Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6426 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      18:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      00:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2025

      05:55 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      06:45 "Страна спортивная".
      07:00 "Парусный спорт".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "География спорта". Камышин.
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе".
      13:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1.
      14:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 1.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 2 с.
      19:00 "Парусный спорт".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:10 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      01:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:30 "Команда мечты".
      02:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:05 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 1.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Костя Цзю против Бэна Таки. Бой за титулы IBF World и WBC World 1-м полусреднем весе.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Век нашего спорта". "1905 - 1910 гг.".
      16:50 "Тайны звёзд спорта".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Енисей" (Красноярск) - УНИКС (Казань). Прямая трансляция.
      19:25 "Магия большого спорта". "Футбол".
      19:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Боливия. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      07:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      11:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      12:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      13:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      15:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Женщины.
      16:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      17:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      20:50 Маунтинбайк. Эндуро. "Гравий и слава", 1 эп.
      21:20 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ольбии, Италия. Электрический кросс-кантри. Обзор.
      21:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Пролог. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 3 в Чжэнчжоу, Китай. Обзор.
      00:45 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Обзор сезона.
      01:45 Автоспорт. Ралли-рейд. Чемпионат мира. Этап 4. BP Ultimate Rally-Raid в Португалии. Обзор.
      02:15 Автоспорт. Ралли-рейд. Extreme H. Этап 1 в Саудовской Аравии.
      03:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Пролог. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Файласуф, йўлбошчи, фақат ўзгачароқ...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Мураббийлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўз майдонида аввалига Финляндия, кейин Бельгия термаларига имкониятни бой берган Дания миллий жамоаси дастлабки 2та ўйинда урилмаган голларини гуруҳ раунди якуний турида Матвей Сафоновга «тортиқ» этди. «Динамитлар» шу аснода Евро-2020 1|8 финалига йўл олишди, Россия термаси эса, «В» квартетининг охирги ўрни билан чекланди. Данияликларнинг энг зарур паллада талаб даражасида «портлаш»­ларида жамоа бош мураббийи Каспер Хюльманднинг роли катта. Демак, бугун Скандинавия мамлакати футболи ривожида фидокорлик қилаётган ўзгачароқ ва файласуф мураббий ҳақида гаплашамиз.

ЖАРОҲАТЛАР ҚИЙНАГАНИДА...

Каспер Хюльманд Дания миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига кўтарилишига қадар ўта ажабланарли йўлни босиб ўтди: доимий жароҳатлар жафоси ортидан 26 ёшидаёқ бутсаларини михга илди, кейин инқирозга юз тутган жамоа машғулотлари жараёнини стадион томидан туриб, суратга тушириб юрди. Шунингдек, Дания болалар ва ўсмирлар футболининг ислоҳотида фаол иштирок этиб, Юсуф Поульсен, Пьер-Эмиль Хейбьерг ва Андреас Кристенсен каби йигитларнинг терма жамоадан жой олишларида муҳим роль бажарди. Ўсмир Каспер ўтган асрнинг 80-йилларида довруғ қозонган «Аякс» ўйинларини кўргач, футболга нисбатан дунёқарашини бутунлай ўзгартирди. Дания футболининг ҳимоявий услубига кўникиб қолган йигитча Йохан Кройфф жамоаси намойиш этган ўйинни ҳайратдан донг қотган тарзда кузатганди. Яна 10 йиллардан кейин эса, у бор эътиборини «Барселона»га қарата бошлади, ҳаттоки, Микаэль Лаудруп билан доимий алоқада бўлиб турадиган таниши ёрдамида Испанияга сафар уюштириб, жамоа машғулотларини бевосита кузатди, ишлар қандай йўлга қўйилгани хусусида муайян тасаввур ҳосил қилиб қайтди. Бўлажак мураббий айни шу сафар давомида Дания футболига айнан нималар етишмаётганлиги юзасидан аниқ хулосага келди: «Ортга қайтгач, ҳамкасбларимга айрим жиҳатларни тушунтиришга ҳаракат қилдим ва юртимизда профессионал спорт тарихи жуда қисқалигига амин бўлдим. Баъзи мутахассислар футболчи фао­-лиятида парҳез муҳим роль ўйнашини инкор этишди. «Ливерпуль» Чемпионлар кубогида ғалаба қозонганида, нақ 55 киши медаль билан тақдирланди. Уларнинг атиги 25 нафари футболчи бўлса, қолганлар - мураббийлар штаби ва хизматчилар. Бундан тегишли хулоса чиқариб, футбол шу томонга тобора кучлироқ одимлаётгани, хориж тажрибасини ўзлаштиришимиз ва билимлардан кенг фойдаланишимиз зарурлигини тушундим».

Хюльманднинг ўзи вақтида профессионал даражада тўп сурган, аммо жароҳатлар унга кўп азият берганди. Дейлик, Каспер 19 ёшида омадсиз амалга оширилган «подкат» усули туфайли тиззасини жиддий шикастлаган ва жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезганди. Кейинчалик айни шу тиззаси яна 6 марта панд берди, боз устига, иккинчи оёғи ва қовуғига боғлиқ муаммолар туфайли 3 бора жарроҳ кўмагига муҳтож бўлди. Охир-оқибат, футболчи 26 ёшга тўлганида, шифокор унинг майдонга тушишини тақиқлаб қўйди. «Аслида футболчилик даврида ҳам турли юмушлар билан шуғулланганман. Чунончи, тез-тез жароҳатланиб, ишсиз қолардим. Лекин 26 ёшда севимли ўйин билан бошқа шуғулланолмаслигим ойдинлашгач, орзуларим чилпарчин бўлди, гўё», - дея хотирлайди Каспер Хюльманд.

 

ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТГАН ЖАМОА ФИДОЙИСИ

«Люнгбю» клуби спорт директори Биргер Йергенсен 1998 йили Касперни ўз ҳузурига чақириб, мураббийлик вазифасини таклиф этди. Шу тариқа янги соҳага бош суққан ёш мутахассис 8 йил давомида 18 ёш тоифасидан асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтди. Бунда мураккаб давр ҳам кузатилди. Яъни жамоа 2001 йили инқирозга учради, аммо Хюльманд қўл кўтаришни истамади. Аксинча, эрталаб соат 6да ишга келиб, дами чиқиб кетган эски тўпларни тартибга солиб, жамоа­да қолган йигитлар билан астойдил шуғуллана бошлади. Каспер айни ўша даврда мўъжазгина камера сотиб олиб, жамоа машғулотлари ва ўйинларини тасвирга туширишга одатланди. Бу ишни стадион томида амалга оширгани ортидан ҳаттоки, полициячидан дакки эшитишига ҳам тўғри келганди. Ўша даврда статистика хизмати ҳали бу қадар ривожланган эмасди ва мураббий футболчиларга сабоқ бериш учун тайёрланадиган видеороликлар монтажи билан ҳам ўзи шуғулланарди. Каспер бундай юмушларни «экспериментлар лабораторияси» сифатида кўрарди. Хюльманд кейинчалик «Нордшелланд» бош мураббийи ёрдамчисига айланди, яна бир неча йил ўтгач, бошқарув тизгинини ўз қўлига олди. 2012 йилга келиб, жамоани дастлабки чемпионлик сари етаклади. Ҳозирча ўша зафар «Нордшелланд» учун ягона бўлиб қолмоқда. «Жамоаларга ёрдам бера олишимга ҳеч қачон шубҳаланмаганман. Аммо ўзим ҳамиша ишончга муҳтож эдим. Одамни қандайдир қутига қамаб қўйиш мумкин эмас. «Люнгбю»да мустақил иш юритишимга шароит яратиб беришди ва ўзим ўйлаган манзилларга анча яқинлашдим. «Нордшелланд»да ҳам шундай муҳитда фаолият олиб бордим», - деганди Каспер. 2014 йили даниялик мураббийни «Майнц»га чорлашди. Хюльманд шартнома остига имзо чекиши олдидан тўлиқ эркинлик ҳуқуқини талаб қилди, жамоа раҳбария­ти бунга ваъда берди. Лекин 8 ойдан кейин Каспернинг ортга қайтишига тўғри келди. Фаолиятининг айни шу даври унинг услубини ёқтирмайдиганларга танқид учун ажойиб имконият бўлди.

 

ХЮЛЬМАНД - БОЛАЛАР ФУТБОЛИ ИСЛОҲОТЧИСИ

Каспер ўз ватанида ёшларга устозлик қилиш билан чекланиб қолмай, ислоҳотлар жараёнида ҳам фаоллик кўрсатди. У икки аср оралиғида мураббийлик курсисида терма жамоанинг собиқ аъзоси Келд Бординггаард билан танишди. Улар қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг якдил хулоса чиқаришди: «Данияда болаларга нотўғри таҳсил берилмоқда». Бунда болаларнинг жуда барвақт катта майдонларда ўйнашларини асосий далил сифатида қайд этишди. Болакайлар бундай шароитда тўп билан кам муомала қиладилар, оқибатда уларда фикр­лаш қобилияти пасаяди, техник салоҳият ривожига ҳам путур етади. «Кузатувлардан маълум бўлишича, болалар охирги йилларда кўчаларда ўйнамай қўйишди. Ваҳоланки, улар кичик ҳудудларда, 2га 2 ёки 4га 4 тизимида куч синашиб, кўп нарса ўрганишлари мумкин. Аммо энди болалар клубларда шуғулланишмоқда ва бирданига 11га 11 тизимида тўп суришмоқда. Бундай муҳитда тарбияланувчи бир ўйин давомида атиги 4 марта тўпга тегиниши мумкин. Оқибатда у футболдан тез зерикади ёки маҳоратини талаб даражасида ривожлантиролмайди. Болакайларга завқ-шавқ билан тўп сурадиган, маҳоратлари ошишини таъминлайдиган шароитни қандай яратиш мумкин? Албатта, ўйин орқали ўргатиш асносида. Альберт Эйнштейн бежиз айтмаган: «Ўйин - тадқиқотларнинг энг олий формаси», - деганди Хюльманд.

Муҳими, Дания футбол иттифоқи икки мураббийнинг хулоса ва тавсияларини инобатга олди ва ёш футболчиларни тайёрлаш тизимига тегишли ўзгаришлар киритди. Дейлик, болакайлар мактабларда 5га 5 кўринишида куч синашадиган бўлдилар, мамлакатда кичик дарвозали майдончалар бунёд этилди. Асосийси, 2005 йили Данияда «Иқтидорларни комплекс ривожлантириш» дастури қабул қилинди, бунда Каспер Хюльманд кураторлардан бири бўлди. «Агар терма жамоанинг 10 йилдан кейин яхши натижаларга эришишини истасак, ҳозирги болалар билан талаб даражасида ишлашимиз шарт», -  дея қатъий гапирганди Каспер ўша пайт. Мана, янги тизимнинг самараси яққол бўй кўрсата бошлади. Юсуф Поульсен, Пьер-Эмиль Хейбьерг, Андреас Кристенсен, Ризо Дурмиси, Виктор Фишер ва Кристиан Нергор айни шу саъй-ҳаракатларнинг илк меваларидир.

 

ХЮЛЬМАНД -  ФАЛСАФА ШАЙДОСИ

Унинг фикрича, гумон - муваффақият гарови. Каспер кутубхонасидаги китобларнинг асосий қисми футболга тааллуқли эмас. Шкафларда Сартр, Камю ва Кьеркегор асарлари бор. Каспер ўсмирлик чоғидан фалсафага алоҳида қизиққан. У ишонарли ғоя излаганди. «Фикрни нима ҳаракатга айлантиришини билиш қизиқарли. Фикрлаш жараёни янада қизиқарли. Футболни олсак, 30-йилларда Хуго Майслни Вена қаҳвахоналарида ўтириб олиб, ўзгача ўйнаш мумкинлиги ҳақида бош қотиришга нима мажбур этганди? Кейин шу изланиш Австрия футболидаги улкан шов-шувга олиб келди. Ёки собиқ иттифоқда Валерий Лобановский ва Нидерландияда Ринус Михелс дунёни ларзага солган тотал футболни қандай йўлга қўйишган? 80-йилларда нима Арриго Саккини ҳимояда ҳудудий ўйин услубини қўллашга мажбур этган? Ажойиб ғоялар қаердан келиши, қандай юзага чиқишини билиш истаги менга сира тинчлик бермайди» - дейди Каспер. - Бошида ўзимни ҳам қандайдир янгилик яратган ёш мураббий сифатида билардим. Лекин аслида бундай эмас. Ҳаммаси биз дунёга келишимиздан анча аввал ўйлаб топилган. Мавзуга чуқурроқ ёндашиб, бош­қача ифода этсак, янги ёрлиқ ёпиштирилган идиш ичида кўҳна шароб бор...». Хюльманднинг фикрича, муваффақиятга элтувчи йўл - шубҳа-гумонлар ичида яширин: «Айримлар шубҳани заифлик сифатида баҳолашади. Аммо шахсий фикримча, шубҳа - ҳаракатга келтирувчи асосий куч. Фаолиятимдаги энг яхши учрашувларни умуман нотаниш рақибларга қарши курашларда ўтказганман». Каспер Хюльманд учун энг муҳими - терма жамоанинг мухлислар билан алоқани аниқ ҳис этиши. «Мақсадимиз - данияликлар қалбига қувончли титроқни олиб кириш. Ғалабамиз, майдондаги шижоатимиз ва қаердан келганимизни унутмаган ҳолда, албатта. Бу йигитлар юртимизнинг турли шаҳарларидан тўпланишган. Улар ўз ҳудудларида улғаётган болалар ва қизалоқлар шарафини ҳимоя қилмоқдалар. Йўқ, бу менинг ёки Дания футбол иттифоқиники эмас, балки бизнинг умумий жамоамиз. Фуқароларимиз терма жамоа билан фахрланишларини истайман. Ғалаба қозониш ва совринларни қўлга киритиш мумкин. Шунингдек, қалбларни забт этиш имкони ҳам бор. Менга иккинчиси маъқулроқ. Энди футболда энг муҳими ғалаба қабилидаги тушунчага чек қўйиш керак. Ҳа, натижа қувонч бағишлайди, аммо ўйиннинг ўзи ҳам такрорланмас завқ улашиши, илҳом уйғотиши мумкин» - дарҳақиқат, даниялик файласуф мураббийга эътироз билдиришнинг иложи йўқ. Унинг жамоаси Дания­га гуруҳ босқичидаёқ финалдагидан зиёда қувонч тортиқ этди...

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 05.07.2021. Ўқилди: 2879 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.