Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • -:-
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4422 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳайратомуз барқарорлик билан ёки Швейцария термаси ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Швейцария миллий жамоасининг Евро-2020даги тетик иштироки ҳеч кимни бефарқ қолдиргани йўқ. Таҳлилларга кўра, Владимир Петкович шакллантирган камтарин жамоанинг асосий сирларидан бири - бу ҳайратомуз барқарорлик. Диққат қилинг, швейцарияликлар қаторасига 4та йирик турнирда деярли бир хил таркибдан фойдаланишди. Мураббий ўша-ўша, натижа ҳам...

НАТИЖА БЎЙИЧАБАРҚАРОРЛИК

Яқин тарихга назар солсак, Швейцария миллий термаси охирги марта Евро-2012дан четда қолди ва ва шундан кейинги 4та йирик турнир (ЖЧ-2014, Евро-2016, ЖЧ-2018 ва Евро-2020)да ҳам бинойидек иштирок этди. Оддий эътироф этганда, эндиликда йирик турнирлар Швейцария термаси қатнашувисиз ўтмайдиган бўлиб қолди. Муҳими, швейцарияликлар охирги 4та мусобақада ҳам барқарор натижа кўрсатиш асносида ҳам эътиборга тушдилар.

1). ЖЧ-2014: гуруҳдан чиқишди ва 1|8 финалда мағлубиятга учрашди. Бразилияда уларга озгина омад етишмади - «овертайм» охирида, яъни 118-дақиқада гол қўйиб юбориб, Аргентина термасига йўл бўшатишди.

2). Евро-2016: гуруҳдан чиқишди ва яна 1|8 финалда омадсизликка учрашди. Бу сафар янада аламли тарзда - пенальтилар серияси натижасига кўра, Польша термасига имкониятни бой беришди.

3). ЖЧ-2018: гуруҳдан чиқишди ва 1|8 финалда енгилишди. Нав­батдаги алам -Швеция термасига қарши кечган баҳсда швейцарияликларга «рикошет» ҳолатидан қўйиб юборилган гол панд берди (0:1).

4). Евро-2020: гуруҳдан чиқишди ва 1|8 финалда ниҳоят, ғалабани тантана қилишди. Ваҳоланки, Бухарестдаги баҳсда ҳам уларга яна озгина етишмаслиги ҳеч гап эмасди. Дейлик, Франция термасига қарши кечган баҳсда Владимир Петкович шогирдлари 1:0 ҳисобида олдинда бора туриб, пенальтидан фойдалана олишмади ва охирида «куйиб» қолишга яқин келишди. Яъни 80-дақиқада ҳам 1:3 ҳисобида ортда боришаётганди. Хуллас, Швейцария термаси бу сафар охирги дақиқаларда 2та гол уриб, ўйинни пенальтилар сериясига чўзди ва 1|8 финал тўсиғига доир омадсизлик анъанасига чек қўйди.

 

ТАРКИБ БЎЙИЧА  БАРҚАРОРЛИК

Швейцария термаси Евро-2020нинг энг «қария» иштирокчиси эмасди. Дейлик, турнир стартида жамоа таркибидаги футболчиларнинг ўртача ёши 26,9ни ташкил этди. Диққат қилинг, қитъа биринчилигида қатнашган 24та жамоадан 18тасининг ўртача ёши бундан баланд эди. Шунга қарамай, Швейцария термасининг таркибга боғлиқ барқарорлиги ҳам жойида.

1). ЖЧ-2014: таркибда ҳозирда озгина унутилган Филипп Сендерос ва Гюкхан Инлер каби йигитлар бор эдилар, шунинг баробарида Евро-2020да қатнашган 8 нафар ёш футболчи ҳам Бразилияга борганди. Булар - Ян Зоммер, Адмир Меҳмеди, Марио Гавранович, Харис Сеферович, Гранит Жака, Рикардо Родригес, Фабиан Шер ва Жердан Шакири. Бу футболчиларнинг охирги турнирда бош ролларда намоён бўлишганини алоҳида айтиш жоиз.

2). Евро-2016: қитъа биринчилиги «заявка»сига Бразилия мундиалида қатнашган футболчилардан нақ 15 нафари киритилди. Ажойиб кўрсаткич.

3). ЖЧ-2018: Россия мундиалида иштирок этган 17 нафар футболчи 2 йил олдин Евро-2016да ўйнаганди (тўғрироғи, жамоа таркибида бўлган).

4). Евро-2020: Владимир Петкович бу сафар жамоа рўйхатида ЖЧ-2018 «заявка»сига тушган 14 нафар футболчига жой ажратди.

 

ЕТАКЧИЛАР БЎЙИЧАБАРҚАРОРЛИК

Статистик маълумот: Швейцария миллий жамоаси охирги 4та йирик турнирда жами 17та ўйин ўтказди - дастлабки 3тасида 4тадан ва охиргисида 5та. Жамоа сафида шу ўйинларнинг барчасида қатнашган футболчилар ҳам бор.

1). Жердан Шакири. Унинг ЖЧ-2010да ҳам 1та учрашув ўтказганини қўшимча қилиш жоиз.

2). Рикардо Родригес. Қойилмақом натижа.

3). Гранит Жака ҳисобида 16та ўйин бор - у охирги баҳсдагина майдонга тушгани йўқ.

4). Харис Сеферович эса орада 1та учрашувни ўтказиб юборди.

5). Ян Зоммер 13та учрашувда қатнашди. У Евро-2016дан буён жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони.

6). Фабиан Шер 12та ўйинда майдонга тушди.

7). Админ Меҳмеди охирги 4та турнир ҳисобидан 10та ўйинга эга.

 

ЕТАКЧИЛАР ҲАРАКАТИБЎЙИЧА БАРҚАРОРЛИК

Зоммер, Родригес, Жака, Шакири ва Сеферович ҳанузгача етакчи футболчилар қаторидалар, жамоанинг асосий юлдузлари ҳам шу йигитлар. Яна Шер чакки эмас, фақат унинг ўйнаш-ўйнамаслиги кўпинча Родригес позициясига боғлиқ. Етакчиларнинг Евро-2020даги кўрсаткичлари ҳам эътиборга молик.

1). Жердан Шакири - 3та гол, 1та самарали узатма

2). Харис Сеферович - 3та гол

3). Марио Гавранович - 1та гол

4). Гранит Жака - 1та самарали узатма

5). Ян  Зоммер - ажойиб «сэйв»­лар, пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлик.

Рикардо Родригес ҳам ушбу рўйхатга кирарди, агар французларга қарши баҳсда пенальтидан унумли фойдаланганида.

 

МУРАББИЙ БЎЙИЧАБАРҚАРОРЛИК

Бош мураббий лавозимида барчаси жуда оддий. Владимир Петкович 2014 йили Отмар Хитцфельд ўрнини эгаллади ва 7 йилдан буён Швейцария терма жамоасида бамайлихотир ишламоқда. Футболчилар унинг талабларини жуда яхши билишади. Петкович жамоаси ортда қолган давр­да 4та катта турнирда муносиб қатнашишдан ташқари, Европа Миллатлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва 3-ўрин учун кечган ўйинда Англия термасига фақат пенальтилар серияси бўйича ютқазди. Муҳими, мураббий таркибга ёшларни жалб қилишни ҳам унутаётгани йўқ. Айни пайт жамоа сафида 22 ёшли Рубен Варгас бор, у ҳозирча ўринбосар ролида. Петкович жамоанинг Евро-2020 учун кенгайтирилган таркибига ҳимоячилар Бечир Омеразич (19 ёш), Жордан Лотомба (22 ёш) ва Эрай Жемерт (23 ёш)ни ҳам қўшганди. 24 ёшли марказий ҳимоячи Нико Элведи яна бир неча йирик турнирда қатнашиш салоҳиятига эга. Ундан атиги бир ёш катта ҳимоячи Мануэль Аканжи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ярим ҳимоячилар - Денис Закария ва Жибриль Соу, шунинг­дек, ҳужумчи Брель Эмболо тенг­дошлар (24 ёш). 26 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Кевин Мбабу ҳам нав­батини кутмоқда.

Умуман, Швейцария термасининг кучи - жамоавий ҳаракат. Жака, Шакири ва Сеферович авлоди вакиллари ҳали тарихни ёпмоқчи эмаслар. Дарвозабоннинг ёши муаммо эмас, фахрий Зоммер спорт формасини меъёрида ушлаб туришни яхши билади. Ҳимоячилар - 30 ёшдан кичиклар. Ярим ҳимоя учун Европанинг кучли 5та лигасида бинойидек тўп сура бошлаган футболчилар етарли. Ҳужумда эса Эмболо ўзини кўрсатишга улгурди. Хуллас, Петкович тажрибали фахрийларни аста-секин янги ижрочилар билан алмаштириб бориши мумкин. Швейцария термаси ЖЧ-2010дан кейин Йоан Журу, Стефан Лихтштайнер, Валон Беҳрами ва Блерим Жемайли каби етакчилар ўрнини оғриқсиз тўлдириш асносида таркибни ёшартириш жараё­нини бошдан кечирган ҳам...

ЖЧ-2022 старти вақтида Швейцария миллий жамоасининг етакчи футболчилари неча ёшда бўлишади? Уларда қаторасига 5-йирик турнирга бориш имконияти борми? Албатта, бор! Мана, ўзингиз баҳо беришингиз мумкин: Харис Сеферович, Рикардо Родригес, Гранит Жака ва Фабиан Шер 30 ёшда бўлишади. Жердан Шакири ҳамда Админ Меҳмеди 31 ёшни қаршилашса, Ян Зоммер 34 ёшга тўлади. Марио Гаврановичда ҳам Қатар мундиалига бориш имкония­ти йўқ эмас - у 33 ёшда бўлади.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 16.07.2021. Ўқилди: 3218 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.