Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. «Металлург» ўз уйида «Қизилқум»га ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бир ойлик танаффусдан кейин давом эттирилган мамлакат миллий чемпионатининг 13-турида “Металлург” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилди ва аламли мағлубиятга учради.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ майдон эгалари ҳужумга зўр беришди. Ташаббусни тўлиқ қўлга олган бекободликлар биринчи бўлимда меҳмонларни жарима майдони ичига қамаб қўйди. Бирин кетин хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ меҳмонларнинг ҳимоя чизиғи вакиллари, биринчи галда дарвозабон ишончли ўйнади. Тажрибали Нестеров икки марта жамоасини муқаррар голлардан сақлади. Биринчи Иброҳим Ибрагимовнинг дарвозанинг юқори бурчагига йўллаган зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборган бўлса, бир сафар Шаҳзодбек Ғофурбековнинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирган бўлса-да, тўпни ушлаб олишга эришди. Меҳмонлар асосан қарши ҳужум тактикасига таянишди. Аммо мезбонлар уларга ҳужумда имконият беришмади.

Танаффусдан кейин меҳмонлар ўйинни ҳужумкор тарзда бошлашди. Аввалига жарима зарбасини Александр Лобанов қайтарди. Сўнгра Элгужа Григалашвили тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Аммо тез орада “Қизилқум” барибир ўз мақсадига эришди. Аввалига Мате Ватсадсэ жуда чиройли гол киритди. Иккинчи вазиятда эса бироз баҳсли ҳолат бўлди. Элгужа Григалашвили ўйиндан ташқари ҳолатда турганда тўп унга узатилганди. Йўл йўлакай тўп Исматуллаевнинг бошига текканлиги учун ўйин давом эттирилди ва Григалашвили ҳисобдаги фарқни оширди.

Мезбонлар шундан кейин босимни кескин оширишди ва тезда жавоб голини киритишди. Бурчакдан тўп жарима майдонига узатилганда Зоҳид Абдуллаев дарвозабон ва ҳимоячиларни чалғитди. Тўп эса дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди. Гол “Металлург” сафида дебют учрашувини ўтказаётган Иброҳим Ибрагимов ҳисобига ёзилди.

Майдон эгалари учрашув охиригача босимни оширди. Кўплаб вазиятлар яратилди. Бироқ ҳисобни ўзгартиришга улар муваффақ бўла олишмади. “Металлург” ҳужумкор футбол намойиш этиб, ютқазди.

Coca Cola Суперлига. 13-тур
“Металлург” – “Қизилқум” – 1:2 (0:0)
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Комилжон Расулов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Жамшид Имамов.
Гол: Мате Ватсадзе (56), Элгужа Григалашвили (65), Иброҳим Ибрагимов (67).
"Металлург": 12. Александр Лобанов, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Руслан Розиев (10. Шаҳзодбек Нурматов, 72), 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков (90. Абдураҳмон Абдулҳақов, 72), 30. Иброҳим Ибрагимов, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбар Исматуллаев (с), 80. Фаррух Иброҳимов, 98. Дамир Темиров (15. Зоҳид Абдуллаев, 61)
"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ислом Кенжабоев, 8. Георгий Кухианидзе, 10. Мате Ватсадзе, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Салим Мустафоев, 18. Жасур Азимов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 30. Элгужа Григалашвили, 75. Олег Толмасов
Захира: 22. Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 9. Беҳруз Садиллоев, 19. Жамшид Ҳасанов, 25. Азизбек Усмонов, 32. Илҳомжон Кенжаев, 44. Ҳумоюн Абдуалимов, 71. Тимур Набиев, 92. Владислав Алексин.
Огоҳлантиришлар: Фаррух Иброҳимов (48), Эркин Бойдуллаев (58), Акбар Исматуллаев (59), Иброҳим Ибрагимов (61), Зоҳид Абдуллаев (63), Ислом Кенжабоев (80).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:06, 01.08.2021. Ўқилди: 2438 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик