Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • 1:1
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 0:0
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ракурс: Бир хушчақчақ воқеа ортидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

2007 йилнинг ёзида Финляндия ва Бельгия миллий жамоалари Евро-2008 саралаши доирасида ўзаро куч синашди. Ўйиннинг 19-дақиқасида ҳакам ҳаракатни тўхтатиб қўйди. Сабаб - майдон атрофига бойқуш учиб келганди. У маълум муддат ҳамма-ҳаммани ўзига қаратди: аввалига Бельгия термаси дарвозаси тўсинига қўнди, кейин айлана шаклида учиб, финляндияликлар дарвозаси устидан қўним топди. 6 дақиқа давом этган «қуш томошаси» пайти ҳакамлар ҳам, футболчилар ҳам нима қилишни билмай, жимгина кузатишди. Бояқиш бойқуш бу орада ўз ўрнини икки марта ўзгартирди, аммо майдонда қолди. Муҳими, кутилмаган «меҳмон»нинг ушбу трюклари стадионда ҳозир бўлганларга жуда ёқди. Орадан маълум вақт ўтгач, мухлислар бойқушни баралла олқишлашга тушдилар: «Буби! Буби!» Якунда қуш бош ҳакам тепасидан айланиб учиб, стадион ходимлари тепасидан ҳам ўтди ва оператор орқасидаги жойга қўнди. Шу тариқа ўйин қайта жонланди.

Қизиқ, мухлислар бойқушни нима учун «Буби» ибораси билан эркалашган? Аслида стадионга учиб келган бойқуш тури лотин тилида шундай номланади, аммо мухлислар бошқа сабаб туфайли «Буби» атамасидан фойдаланишган. Гап шундаки, қуш шарҳловчиларга ажратилган жойга ҳам қўнганди. Ўша куни у ерда айнан «Буби» лақаби билан танилган финляндиялик энг машҳур шарҳловчи Брор-Эрик Валениус ишлаганди. Яна бир томони, 6 дақиқалик танаффусдан кейин жамоа­лар ўйинни давом эттирганида ҳам, бойқуш стадион ҳудудидан чиқиб кетмади. У Финляндия термасининг биринчи голига қадар арена ичида қолди. Қуш шундан кейингина учиб кетди ва финнлар қолган дақиқаларда яна бир гол уришди. Якунда жамоанинг Евро-2008 финал раундига чиқишига атиги 3 очко етишмади: Финляндия термаси турнир жадвалида Польша, Португалия ва Сербия жамоаларидан пастга жойлашди. Бельгия термаси эса ўшанда гуруҳда атиги 5-ўринни банд этганди.

Ўйиндан кейин бельгияликлар бойқуш парвози ортидан юзага келган танаффус ўйинга катта таъсир кўрсатганини айтишди. Финляндия терма жамоасининг ўша вақтдаги бош мураббийи Рой Хожсон ҳам бойқуш ўйин йўналишини буткул ўзгартириб юборганини тан олди. Лекин энг муҳими, финляндияликлар шу бойқушни миллий жамоанинг янги рамзи сифатида тан олишди. Кейинчалик терма жамоага «Буби» шарафига лақаб берилди. Аниқроғи, ОАВда Финляндия терма жамоасига нисбатан «бойқушлар» лақабини ишлатиш одатга айланди. Орадан 1 йил ўтгач, ҳаттоки, УЕФА расмий сайтида ҳам «Буби» билан юзага келган воқеа ҳақида алоҳида мақола ёзилди. Финляндия Журналистлари уюшмаси эса ҳаммадан ўтиб тушиб, бойқушни Хельсинкининг 2007 йилдаги асосий персонажи сифатида эътироф этди.

Энди барча ижтимоий тармоқларда Финляндия терма жамоасига нисбатан «Бойқушлар» (Huuhkajat) лақаби ишлатилмоқда. Масалан, Скандинавия жамоасининг «Твиттер»даги расмий саҳифаси ҳам бойқуш тасвири билан безатилган. Орнитологлар (қушшунослар)нинг кузатувларига қараганда, ўйин вақти ҳаммани ўзига қаратган бойқуш стадион ёнига 2006 йилнинг кузида жойлашган. У одатда кундузи стадион атрофида парвоз қилади, кечаси шу атрофлардан емиш қидиради. Умуман олганда, статистикага кўра, янги асрнинг дастлабки йилларида Хельсинки ва унинг атрофида бойқуш ҳамда бойўғли сони кўпайган. Бу Финляндия пойтахтида қуёнлар миқдори кескин ошгани билан боғлиқ. Орнитологларнинг таъкидлашларича, ушбу жонивор - бойқушлар учун идеал овқат.

Қизиқ, бойқушнинг футболга такрорий ташрифи кузатилганми? Ҳозирча йўқ. Финляндия Хавф­сизлик хизмати ўтган йили кузда Польша термасига қарши кечган ўйин арафасида агар шунга ўхшаш ҳолат яна кузатилса, қуш баланд товуш воситасида қўрқитилишини маълум қилганди: «Агар овоз ёрдам бермаса, унда соқчилар «Буби»ни тўр ёрдамида ушлашга уриниб кўришади». Ҳа, бойқуш Хельсинки шаҳридаги «Олимпия» стадионида яна бир неча марта кўриниш берди, аммо футбол ўйинига бошқа халақит қилгани йўқ.

Финляндия термасига доир айрим фактлар

*** Терма жамоанинг Евро-2020га берган «заявкаси»да соф русча фамилияли футболчи бор - Роберт Иванов. Асли россиялик ҳимоячи отаси ўлимини оғир қабул қилган, ҳарбий хизматни ўтаган ва бобоси хотирасига баданига шер суратини чиздирган.

*** Финляндия миллий жамоаси ўз тарихида илк марта катта турнирга чиқди. Финнлар бунга қадар Рой Хожсон ва Яри Литманен билан ҳам Европа ёки жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагандилар.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:28, 02.07.2021. Ўқилди: 3350 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.