Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

"Манчестер Юнайтед" дербидаги мағлубиятдан сўнг Аморим бўйича қарор қабул қилди [3325]

Ливерпуль-2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон? [3026]

Sport ва Futbol телеканалларида 15-сентябрь куни «Ал-Аҳли» - «Насаф» ва Элит ОЧЛнинг 3 та ўйини трансляциялари бор [2821]

Артета "Арсенал"га "Барселона" юлдузи келишини истамоқда [2406]

"Ан-Наср" "Манчестер Сити" футболчиси учун 130 млн евро таклиф қилди [2130]

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига иштирокига оид энг қизиқ фактлар [1694]

Флик халқаро танаффус олдидан "Барселона" футболчиларини огоҳлантирганди [1682]

"Барса"нинг уч нафар футболчиси 8 йил ичида биринчи марта Ла Лига ўйинида дубль қайд этди [1581]

"Реал Мадрид" ЕЧЛ 1-тур ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [1549]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари фалсафани ўзгартирмоқчи бўлса, мураббийни ўзгартирсин" [1403]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4341 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Славиша Стоянович: «Ўзбекистон Суперлигасининг савияси юқорилиги мени жуда ҳайрон қолдирди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Навбаҳор” сафида бир қатор легионерлар тўп тепишади. Улардан бири сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович. Жамоамизнинг ортда қолган ўйинларида Славиша 8 та ўйинда майдонга тушиб, 415 дақиқа ўйнади ва 2 та голга (биттаси пенальтидан) муаллифлик қилди. Ушбу форвардни мухлисларга яқинроқ таништириш мақсадида, Стоянович билан клуб расмий сайти учун интервью уюштирдик.

–  Славиша, суҳбатимизни Coca Cola Суперлиганинг бу йилги баҳслари борасидаги фикрларингиз билан бошласак. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
– Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон Суперлигасининг савияси юқорилиги мени жуда ҳайрон қолдирди. Суперлигада кучли жамоалар жуда кўп экан. Менда Ўзбекистон чемпионати жуда яхши таассурот қолдирмоқда.

– “Навбаҳор”нинг жорий мавсумда намойиш этаётган ўйинлари ҳақидаги фикрингиз...
– Бу йилги мавсумнинг дастлабки турларида, аниқроғи, илк 5 та турда жамоамиз кучли клубларга қарши майдонга тушди. Ўзингизга маълум, улар орасида ўтган йилги мавсум совриндорлари – “Пахтакор”, “Насаф” ва АГМК ҳам бор эди. Шу боис, ўша баҳсларда жамоамизга қийин бўлди. Кейинчалик секин-аста ўз ўйинимизни топиб олдик. Энди кейинги ўйинларда ғалаба қозониб,  клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларни хурсанд қилиш, ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

– Ортда қолган баҳсларда “Навбаҳор”нинг энг ёрқин баҳси сифатида қайси учрашувни эътироф этасиз?
– Менимча, жамоамиз барча ўйинларни ҳужумкор тарзда ўтказмоқда. Фақатгина омадимиз келмаяпти, холос. Бунга мисол сифатида ўз майдонимизда “Сўғдиёна” (Жиззах, 1-тур, 0:1) ва “Пахтакор” (Тошкент, 5-тур, 1:2) клубларига қарши кечган  баҳсларни келтириш мумкин. Гарчи ўша ўйинларда мағлубиятга учраган бўлсакда, жиззахликлар билан бўлган баҳсда тўлиқ - 90 дақиқа ҳужумкор ўйин намойиш этдик.Аммо гол уришнинг уддасидан чиқа олмадик. Меҳмонлар эса юзага келган биргина вазиятдан самарали тарзда фойдаланган ҳолда, ғалабани илиб кетишди.

Юртингизнинг энг кучли клубларидан бири, амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор”га муносиб қаршилик кўрсатиб, тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Бироқ учрашув якунида жамоамиз дарвозасига белгиланган пенальти учрашув тақдирини ҳал қилди.

Умуман олганда, жорий мавсумда “Навбаҳор” барча баҳсларни жуда яхши ўтказмоқда.

 – Ўз ўйинингиз борасида нима дея оласиз? Савиянгиз даражасида тўп тепа оляпсизми?
– Тўғрисини айтсам, ҳозирча ўз савиям даражасида ўйнай олмадим. Боиси, юртингизга биринчи марта ташриф буюрдим. Шу боис, янги мамлакат, янги жамоага мослашиш, янги жамоадошларим билан майдонда тил топишиб кетиш, ўйин амалиётига эга бўлиш учун бироз вақт талаб этилди. Энди кейинги ўйинларда менга билдирилган ишончни оқлаб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан. Ахир, ҳужумчининг вазифаси гол уриш-ку!

– Жамоадаги дўстингиз ким? Қайси футболчилар билан муносабатингиз яхши?
– Ватандошим бўлганлиги учун Марко Путинчанин жамоадаги дўстим эди. Аммо ўзингизга маълум, у оилавий сабабларга кўра, жамоани тарк этди.  Умуман олганда, барча жамоадошларим билан яхши муносабатдаман. Жамоамиз аҳил-иноқ. Маҳаллий футболчилардан айниқса, Азимжон Аҳмедов, Ўткир Юсупов, Раҳимжон Давронов, Даврон Ҳошимов ва Сардор Теляков билан муносабатларимиз аъло даражада.

– Россиялик легионерлар билан ҳам муносабатингиз яхшими?
– Албатта, улар билан ҳам муносабатим яхши. Умуман олганда, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошларим, барча билан муносабатим аъло даражада.

– Забиҳилло Ўринбоев борасида нима дея оласиз?
– Забиҳилло билан “Навбаҳор”нинг Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида ҳужумда бирга тандем ҳосил қилгандик. Аммо расмий ўйинларда ҳали майдонда бирга тўп тепганимиз йўқ. Кўпроқ бир-биримизнинг ўрнимизга захирадан майдонга тушяпмиз (кулади).

Ўринбоев юқори савияли, маҳоратли футболчи. У машғулотларда ҳам астойдил шуғулланади. Забиҳилло кейинги баҳсларда ўз голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддаман. У келажаги порлоқ ҳужумчи.

– Майдонда қайси футболчилар билан бир-бирларингни яхши тушунасизлар?
– Мирзоҳид Ғофуров, Сардор Теляков ҳамда Эҳсони Паншанбе билан бир-биримизни майдонда яхши тушунамиз.  

- “Навбаҳор”нинг  шу кунгача ўйин ўтказган рақибларидан энг кучлиси қайси жамоа экан?
– Менга “Насаф”нинг ўйини ёқди. Ушбу жамоа таркибидан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишган ва улар ҳужумкор футбол намойиш этишаркан. Гарчи қаршиликлар билан бўлган ўйинда нурсиз дурангга эришган бўлсакда, (3-тур, 0:0), учрашув жуда оғир кечди.

– Тил борасида муаммо йўқми? Рус ва ўзбек тилларини ўрганяпсизми?
– Ҳар куни оз-оздан рус ва ўзбек тилидаги сўзларни ўрганяпман. Рус тили ҳам славян тиллари оиласига кирганлиги боис, она тилим бўлган сербчага жуда яқин. Рус тилини тушунаман, аммо сўзлашишда қийналаман. Ўзбек тилини ўрганиш эса бироз қийин бўляпти. Лекин керакли сўзларни ўрганишга интиляпман. Ҳар ҳолда, устозимиз Виктор Жалиловнинг кўрсатмаларини жуда яхши тушуняпман (кулади).

– Виктор Жалиловнинг машғулотлар жараёни ва ўйин тактикаси борасида нима дея оласиз?
– Виктор Романович анча тажрибали ва “Навбаҳор” билан кўплаб совринларни қўлга киритиб, жамоа тарихида ёрқин из қолдирган мураббий ҳисобланади. Албатта, унинг машғулотлар жараёни ранг-баранг ҳамда қизиқарли. Ўйин услубини ҳам рақибнинг кучидан келиб чиқиб, танлайди. Шундай ажойиб мутахассис қўл остида ўйнаётганимдан хурсандман.

– Болалигингизда қайси футболчи кумирингиз бўлган ва ҳозирги ўйинчилардан кимнинг ўйинига ҳавас қиласиз?
– Болалигимда бразилиялик ҳужумчи Роналдо кумирим бўлган. Кейинчалик испаниялик маҳоратли ҳужумчи Фернандо Торреснинг ўйинларига ҳавас қилганман. Ҳозирги футболчилардан эса португалиялик машҳур ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўйинларидан завқ оламан.

– Фаолиятингизда ёрқин таассурот қолдирган мураббий ким бўлган ва қайси жамоадан яхши хотиралар қолган?
– Мураббийлардан англиялик собиқ дарвозабон, фаолияти давомида Англиянинг “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” каби кучли клублари  дарвозасини қўриқлаган Дэвид Жеймс ёрқин таассурот қолдирган. Ҳиндистоннинг “Керала Бластерс” жамоасида ўйнаганимда, айнан Жеймс бизга устозлик қилган ва ундан кўп нарса ўргандим.

Клублардан эса Нишанинг “Раднички Ниш” жамоасидан ижобий хотиралар қолган. Бу ажойиб жамоа эди.

– Футболчилик фаолиятингиз давомида кўплаб мамлакат клубларида ўйнагансиз. Жумладан, Сербия, Исроил, Ҳиндистон. Мана энди Ўзбекистондасиз. Ушбу давлатлар футболи савиясини бир-бирига таққослай оласизми?
– Ҳар бир юртнинг футболи ўзгача ва ўз савиясига эга. Масалан, юртингиз футболи айрим жиҳатлари билан Сербия футболига ҳам ўхшаб кетади. Шу боис, футбол савиясини бир-бирига таққослаш қийин. Ҳиндистонда ҳам сўнгги йилларда футбол савияси анча кўтарилганлигини таъкидлашим жоиз.

– Юртимизга келгунингизча, ўзбек футболи ҳақида маълумотга эгамидингиз?
– Йўқ, унчалик маълумотга эга эмасдим. Википедия орқали “Навбаҳор” жамоаси, унинг мухлислари борасида маълумот йиғдим. Наманганга келгач, ҳақиқатдан ҳам жамоа мухлислари Ўзбекистонда ягона эканлигига гувоҳ бўлдим. Ҳаттоки, “Навбаҳор” машғулотларига ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришади.

– Сизни жамоага ким таклиф этганди?
– Агентим “Навбаҳор”ни тавсия этди. Шундан сўнг, Наманганга ташриф буюриб, кўрикдан ўтдим ва менинг ҳаракатларим мураббийлар штабида яхши таассурот қолдиргандан сўнг, клуб билан шартнома имзоладим.

– “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?
– Жорий мавсум якунига қадар.

– Мабодо шартнома муддатингизни узайтириш таклиф этилса, келаси мавсумни ҳам “Навбаҳор”да ўтказасизми?
– Клуб раҳбарияти томонидан футболчиларга барча шароитлар яратилиб берилмоқда ва бу мени қониқтирмоқда.Фурсатдан фойдаланиб, уларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мабодо клуб раҳбарлари менга шундай таклиф билан чиқишса, бажонидил шартнома муддатини узайтираман.  

– Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Сизнингча, жамоада мазкур вазифани амалга ошириш имконияти борми?
– Албатта, бор. Ҳали олдинда 1-давранинг 4 та ўйини ва бутун бошли 2-давра баҳслари турибди. Ўша ўйинларда ижобий натижага эришсак, совриндорлар  бемалол совриндорлар сафидан ўрин олишимиз мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш имконияти ҳам мавжуд.

– Мухлисларга тилакларингиз...
– Ишқибозлар бахтимизга доимо соғ-саломат бўлишсин. “Навбаҳор” мухлислари Ўзбекистондаги биринчи рақамли ишқибозлар саналишади ва жамоанинг 12-ўйинчиси ҳисобланишади. Мухлислар биз - футболчиларни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Бизнинг маълумот

Славиша Стоянович – 1989 йил, 27 январда собиқ Югославия (ҳозирги Сербия)нинг Смедерево шаҳрида туғилган.
Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Ракич Войкан.
Амплуаси: ҳужумчи.

Ўйнаган жамоалари: “Смедерево” (Смедерево,Сербия, 2007 - 2012 йиллар), “Ягодина” (Ягодина, Сербия, 2012 йилнинг 2-давраси – 2013 йил),  “Борац - Чачак” (Борац, Сербия, 2014-2015 йилнинг 1-давраси), “Радник” (Сурдулица, Сербия, 2015 йилнинг 2-давраси – 2016 йилнинг 1-давраси), “Хапоэль Кфар-Саба” (Кфар-Саба, Исроил, 2016 йилнинг 2-давраси – 2017 йилнинг 1-давраси), “Хапоэль Петах-Тиква” ( Петах –Тиква, Исроил, 2017 йилнинг 2-давраси), “Раднички Ниш” (Ниша, Сербия, 2018 йилнинг 1-давраси), “Керала Бластерс” (Керала, Ҳиндистон, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йил), “Бачка” (Бачка-Паланка, Сербия, 2020 йил).

2013 йили “Ягодина” таркибида Сербия кубогини қўлга киритган.
2021 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали.
Мухлислик қиладиган жамоалари: “Реал” (Мадрид, Испания), “Манчестер Юнайтед” (Англия).

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:12, 13.06.2021. Ўқилди: 4407 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.