жамоа кучсизлигини билардим, бошида тажрибалироқ ўйинчилар олиш керак эди. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Футболчиларда айб йўқ, фақат уларнинг айримларида савия паст. Ҳали Суперлигага мос эмас.

— Жамоада алмаштириб бўлмайдиган ўйинчи борми? Ҳали “Андижон”нинг ўйини йўқ. Абдаманноповнинг индивидуал маҳорати эвазига гол урилди. “Локомотив” да эса ўйин бор. Масалан, Саидазимов иккита ўйиндан бери хато қиляпти, ўрнига бошқа футболчи йўқми?
— Бу ўйинда у хато қилди. Олдинги учрашувда бошқаси хато қилди. Ундан аввалгисида эса яна бошқаси. Тўғри, хато қилишяпти. Аммо саволни тушунмадим. Ўйин бўйича келсак, ҳаммаси бизнинг режамиз бўйича бўлди. Йигитларга берилган кўрсатма ҳамда вазифалар деярли бажарилди. Камрон Саидазимов яхши ўйнади. Фақат биринчи голда унинг хатоси билан гол бўлди. Бошқасини қўйсам, у хато қилмайдими?! Иккинчи голда кимни хатоси бўлди, эсингиздами? Қанот ва марказий ҳимоячилар хато қилишди.  

— Боакега мослаб тактика қилинмаяпти...
— Сизга битта нарса айтаман, балки шундан кейин бу каби саволларингиз бўлмаса керак. Димов, Боаке, Жалолиддинов, Абдуманнопов, Исмоилов... булар чемпионатга бир ҳафта қолганда қўшилди. Димов алдамас экан, у уч ой югурмадим деди. Шундай бўлса ҳам бу ерга келди ва ўйнаяпти. Менимча, у Ўзбекистондаги легионерлар орасида яхшиларидан бири. Қолган ўйинчилар ҳам қишда яхши шуғулланишмаган. Қишда тайёргарлик чоғида пойдевор қўйилади. Асосий таркибдаги ярим ўйинчиларда қишки машғулотлар пайтида ана шундай пойдевор қўйилмаган. Чемпионатдаги танаффус пайтида уларни жисмоний томондан ҳолатини яхшилаш зарур. Жамоани ярми жисмонан тайёр эмас.

— Мухлислар сиздан ниманидир кутишяпти. Уларга нимани ваъда бера оласиз?
— Раҳбарият бошқа мураббийни кўраётган бўлса, мен раҳмат деб кетаман. Учта учрашувда қўлимдан келганини қилдим. Агар мени қолдириб, ишлашда давом этинг дейишса, танаффус пайтида яхшилаб тайёрланамиз ва жамоани юқорига олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Футболда нимаики билсам, ҳаммасини ишга соламан, ютиш учун. Мухлисларни тушуниб турибман. Улардан узр сўрайман. Ўзим эса мавсум ўртасида нарсаларимни йиғиштириб кетиб қолмайман. Имконият беришса, футболчиларни тайёрлаб вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. 

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 05:47, 18.05.2021. Ўқилди: 1833 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.