Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Рақиб ўйинига эътибор бермасдан, фақат ўз услубимизда ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / Олимпиада саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманига Ислом Тўхтахўжаев билан билан ташриф буюрди.

Вадим Абрамов:
— Бу ўйинни узоқ кутдик. Иқлим борасида бироз омадимиз чопмади. Шунга қарамай, стадионга мухлислар ташриф буюришади, деган умиддаман. Ҳақиқий мухлислар ташриф буюришади ва бизни қўллаб-қувватлашади. Биз эса мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Ислом Тўхтахўжаев:
— Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, ўзбек футбол тарихига киришимиз учун бизда яхши имконият бор. Эртанги ўйин эса тарихга киришимиз учун муҳим йўл ҳисобланди. Буни йигитлар яхши тушуниб туришибди. Шунинг учун мухлисларни, шунингдек, ўзимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Вадим Карленович, назаримизда, тайёрлаган “сюрприз”ингиз нафақат австралияликлар учун, балки ўзимиз учун ҳам “сюрприз”га айланди...
—    Ўйлаган “сюрприз”им амалга ошганидан хурсандман.

— Ўйинни эртароқ вақтга белгилашнинг иложи йўқмиди?
 — Ўйинни соат 5да бошлади нимаю, соат 8да бошлади нима? Деряли фарқ йўқ. Энг асосийси, эртага “Жар” стадиони ўйинга яхши тайёрланса бўлгани. Бунинг учун “Бунёдкор” клуби ходимларига миннатдорчилик билдираман.

— Жамоадагиларнинг ҳолати қанақа? Билишимизча, Павел Смоляченкода жароҳат бор.
— Таркибдаги футболчиларда жароҳатлар йўқ. Смоляченко эса жароҳатни аввалроқ олган бўлиб, биз билан йиғин давомида у жароҳатини қайталаб олди.

—    Ислом, жамоадаги муҳит қандай? Австралия терма жамоаси билан бизнинг терма жамоанинг ўзаро ҳисоб-китоблари бор...
—    Муҳит аъло даражада. Ўзаро ҳисоб-китоблар борасида аниқ фикр айта олмайман. Биз фақат олимпиада саралаши доирасида ўзаро тўқнаш келдик.

—    Австралия терма жамоаси шу кунга қадар ҳали гол урмади ҳам, ўтказиб юбормади ҳам. Рақибнинг гол ўтказиб юбормаётганини нима билан боғлаган бўлардингиз?
—    Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, гуруҳдаги жамоаларнинг кучлари тенг. Австралия терма жамоаси маҳоратли футболчилардан тузилган. Уларнинг кўпчилиги Австралия чемпионатининг етакчи жамоаларида ва Европада ўйнашади. Гол ўтказиб юбормаяптими, демак бу ҳамжиҳат жамоа ва яхши ҳимояланади. Одатда футболда гол уришдан кўра ҳимояланиш ва рақибга гол уриш имкониятини бермаслик осонроқ.

— Австралия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистонни “Dubai Cup” баҳслари орқали ўрганганини айтиб ўтди. Сиз рақибни қандай ўргандингиз?
—    Австралия билан ўзаро ўйинлар ва уларнинг Ироқ ва БАА билан бўлиб ўтган аввалги ўйинлари орқали рақибни ўргандик.

—    Турнир жадвалидан келиб чиқиб, эртага рақиб ҳужумкор ўйин кўрсатишга мажбур. Сиз жамоамизнинг ўйин тактикасини шундан келиб чиқиб тузасизми ёки жамоамиз ўз ўйинини ўйнайдими?
—    Ким айтди сизга рақиб ҳужумкор ўйин кўрсатади, деб?

—    Рақиб жамоа мураббийининг фикридан келиб чиқиб, фикр юритяпман.
— У бугун шунақа дегани билан, эртага бошқача ўйин кўрсатиши мумкин. Мен бир гапни кўп такрорлайман: ҳар бир жамоа рақиби имкон берган доирасида ўйнайди. Фақат ўз ўйин услубини рақибга ўтказа оладиган жамоалар жудаям кам. Шунинг учун бизга рақиб ўйинига мослашмасдан, ўз ўйинимизни қилишга ҳаракат қиламиз. Бунга рақиб қанчалик имкон беради, буни вақт кўрсатади.

— Гуруҳнинг параллел ўйинида қандай натижа қайд этилишини истардингиз?
—    Бу ҳақда ҳозир ўйлаётганим йўқ. Энг асосийси, ўз уйимиздаги 2та ўйинда максимал очкони қўлга киритиб, олимпиадага бориш вазифасини ҳал қилишимиз керак.

—    Филиппин миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
—    Ҳа, Филиппин билан бу ҳақда келишиб қўйдик. Австралия билан ўйинни ўтказиб, ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун яна БААга йўл оламиз. Филиппин билан ўйин эса 11 февраль куни БААда бўлиб ўтади.

—    Эртанги ўйинда олимпия терма жамоамизга омад тилаймиз!
—    Э, раҳмат! Мана бу бошқа гап!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:20, 04.02.2012. Ўқилди: 13436 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик