Вадим Абрамов: «Ютишимиз керак»
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Австралия олимпиячиларига қарши учрашувда фақат ғалаба қозониш кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар бермоқда.
«Йигитлар ҳам ҳозирда қай ердалар-у, Австралия ва Ироқни ютишса, қаерда бўлишларини жуда яхши билишади. Ютишимиз керак», дея Вадим Абрамовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎФФ расмий твиттери.
Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 5 февраль куни, «Жар» стадионида, 20:00да бошланади. Абрамов шогирдлари 22 февраль куни Ироқ олимия терма жамоаси меҳмони бўлишади.
Агар ўзбекистонлик футболчилар ушбу ўйинларда муваффақиятли натижаларга эриша олишса, мамлакат футболи тарихида илк бора Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланиб, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида тўп суриш ҳуқуқига эга бўлишади.
Манба: www.twitter.com/uzbff
Киритилди: 18:57, 03.02.2012. Ўқилди: 13697 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).