Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3910 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мино Райола: «Футбол ўйнаш учун ФИФА керак эмас»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол оламининг олд агентларидан бири - Мино Райола ҳамиша диққат марказида. Бинобарин, италиялик|нидерландиялик воситачи энг сара юлдузларнинг кейинги тақдирига ўз хизмат доирасида таъсир кўрсатади. Хуллас, испаниялик журналистлар яқинда Райоланинг Монакодаги офисига ташриф буюришди. Мақсад - унинг истиқболи порлоқ мижози - Эрлинг Холанд трансфери бўйича аниқ маълумот олиш. Айтиш ўринли, Райола испаниялик меҳмонлар билан айнан уларнинг тилида мулоқотга киришди. Зеро, у нақ 6та тилда эркин гаплаша олади.

— Биринчи савол - қизиқ, Холандни қандай топгансиз?

— Уни илк марта телевизорда кўргандим, «Мольде» ўйинида. Кейин дарҳол унинг ортидан бордим. Одатда футболчиларни бир кўришда ёқтириб қолишим қийин. Хуллас, бунақаси кам учрайди. Холандни кўрганим заҳоти ўзимга пичирлагандим - «Бу ўша».

— Хўш, Холанд қандай футболчи?

— Барча буюклар каби оддий йигит. Футбол унинг учун шубҳасиз, биринчи ўринда. Роналду ва Ибрагимовичдек йигитлар футболни аллақачон юқори мақомга кўтаришди. Сизга айтсам, Холанд ҳаттоки, Дортмунддаги энг яхши ресторанлар қаерда эканлигини ҳам билмайди. Яъни янада яхши ўйнаш учун фақат ва фақат ўрганади, тинимсиз шуғулланади. Менимча, буюк чемпионлар - энг оддий инсонлар.

— Холанднинг отаси билан Мадрид ва Барселонага бориб, кўпчиликни ҳайрон қолдирдингиз...

— Бунинг асл сабабини айтсам, ишонмайсиз. Холанднинг отаси Марбельяга боришни истади - саёҳат учун. Ўзим ҳам сафарга чиқишни хоҳлаб қолдим. Ҳар ҳолда, Лапортани президентлик лавозимига қайтгани билан табриклашим, Мадридда баъзи ишларни ҳал қилишим керак эди. Хуллас, барчасини битта сафарда амалга оширдим. Умуман олганда, 99 фоиз ҳолатда қаерга боришимни ҳеч ким билмайди.

— Бу худди маркетинг юришига ўхшади.

— Барселонада папарацци туну кун қоровулчилик қилади. Менимча, ўша куни Каталонияда қайсидир актрисани кутишган экан. Чунки спортга алоқаси йўқ папарацциларни кўрдим. Лекин яширинишимга ҳожат йўқ. «Барса» директорлари ва Хосе Анхель Санчес («Реал» бош директори) билан кўп мулоқотда бўламан.

— Умуман, Холанд сизга қаерда ўйнашни исташини айтдими?

— Йўқ. Чунки айни пайт унинг нима дейиши унча қизиқ эмас. У барчасини каллам жойига тушган паллада айтиши керак. Шунда столи устига меню ташлаб, истаган «таом»ини муҳайё қилишим мумкин... Ҳозир эса бундай қилолмаймиз. Чунки «Боруссия» қатъий қарорини билдирди: «Эрлингни сотмаймиз».

— Дортмундликлар чиндан ҳам, Эрлингни ёзда сотмоқчи эмасмилар?

— Худди шундай дейишди. Энди кўрамиз, 1 сентябргача ўз сўзларида туришармикан...

— Нима, Холанд трансфери  клубнинг ЧЛга чиқиш-чиқмаслигига боғлиқ эмасми?

— Ҳозир турли тахминларга боришимиз мумкин. Бугун «Боруссия»нинг расмий позицияси - Эрлингни сотмаслик. Лекин бу борада шахсий фикрим бошқачароқ. Агар барчани қониқтирадиган таклиф тушса, уни муҳокама қилиш керак.

— Ўзи кетиш учун энг маъқул вақт қандай танланади?

— Буни ҳеч ким билмайди. Қолиш - бир таваккал, кетиш ҳам шундай.

— Лекин Холанднинг кетиши тарафдорисиз.

— Буниси менинг фикрим, «Боруссия»ники эмас.

— Мижозингизнинг 2022 йили кетишини енгиллаштирадиган бирор ҳужжат борми?

— Футболчи менга ишондими, унинг сирларини қабргача олиб кетаман. Бордию, ўзи бу ҳақда гапиришни истаса, бемалол. Умуман олганда, бу муҳим эмас.

— Қанақасига?

— Футболчининг кетиш-қолиш хоҳиши шартномада кўрсатилган ҳар қандай банддан муҳим. Дейлик, Ибра шартномасида ҳеч қандай банд йўқ, Погбаникида ҳам. Испанияда эса қиймати 400 миллион еврога етадиган бандлар бор...

— Сизнингча, Холандга қайси чемпионат маъқул - АПЛми ёки Ла Лига?

— Эрлингни икки нарса қизиқтирмоқда - голлар уриш ва сов­ринлар ютиш. Шубҳасиз, у танловда шу икки жиҳатга эътибор қаратади. Яширмайман, «Барселона» ёки «Реал» каби шонли тарихга эга ва айни пайт юқори савияда ўйнаётган клубдан таклиф тушса, рад этиш мушкул. «ПСЖ» ҳам ўзига хос топ-клуб, «Сити» ҳаракат қиляпти, «Ювентус» ҳамиша элит гуруҳда. Лигалар ҳам муҳим, албатта. «ПСЖ» катта клублар учун энг паст лигада ўйнайди, «Бавария» қизиқарли турнирда, аммо ҳамиша ғолиб бўлади. Испанияда эса ғолиблик учун 3та клуб курашади...

— «Реал» балки Холандни харид қилишга қодирдир...

— Буни аниқ билмайман. Чунки клуб балансини ўрганиб чиқмадим. Лекин фикримча, мадридликлар трансферни бемалол амалга оширишлари мумкин. Гап бошқа тарафда: «Реал» чиндан ҳам, Холандни сотиб олишни истайдими? «Барса»чи?

— «Барселона» бу борада бироз қийналса керак.

— Қийин, лекин иложи бор.

— Кўринишидан, «Реал» ёзда асосий эътиборини Мбаппега қаратади.

— Килианнинг бир йиллик шарт­номаси бор. «ПСЖ» икки йўлдан бирини танлаши мумкин. Яъни бир неча йил олдин Дортмунд «Боруссия»си Левандовски масаласида танлаган йўлни. Биринчи вариант - сотмаслик ва футболчининг бепул кетишига йўл қўйиб бериш. Иккинчи вариант - ҳозир сотиш.

— Холанднинг «Реал»га ўтиш-ўтмаслиги қайсидир маънода Мбаппега ҳам боғлиқ.

— Бир футболчининг келажаги ҳеч қачон бошқасинига боғлиқ бўлмайди. Ҳаммаси ўз қўлида. Катта клубларда буюк футболчилар бирга ўйнашлари мумкин. Масалан, Неймар ва Месси каби. Роналдиньо ҳам буюк футболчилар билан бирга тўп сурган. Шундай экан, Холанд ва Мбаппени 1та жамоада кўришимиз ҳам мумкин.

— Эрлингнинг ўзи буюк футболчилар қаторига қўшилиш ҳақида ўйлаяптими?

— Нафақат ўзи ўйлаяпти, балки бутун жаҳон. Зеро, йигитча барчасини амалда кўрсатиб қўйди.

— Унга қайси жамоалардан жиддий қизиқиш бор?

— Сизлар билган барча катта клублардан.

— Холанд энг кўп маош берадиган клубни танлайдими ёки...?

— Йўқ, йўқ... Футболчининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш - менинг ишим. Келажак учун катта режа ёки лойиҳа бўлмаса, истиқболли футболчини харид қилишдан маъно йўқ. «Реал» ва «Барселона» бу борада анча ўзгарган. Ушбу клублар ҳаётида шундай давр кузатилдики, келажагини ўйламай, футболчиларни сотиб олаверишди. Натижада айрим истиқболли йигитлар ҳеч қандай наф келтиришмади.

— Холанд худди Погба сингари иқтисодий томондан катта фойда келтириши мумкинми?

— Менимча, фарқ бор. Вақтида «Олтин тўп» ютган, аммо маркетинг жиҳатидан фойда келтирмайдиган мижозим бор эди - Недвед. Мессининг боши ўрнатилган Балотелли гавдасини тасаввур қилинг. Қандай сифат!

— Погба нега ҳалигача «Реал»га ўтмади?

— Бу саволни Мадрид клубига бериш керак. Яширмайман, Полнинг ўзи ҳамиша «Реал»да ўйнашни истаган, хусусан, болаликдаги қаҳрамони Зидан туфайли.

— Бу трансфер амалга ошиши мумкинми?

— Аниқ айтолмайман. Иложсиз ишнинг ўзи йўқ, айниқса, футболда. Дейлик, «Реал» эртага Азарни Погба билан алмаштиришни истаб қолса, нима бўлишини билиш қийин.

— «Реал» ҳақида қандай фикрдасиз?

— Флорентино «Галактикос» брендини тузди - ажойиб ғоя. Футболчилар учун ушбу жамоада ўйнаш - фантастика. Лекин «Барселона» билан солиштирсак, «Реал» буюк футболчилар атрофида қурилган. «Барселона» эса ўзига хос фалсафага эга.

— Бу футболчиларнинг танловига таъсир қиладими?

— Менимча, ҳа. Агар Ибрагимович «Реал»га ўтганида, ҳозир ҳам унинг сафида ўйнаётган бўларди. Чунки Златан фалсафа учун яралмаган. У худди Бензема, Криштиану, ди Стефано ёки Пушкаш каби буюкликка мойил. «Барселона» Мессини нега қўйиб юбормайди? Чунки у клубнинг асосий фалсафаси ҳисобланади.

— Агентлик иши 30 йил ичида нечоғли ўзгарди?

— Бугунги футболчилар ноодатий иқтисодий салоҳиятга эгалар. Улар кўп жиҳатларда ҳимояга муҳтожлар. Бугунги футбол - бутун бир саноат.

— Агенти йўқ Мбаппе каби футболчилар ҳам бор...

— Яхшими ёки ёмон? Билмайман. Шу нарса аниқ - менинг мижозларим бахтлилар.

— Агентлар ҳақида асосий фикр - «Улар ҳеч нима қилмай, чўнтакларини тўлдиришади»...

— Нима дердим, нотўғри фикр. Минглаб футболчилар орасида айримларигина профессионал даражасига чиқишади ва мураккаб саноатнинг бир бўлагига айланишади. Ибрагимович «Барселона»га ўтган даврни эсланг.

— Ўшанда Гвардиола билан жанжаллашиб қолганмисиз?

— Йўқ. Гвардиола мен билан жанжаллашиб қолган.

— Ўзи нима бўлганди?

— Гвардиола - фантастик мураббий. Уни ҳеч қачон ёмон кўрмаганман. Чунки Пепни яқиндан билмайман. Шунчаки, Златанга муносабати оғир ботганди.

— Европа Суперлигаси ғоясига муносабатингиз...

— ФИФАга қарши урушни ҳамиша қўллаб-қувватлайман. Футбол учун ФИФАнинг кераги йўқ. Лекин Суперлиганинг битта жиҳати маъқул келмади - ЧЛни йўқ қилиш ғояси. Бу хато.

— Нимани назарда тутяпсиз?

— «Феррари» жамоаси «Формула-1»да 1та машина билан иштирок этиши мумкин. Иккинчиси «Ле-Ман»да қатнашади. Нима учун «Реал» ЧЛ ва Суперлигада тенг ўйнамаслиги керак? Бу футбол ўйнаш учун энг чиройли экспримент бўларди. Қолганини мухлисларга қўйиб бериш керак. Улар ўзлари истаган турнирни томоша қилаверадилар.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:42, 18.05.2021. Ўқилди: 2401 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.