Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» Анталиядаги илк ўйинда дурангга эришди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Бунёдкор” Анталия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Чехия клубига қарши ўтказди.

“БУНЁДКОР” – “БАНИК ОСТРАВА” (Чехия) 1:1 (0:1)
Голлар: Андрей Сверна10 (0:1), Алибобо Раҳматуллаев 50 (1:1)
“Бунёдкор”нинг 1-бўлимдаги таркиби: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Славолюб Жоржевич, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Паул Обиефуле, Виктор Карпенко, Илҳом Бойдедаев, Камолиддин Мурзоев, Анваржон Солиев
“Бунёдкор”нинг 2-бўлимдаги таркиби: Нодир Иброҳимов, Артём Филипосян, Анвар Ғофуров, Жавлон Мирабдуллаев, Яннис Мандзукас, Ебрима Сохна, Эмиль Кенжисариев, Руслан Мельзиддинов, Алибобо Раҳматуллаев, Данило Белич, Драган Богавач
4 февраль. Кремлин

Мавсумолди йиғинлари доирасида ташкил этиладиган ўйинларда натижа умуман аҳамият касб этмайди. Аксинча, жамоа ўйинини шакллантириш, мавсум давомида қўлланиладиган тактик режаларни синовдан ўтказиш, янги футболчиларни текшириб олиш ва бошқа жиҳатлар катта аҳамият касб этади.

Шу боисдан ҳам иккала бўлимда икки хил таркиб майдонга туширилди. Рақиб жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, Чехия чемпионатининг энг совриндор жамоаларидан саналган “Баник Острава” вакиллари биз учун яхши спарринг рақиб бўлдилар. Ҳозирги тайёргарлик пайтида бундай рақиблар билан ўйнаш фойдали. Европа вакилига қарши “қалдирғочлар” жуда яхши ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни ўз назоратларига олишган ҳолда қисқа-қисқа паслар билан рақибни тўпсизлантиришди. Асосан қанотлардан ташкил этилган ҳужумларда Акмал Шораҳмедов, Виктор Карпенко каби футболчилар жонбозлик кўрсатишди. Лекин ҳисобни очиш бизга эмас, дарвозамиз томон илк ҳужум ташкил этган чехларга насиб этди. Стандарт вазиятдан оширилган тўпни тиқилинч вазиятда Андрей Сверна дарвозамиз яқинидан туриб, ҳисобни очишга эришди.

Биринчи бўлимдаги ҳисобда чехияликлар олдинда бўлишган бўлса-да, ўйинни бошқариб бориш, жамоавий ўйин ташкил этиш ва хавфли вазиятлар яратиш борасида “қалдирғочлар” яққол устунлик қилишди.

Миржалол Қосимов иккинчи бўлимда янги таркибни майдонга туширди. Янги кучлар иккинчи 45 дақиқаликнинг жуда фаол бошлашиб, “Баник Острава” дарвозаси олдида қатор вазиятлар ярата бошлашди. Бу сафар ҳам “Бунёдкор”нинг асосий қуроллари қанотлардан ташкил этиладиган ҳужумлар бўлди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Стандарт вазиятни Эмиль Кенжисариев бажарди. Унинг оширган тўпини рақиб аъзолари қайтаришди. Жарима майдончаси яқинида турган Алибобо Раҳматуллаев қайтган тўпни тўппа-тўғри дарвозага зарб билан йўллади. Кучли зарба Данило Беличнинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой эгаллади – 1:1.

Қолган дақиқаларда ҳам кетма-кет ҳужумлар ташкил этишган бунёдкорчилар ғалабани ўз томонларига оғдиришлари мумкин эди. Лекин рақиб мағлубиятга учрамаслик учун кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва 1:1 ҳисобини ўзгаришига йўл қўймади.

Чехия жамоаси билан бўлган ўйин суръати жудаям юқори бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Умуман олганда, “Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарлиги доирасида футболчиларнинг маҳоратлари ўйиндан-ўйинга ўсиб, жамоавий ўйинни яхши шакллантириб боришмоқда. Ҳозирги кунда кучли жамоаларга қарши олиб борилаётган ўртоқлик учрашувлари мавсум давомида ўз самарасини бериши аниқ.

Миржалол Қосимов шогирдлари Анталиядаги иккинчи назорат учрашувини 7 февраль куни Украинанинг “Металлург” клубига қарши ўтказишади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:28, 05.02.2012. Ўқилди: 12526 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик