Бугун 23 май, 2025 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 23.05.2025 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2025 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Монца
      • 24.05.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.05.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.05.2025 21:30
      • Леганес
      • -:-
      • Вальядолид
      • 24.05.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 25.05.2025 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 25.05.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 25.05.2025 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. On-line.
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      18:05 Новости футбола.
      18:10 "Голевая неделя. РФ".
      18:40 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      20:40 Новости футбола.
      20:45 "Голевая неделя".
      21:15 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      03:25 Евротур.
      04:05 Новости футбола.
      04:10 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.05.2025

      05:35 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:30 "Парусный спорт".
      10:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      12:50 Падел. Международный турнир в Москве. Финалы.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Golden Grand Prix в Токио, Япония.
      20:35 "Лучшие из лучших".
      21:05 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Лица страны". Алексей Тищенко.
      23:00 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:10 "Непобедимый".
      01:40 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Эстафета 4х7,5 км.
      03:10 Прыжки на батуте и акробатической дорожке. Чемпионат России в Сириусе. Команды.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Большой хоккей".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      14:35 "Лица страны". Татьяна Волосожар и Максим Траньков.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Евротур.
      17:15 Новости.
      17:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. "Трактор" (Челябинск) - "Локомотив" (Ярославль). 6-й матч. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      01:55 Д/ф "Шмейхель".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      13:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      14:00 Велоспорт. U-23. Orlen Nations Grand Prix. Обзор.
      15:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      15:45 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 2. Обзор.
      21:45 Теннис. Australian Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Мэдисон Киз (США).
      23:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 13. Ровиго - Виченца.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эътироф: Узоқ кутилган «Скудетто» ёхуд яна «Интер» ҳақида «бадиа»...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Интер» ниҳоят, «Ювентус» гегемонлигига чек қўйди. «Нерадзурри» ҳаётидаги ғалабасиз ўн йиллик, чемпионатни 8-9-ўринларда тугатилган қайғули мавсумлар, Кузманович, Крхин ва Габигол сингари «мўъжизавий» футболчилар, мураббийлар қўнимсизлиги, Мауро Икарди билан боғлиқ можаролар ва шу каби бошқа ёқимсиз воқеалар ортда қолди. Жамоа 2010 йилдан кейин илк марта «скудетто» соҳибига айланди.

Клуб босқичма-босқич куч тўплаб, ахийри ниятига етди. Бунга қайсидир маънода рақобатчилар муваффақиятсизлиги ҳам сабаб бўлди: йўналишни ўзгартириш билан андармон «Ювентус» «скудетто»ни бошқаларга бой берди, «Наполи» салоҳиятидан фойдалана олмади, «Милан»га эса куч етмади. Бироқ «нерадзурралар»нинг бош соврин сари дадил интилишгани барча шубҳаларни аритади: улар ғалабага лойиқ эдилар. Хўш, мазкур зафар замирида нималар ётибди?

Хитой пуллари

«Интер» Моратти давридан буён илк марта муваффақият қозонди. Индонезиялик бизнесмен Эрик Тохирнинг ишлари юришмади, 2016 йили клуб бошқарувини қўлга олган Хитойнинг «Сунин» холдинги эса масалага жиддий ёндашди. Бу бадавлат ва ҳурматга сазовор компания «Милан» хўжайинларидан фарқли равишда хорижий хўжайинлар борасидаги шубҳа-гумонларни йўққа чиқарди. Асосийси, ёш президент Стивен Чжан «Кальчо»нинг ҳақиқий фанати эканлигини исботлади. Бу майда жиҳатлардан тортиб, барқарор инвестицияларда ҳам ўз аксини топди - «Сунин» «Интер» учун қарийб 700 млн. евро сарфлади. Ғалабалар ўша заҳоти келмади, аммо хитойликлар сабр билан пул тикишни давом эттиришди ва бу кейинчалик ўз самарасини берди. Энди вазият мутлақо ўзгача, клубнинг мақсадлари янада жиддийлашади, лекин бу энди келажак масаласи.

Конте фактори

«Скудетто»ни қўлга киритиш учун керакли инсонларни топиш талаб этиларди. «Интер» «ўз мураббийи»ни узоқ қидирди. Франк де Бур тажрибаси наф келтирмади. Стефано Пиоли омадли бошлаб, мавсум охирини бой берди. Лучано Спаллетти муносиб ишлаб, «Интер»ни Чемпионлар Лигасига қайтарди, бироқ «бўйидан баланд сакрай олмади». Шунда «нерадзурралар» Антонио Контени таклиф қилиб, унга 12,5 млн. евро йиллик маош белгилашди. Шу тариқа ушбу мутахассис «А» сериянинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланди.

«Интер» пулларни нимага сарфлаётганини тушуниб турарди. Конте - миллий чемпионатларда ғалаба қозониш устаси, жамоани жисмонан яхши тайёрлайди, узоқ йўл учун кучни тўғри чамалайди. Асосийси, Антонио «Интер» футболчиларини ўз «энергия»си билан тўйинтирди, уларнинг менталитетини ўзгартирди. Ўйинчилар ўз мураббийлари учун курашишга тайёр эдилар. Конте ва спорт директори Маротта собиқ раҳбарлари Аньеллига нималарга қодирликларини исботлашга киришиб, буни аъло даражада уддалашди.

Барқарор ва тажрибали таркиб

Контенинг ихтиёрида яхшигина футболчилар бор эди. Сўнгги йиллардаги харажатлар ўзакни шакллантиришда асқотганди: Ханданович ва Брозович анчадан буён жамоадалар, де Врей, Шкриньяр ва Мартинес Спаллетти даврида келишган. Янги мураббий келгач, Лукаку ва Барелла (ва жароҳатлар сабаб салоҳиятини намоён этолмаган Сенси) харид қилинди. Натижада, «Интер» мавсум-2020|2021га шакл­ланган таркиб билан киришди. Эндиликда футболчилар гуруҳини сотиб олиб, уларнинг мослашишини кутишга эҳтиёж қолмаганди. Мавсумлар оралиғида самарали селекция ишлари олиб борилди: ўнг қанотга Ҳакими олинди, майдон маркази Видаль ҳисобига кучайтирилди, чап қанот учун ижарадаги Перишич қайтарилди. Гарчи ёш жиҳатидан катта бўлсада, жиддий вазифаларга тайёр мустаҳкам таркиб вужудга келди.

Лукаку - Мартинес жуфтлиги

«Интер»нинг нисбатан ёрқинроқ футболчилари сифатида ҳужумчилар жуфтлигини кўрсатиш мумкин. Лукаку ва Мартинес тандемига бир ярим йил аввал кўпчилик ҳавас кўзи билан қараган, бу икковлон бир-бирларининг ўринларини яхши тўлдира олардилар. Улар чемпионлик мавсумида ҳам савияни сақлаб қолишди. Ромелу - «А» сериянинг энг яхши тўпурарларидан бири (21та гол), нисбатан серқирра ҳисобланган Мартинеснинг голлари камроқ (15та) бўлсада, жамоанинг ҳужумларига жозиба бағишлайди. Муҳими, бу футболчилар ҳам позицион ҳужумларда, ҳам очиқ ҳудудларда муваффақиятли тўп суришмоқда: баҳайбат Лукакунинг тезкорлиги жамоа ўйинидан олинган энг ёрқин таассуротлардан биридир.

Ўйин баланси

Мавсум давомида «интерчилар» ҳужумкор ва ҳимоявий ўйин ўртасидаги балансни таъминлай олишди. Конте дастлаб қарши ҳужумларга асосланган футболга мойилдек туюлганди, аммо мавсум бошида «Интер» сермаҳсул жамоа сифатида кўриниш берди, 5:2 ёки 4:3 ҳисоби билан якунланган учрашувлар фикримизга исбот бўлиши мумкин. «Нерадзурралар» ўз дарвозалари олдида йўл қўйилган хатолар сабаб йўқотишларга учраб, куздаёқ етакчиликни эгаллаш имкониятини бой беришди. Чемпионлар Лигасидаги омадсизлик инқироздан сўз очишга сабаб бўлди, бироқ раҳбарият Контега ишонишда давом этди. Январь-февраль ойларида «Ювентус» (2:0) ҳамда «Милан»ни (3:0) енгган «Интер» ҳал қилувчи устунликка эриша олди. Рақиблар қалбига қўрқув солган ҳужумчилар жуфтлигига Барелла бошчилигидаги ярим ҳимоячилар қўшимча куч бағишлашди. Бошқа бир италиялик вундеркинд Бастони туфайли мудофаа чизиғи мустаҳкамланди.

Узун «ўриндиқ»

Ўтган мавсумда ҳам «Интер» етарли даражада кучга эга эди, «скудетто» учун астойдил даъвогарлик қилди, аммо барибир, «Ювентус»ни қувиб ўтишга мадори етмади. Бунга «ўриндиқ»нинг торлиги сабаб бўлганди: захирадагилар асосий таркибдагиларнинг ўрнини тўлдира олмадилар. Жорий мавсум бошида мавжуд камчиликни бартараф этишга уринишди, тиғиз тақвим шароитида бунга катта эҳтиёж туғилганди. Пандемия давридаги футбол шуни тақозо этмоқда: 11 нафар эмас, 22 нафар топ даражадаги футболчига эга жамоа ғалаба қозонади. Баҳорда бу омил яққол намоён бўлди, «Интер» етакчилари жисмонан толиқиб қолишганда, тажрибали захира вакиллари катта саҳнага чиқишди. Мисол учун, Маттео Дармиан «Верона» ва «Кальяри» билан ўйинларда ғалаба голларини урди. Ҳисобдан чиқарилган Кристиан Эриксен эса баҳорда «уйғониб», жароҳат олган Видалнинг ўрнини эгаллади ва асосий таркибнинг фойдали ўйинчисига айланди.

Бор эътибор - чемпионатга

«Интер» бир йил давомида бир нуқтага тикилди: асосий эътибор Италия чемпионатига қаратилди. Чемпионлар Лигасидаги омадсизлик Антонио Конте учун одатий ҳолга айланди, лекин еврокубокларни эрта тарк этиш бор кучни «А» серияга сафарбар этиш имконини берди. Реал ва потенциал рақобатчилар кучларини ЕЧЛ ва ЕЛ «плей-офф» босқичларига сарфлашаётганда, «нерадзурралар» турнир жадвалида улардан тобора узоқлашдилар. Бу йил «Интер»га аталганди ва якунда узоқ кутилган «скудетто» қўлга киритилди.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 22:32, 19.05.2021. Ўқилди: 2276 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.