Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпиячиларимизнинг рекорди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қайсидир маънода, Олимпия ўйинлари ҳар қандай спорт турниридан олдинда туриши керак. Шу жумладан, ФИФА ўтказадиган Жаҳон чемпионатидан ҳам.

Лондон-2012 олимпиадасининг Осиё қитьаси бўйича саралаш кампанияси ўзининг энг қизғин палласига кириб келди. Ўзбекистон-Австралия ўйинидан ташқари, 3-босқичнинг 4-тур ўйинларига ёппасига араблар мезбонлик қилишди. Эътиборли томони, ушбу турда энг кўп томошабин айнан Тошкентдаги ўйинга йиғилди: 4527 мухлисни ҳақиқий фидойилар деса бўлади. Биздан кейинги ўринни саудиялик мухлислар эгалладилар: Саудия Арабистони-Ж.Корея ўйинига 3000 томошабин ташриф буюрган.

Очиғи, бундай совуқ об-ҳавода мухлисларни стадионга йиғиш кўпчиликнинг қўлидан келавермайди. Абрамов ва унинг жамоаси буни уддалади. Демак, мухлисларда футболчиларимизга нисбатан меҳр туйғуси бор, уларни ўз яқинларидек яхши кўришади. Шу туйғу уларни қахратонда ҳам ўйингоҳга боришга ундаган бўлса, не ажаб.

Олимпия терма жамоамизнинг ҳозирги авлоди мухлислар меҳрини қозонишга улгурган экан, аввалгилар-чи? Шу саволга жавоб топиш учун бироз тарихни варақлашга қарор қилдик. Таркибларни қаранг, бегона номларни учратмайсиз...

Аталанта-1996: Павел Бугало, Георгий Забиров, Николай Ширшов, Неъматулла Қуттибоев, Дилмурод Назаров, Даврон Файзиев, Мухтор Қурбонов, Сергей Ни, Геннадий Шарипов, Зафар Мусабоев. Бош мураббий — Мирзоҳим Ғуломов, сўнгги ўйинда — Александр Иванков.

Сидней-2000: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Олег Собиров, Равшан Маталиев, Афзал Азизов, Рашид Ғофуров, Владимир Баранов, Владимир Шишелов, Анвар Бердиев, Анвар Солиев, Николай Сергиенко, Андрей Акопянц, Леонид Кошелев, Улуғбек Бақоев, Максим Шацких. Бош мураббий — Виктор Борисов.

Афина-2004: Игнатий Нестеров, Анвар Ғофуров, Ярослав Крушельницкий, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Илёс Зейтуллаев, Элдор Магдеев, Жасур О.Ҳасанов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих. Бош мураббийлар  Виктор Борисов, Виктор Жалилов.

Пекин-2008: Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Музаффар Умрзоқов, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Шавкат Муллажонов, Фарҳод Тожиев, Анвар Ражабов, Вагиз Галиуллин. Бош мураббий — Вадим Абрамов.

Қаранг, ҳар бир таркиб мукаммал, ҳаммасида маҳоратли футболчилар йиғилган. Аммо ўта кучли кўринган 2004 йилги таркиб ҳам биринчи босқичдан ўтолмаганди. Фақат улар эмас, дастлабки 3 уринишда илк босқичдаёқ курашдан чиқиб кетдик. Айниқса, биринчи ва иккинчи уринишларимизда ҳар сафар қозоқларга бас кела олмаганимиз ачинарли. Вадим Абрамовнинг аввалги жамоасигина финал босқичигача етиб келди, ва айнан шунинг учун ҳам олимпиячиларимизнинг ҳозирги авлоди саралашни иккинчи босқичдан бошлади. Ўша Гонгконг билан ўйинларни ҳам қўшиб ҳисобласак, кетма-кет 6 та олимпиада саралаш ўйинида Қувватов дарвозасини ҳеч ким ишғол қила олганича йўқ. Бу олимпия терма жамоамизнинг, дарвозабонларимиз ва мураббийларимизнинг барча замонлардаги рекорди — 540 дақиқа!

Манба: www.stadion.uz.

Аҳмад ака Убайдуллаевга алоҳида ташаккур! Бешинчи уринишни беш қилинг, Карленович!

Киритилди: 14:47, 12.02.2012. Ўқилди: 13803 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик