Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Нидерландия 7 7 3 17
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчиликдан мураббийликкача: устозга айланган шогирдлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол дунёсида нафақат ўйинчилик даври билан, балки ундан кейинги мураббийлик фаолияти билан ҳам маълум ва машҳур шахслар мавжуд. Ўз касби сўнгида мураббийлик ва менежерлик соҳасига қадам қўйиш кўплаб футболчилар учун ўта мураккаб жараён саналади. Шунинг учун ҳамма ҳам бу ишга қўл уравермайди. Шундай ўйинчилар борки, улар тарихда футболчилик билан бир пайтда бутун бошли жамоани бошқариб, ўз ортидан эргаштира олган. Ҳозир бир нечта ана шундай футбол фидойилари ҳақида гап кетади.

1. Уэйн Руни, «Дерби Каунти»

Ўз фаолиятини футболчи сифатида мардонавор якунлаган Уэйн Руни кўп муддат севимли касбидан узилиб қолмади. Жисмоний имкониятларидан максимал фойдалангандан сўнг, у мураббийлик қила бошлади. Инглиз ҳужумчиси 2020 йилда Чемпионшип жамоаси «Дерби Каунти» билан шартнома имзолади. Ўзининг илк мураббийлик мавсумини тўла-тўкис ва омадли ўтказа олмаган бўлса ҳам Руни ҳаракатдан тўхтагани йўқ.

2. Винсент Компани, «Андерлехт»

«Манчестер Сити»даги узоқ даврли ўйинларидан кейин бельгиялик ҳимоячи 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган жойга, «Андерлехт»га қайтади. Эски жамоа уни дастлаб 2019-2020 йилги мавсум учун ўйинчи-мураббий сифатида ишга олади. Аммо у ўша мавсумдаёқ клубнинг 1998-1999 йилдан бери энг ёмон натижаси сабабчисига айланганидан сўнг, тезда ишдан бўшатилади. У мавсум сўнгида жамоадан кетишга мажбур бўлади.

3. Питер Рейд, «Манчестер Сити»

Рейд 1980 йилларнинг энг машҳур ва афсонавий футболчиси сифатида ҳамманинг онгида қолган эди. Собиқ футболчи 1990 йилда «Сити»га ўйновчи-мураббий сифатида ишга ўткач, барчаси яхши томонга ўзгаргандек эди. Кетма-кет икки йил ПЛ турнир жадвалида бешинчи ўрин эгалланиши ҳамда «МЮ»дан юқорида мавсум якунланиши жамоада Рейд қўлини сездириб турарди. Бироқ орадан кўп ўтмай 1993 йилда у истеъфога чиқарилади.

4. Самуэл Это'о, «Анталяспор»

Ҳа, тўғри ўқидингиз! Ўз вақтида барчанинг севимли ҳужумчисига айланган «Барса»нинг собиқ футболчиси Это'o фаолиятини якунлагач, 2015 йилда Туркия сафарига тутинади. У «Анталяспор» клуби билан битимга келишиб, ўз тажрибаси, қобилияти ва кучини мураббийга айланиш учун сарфлади. Ўша йилнинг декабрь ойида жамоага ўйинчи-мураббий сифатида келган мутахассис футболчи бир неча ой давомида клуб мухлисларига нималарнидир исботлашга ҳаракат қилиб кўради.

5. Ҳанс-Питер Флик, «Викториа»

Ўз футболчилик фаолиятини бошлаган клубда яна давом эттириш имконияти насиб этган футболчилардан бири бу Фликдир. Немис футболчиси 90 йилларда ўз фаолиятини гуллаган даврини бошдан ўтказди. Кўп ўтмай эса ўз жамоаси «Викториа Бамментал» билан шартнома имзолаб, 2000 йилгача у ерда барқарор равишда ўйинчи ҳамда мураббий бўла олган эди.

6. Жон Тошак, «Свонси»

«Ливерпул» клубидаги саккиз йиллик фаолиятидан кейин жароҳатлар олиб майдонни эрта тарк этган Тошак ўз ишини 1978 йилдан бошлаб «Свонси»да давом эттиради. У ўша йилиёқ, 29 ёшида жамоада ўйинчи-мураббийлик қила бошлайди. Тошак жамоани иккинчи дивизонга кўтарилишига катта ёрдам беради. Қолаверса, клуб таркибида тўпурарликни ҳам қўлга олган эди. Унинг ҳаракатлари жамоани юқори марралар забт этишида муҳим роль ўйнайди.

7. Кенни Далглиш, «Ливерпуль»

Жамоанинг энг муваффақиятли хариди сифатида эътироф этилувчи «Ливерпуль» форварди Далглиш 1985 йилда мураббийлик ролига кўтарилади. У илк мавсумидаёқ Биринчи дивизионда чемпионликни нишонлайди. Қолаверса, жамоани ўша йили мамлакат кубоги соҳибига айлантиради. У 1987 йилга қадар жамоаси билан иккита лига титулини қўлга киритишга муваффақ бўлган эди. Унинг ўйинчи ҳамда мураббийлик даври шонли онларда юз беради.

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:55, 12.08.2021. Ўқилди: 3342 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.