Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танишинг, кубоклар «туғруқхонаси»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шовқинли Миландан атиги 13 чақирим узоқда жойлашган мўъжазгина GDE Bertoni (ёки шунчаки, Бертони) устахонаси ва футбол ўртасида қандай алоқадорлик бор? Жуда катта ва аҳамиятли! Деворлари пуштиранг айни шу кичик устахонада футбол оламидаги асосий турнирлар (ЖЧ, ЕЧЛ, ЕЛ, Европа суперкубоги) учун кубокларнинг асл ва кўчирма нусхалари тайёрланади. Шунингдек, ушбу мусобақаларни тегишли медаллар билан таъминлаш ҳам GDE Bertoni зиммасида.

GDE Bertoni - бу қандай устахона ўзи?

Бертони устахонаси ўз фаолия­тини узоқ 1938 йили бошлаган. Аввалига унинг футбол, умуман, спорт билан ҳамкорлик қилиши хусусида ҳеч қандай гап-сўз ҳам, режа ҳам бўлмаган. Шунчаки, металл устаси Южин Лоса шахсий устахонасида автомобиллар ва турли дастгоҳлар учун майда эҳтиёж жиҳозлар тайёрлаш билан шуғулланарди, хусусий буюртмалар асосида ишларди. Даст­лабки йилларда биттагина бинодан иборат бўлган устахона ортда қолган 82 йил давомида бир нечта цех ҳисобига кенгайди. Ўз исмига «доктор» ибораси қўшилишини ёқтирган Южин Лоса саранжом-саришталик ва нафисликни юксак баҳоларди. Бертони устахонаси ишчилари айни шу сифатларни ўзлари учун дастуриламал сифатида қабул қилишади ва йиллар давомида бундан асло оғишмайди. Аслида Южин шахсий корхонасига унча кўп уста жалб этмайди, севимли касби сирларини атиги 3 нафар дўстига ўргатиб, олдиндан яхши таниган яна бир устани ишга олади. Тўғри, ҳамма уддалай оладиган майда юмушларга ёлланма ишчиларни жалб этарди. Қисқаси, мураккаб кон­струкцияларни шахсан ўзи тайёрлар ёки ёрдамчиларига топширарди.

1944 йилга келиб, Бертони корхонасига Италия футбол федерациясидан буюртма тушади - «А» серия ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш учун бериладиган медаллар ҳамда кубок тайёрлаш. Лоса ва унинг ёрдамчилари дарҳол ишга киришишади, топшириқни вақтида бажариб, федерация ҳурматини қозонишади. Шу аснода устахонанинг спорт билан ҳамкорлиги бошланади. Кейинчалик турли ташкилотлар ҳам мунтазам равишда ҳар хил медаллар ва совринларга буюртма беради. Дейлик, Бертони устахонаси Рим Олимпиадасини ҳам медаллар билан таъминлайди. Унинг ортидан 1984 йили бўлиб ўтган Сараево қишки Олимпиадаси, волейбол бўйича Италия чемпионати ва бошқа бир қатор турнирлар сов­ринлари бевосита шу мўъжаз устахонада тайёрланади. GDE Bertoni ЖЧ кубогини тайёрлаш хусусида ФИФА билан шартнома тузганидан кейин эса, чинакам шон-шуҳратни кўмилади.

Янги босқич

1971 йили Южин Лоса корхона ишидан четга чиққач, раҳбарлик тизгини унинг турмуш ўртоғи ва ўғли тасарруфига ўтади. Ҳозирда GDE Bertoni бошқарувчиси саналган Лосанинг эвараси Валентина ФИФА билан тарихий келишувга оддийгина изоҳ беради: «ФИФА ЖЧ кубоги масаласида дунёдаги 53та устахонага мурожаат қилиб, охир-оқибат, биз билан ҳамкорлик қилишни лозим топган. Чунки корхонамиз сифатли маҳсулотлари билан ҳурмат топишга улгурганди. Ҳаммаси мантиққа мос». Жаҳон кубогига алоҳида тўхталсак, у италиялик ҳайкалтарош Сильвио Гаццанига томонидан яратилган. Бу ишда унга Валентинанинг отаси Жоржио Лоса яқиндан кўмаклашган. Жоржионинг асосий хизмати шуки, у барча қитъалар акс этган сайёра макетини тайёрлаб, чизмани Гаццанига яратган кубок билан бирлаштиради.

Жаҳон кубоги қандай тайёрланади?

Жаҳон чемпионати бош соврини қандай яратилиши хусусида aljazeera сайти тўлиқ маълумот берганди:

1. Ишлов берилмаган материал металл қуйиш цехига келтирилади. У ерда кубокнинг энг муҳим қисмлари тайёрланади.

2. Мис ва рух қотишмасидан тайёрланган корпусга пардозлаш дастгоҳи ёрдамида ишлов берилади.

3. Кубок бош уста қўлига ўтади (ҳозир GDE Bertoni корхонасида 8 нафар уста ва 30 нафар ёрдамчи ишлайди). Уста махсус болғача билан соврин қирраларини маромига етказади.

4. Кубокка яна пардозлаш даст­гоҳида сайқал берилади.

5. Ишлов бериш жараёни гальваника цехида давом эттирилади. Биринчи ваннада кубок ультатовушли махсус галваника кўмагида кераксиз мойлар ва чиқиндилардан тозаланади. Иккинчи ваннада кубок қоплама ёпиштириш учун тайёрланади. Учинчисида бўёқ суртилади ва охиргисида махсус сувда ювилади.

6. Соврин заргар ихтиёрига берилади. У кубокни диққат билан кузатиб, нуқсонлар бор-йўқлигини аниқлайди. Айрим ҳолларда қўшимча сайқаллаш ишларини олиб боради. Якунда соврин яна бир марта ювилади.

7. Кубок яшил рангли мармар тагликка ўрнатилади ва Zapon брендининг махсус лаки билан безатилади.

Шу ўринда муҳим иловани қўшимча қилиш лозим: кубоқ ва медаллар тайёрлаш билан турли мутахассислар шуғулланадилар. Улар алоҳида курсларда таҳсил олишлари туфайли айримлари кубок, бошқалари медаллар соҳасида ҳеч нарсани билишмайди. Асосийси, хизматчилар совриннинг асл нусхасини кўчирмадан бехато ажратадилар. Дарвоқе, вақтида ЕЛ кубоги масаласида икки дизайнер ўртасида қизғин мунозара ҳам келиб чиққанди.

GDE Bertoni устахонасига оид қизиқарли фактлар

— Корхонанинг бош мақсади - қувонч. Мазкур ғояни унинг асосчиси Южин Лоса ўз шогирдлари онгига чуқур сингдирган. Южиннинг фикрича, касбдошлари спортчилар учун шунчаки, соврин эмас, балки ғолиблар ва уларни кузатиб турган мухлисларга чексиз қувонч улашадиган совға тайёрлашларини ҳеч қачон унутмасликлари шарт. Ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталарида устахона деворлари пушти рангга қайта бўялганди. Энди Лосалар оиласи вакиллари 2 йилда 1 марта барча цехлар деворларига қайта ишлов берадилар.

ЕЛ кубоги - клублар ўртасидаги турнирлар ғолибига бериладиган совринлар орасидаги тутқичсиз ягона нусха. Унинг муаллифлари ҳам айнан Сильвио Гаццанига ва Жоржио Лосадир. Гаццанига кубок дастакли бўлишини истаган, Лоса эса бунга қарши чиққан. Улар ўртасидаги узоқ тортишув натижа бермаганди. Иттифоқо, бир куни корхонага касбдошларидан вақтлироқ келган Жоржио соврин бандини арралаб ташлайди.

ЕЛ кубоги - Бертони устахонасида ясалган совринлар орасида энг оғири. Унинг вазни нақ 15 килограммга тенг.

— Бертони устахонасида асл нусхалар махсус схемаларга риоя қилган ҳолда, яратилади. Кўчирмалар эса кўз тахмини асосида, фақат бунда асл нусха пропорцияларидан четга чиқилмайди. Валентина Лоса буни енгилгина изоҳлайди: «Кўчирма нусхалар эталондан фарқ қилмайдиган даражада тайёрланади. Бироқ тажрибали уста, масалан, корхонамизда хизмат қилаётган мутахассис асл нусхани кўчирмадан бемалол ажрата олади. Буни «Мона Лиза» портретларини фарқлашга қиёслаш мумкин. Уста фарқли жиҳатларни осонгина аниқлайди».

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 17.06.2021. Ўқилди: 6488 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик