Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элмурод Низомбоев: «Навбаҳор»нинг мақсади — кучли учликка кириш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Навбаҳор” ўтган куни Тошкент йиғинини якунлаб, Наманганга қайтиб келади. Биз бир неча йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган иқтидорли ярим ҳимоячи Элмурод Низомбоев билан қисқача суҳбат қурдик.

— Элмурод ака, "Навбаҳор" бир неча кундан бери Тошкентда мавсумга тараддуд кўрмоқда. Умуман, тайёргарлик қандай кечмоқда?
— Янги чемпионатга жамоамиз муносиб тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотларимиз кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулотларда асосан жисмоний ҳолатимизни тиклашга эътибор берилаётган бўлса, кечки машғулотларда эса техник ҳамда тактик томондан тайёрланмоқдамиз. Шунингдек, имкон борича назорат учрашувларини ташкил этилмоқда. Албатта, ушбу ўйинлар орқали мураббийлар футболчиларнинг имкоиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлишади.

— Янги мавсумда "Навбаҳор" олдига қандай вазифа қўйилди?
— Жамоамиз олдига кучли учликдан жой олиш вазифаси қўйилган.

— Жамоани совриндорлар сафидан жой олишга қодир, деб ўйлайсизми?
— Албатта, бунга жамоамиз қодир! Таркибимизга кўплаб тажрибали футболчилар келиб қўшилмоқда. Ўйлашимча, таркибимиз ўтган йилгидан кучсиз эмас. Барчамиз бир мақсад йўлида эканмиз, вазифани бажара оламиз.

— Таркиб ҳақида гап кетганда "Навбаҳор"нинг асосий футболчилари клубни тарк этишди. Бу ҳолат кўзланган мақсадга эришишга тўсқинлик қилмайдими?
— Тўғри, сафимизни Алишер Маҳмудов, Отабек Валижонов, Александр Шадрин, Рўзимбой Аҳмедов сингари футболчилар тарк этишди. Шундай бўлсада, уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар таркибимизда бор. Йўқотишлар албатта ёқимсиз, лекин уларнинг муносиб издошлари борлиги қувонарлидир.

— Куни кеча Отабек Валижонов "Шўртан" билан шартнома тузди. Бунга қандай муносабатдасиз?
— Нима ҳам дердим, Отабек учун хурсандман, албатта. "Шўртан" унинг маҳоратини юқори баҳолабди. Шундай экан, Отабекнинг кейинги фаолиятига омад тилайман!

— Ўтган мавсумда асосий таркибда ҳам маълум вақт тўп сурдингиз. Қачон Сизни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўришимиз мумкин?
— Янги мавсумга мен ҳам жиддий тайёргарлик кўряпман. Бор куч-ғайратимни жамоанинг асосий таркибига киришга қаратганман. Худо хоҳласа, мураббийлар ишончини оқлаб, "Навбаҳор" асосий таркибидан жой оламан.

— "Навбаҳор" таркибида янги учта легионер: Роман Горкуша, Артурас Фоменко ва Артём Никитенколар шуғулланишмоқда. Бу футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳозирча, улар ҳақида бирор фикр билдириш мушкул. Шуни биламанки, легионер футболчи маҳаллий ўйинчидан бир поғона юқорида бўлиши лозим. Шунда ҳақиқий легионер бўлишади. Ҳозирча Никитенко ва Горкуша билан битим тузилганича йўқ. Умуман олганда янги мавсумда мухлисларнинг ўзлари уларга баҳо беришади. Ҳеч қачон футболчи ўз ҳамкасбини паст баҳолай олмайди.

— Жамоанинг кейинги режалари қандай?
— Бугун "Олмалиқ" билан назорат учрашувини ўтказганимиздан сўнг, Наманганга қайтамиз. Бир неча кундан сўнг яна Тошкентда йиғин давом эттирилади. Хорижга чиқиш варианти ҳам йўқ эмас.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:04, 12.02.2012. Ўқилди: 11524 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик