Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ония «Динамо»га қайтадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Беш йил давомида Олий лигамизда фақат битта жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган ягона легионер футболчи шу вақтгача нигериялик Дэвид Ония эди. Аммо африкалик бўйдор ҳимоячи 2011 йил сўнггида беш йиллик фаолиятидан кейин Самарқанднинг «Динамо» жамоасини тарк этиб, амалдаги чемпион «Бунёдкор» клуби билан шартнома имзолаганди.

Бироқ, Дэвид Ониянинг яқинда «Бунёдкор» билан Туркия сафарига йўл олмаганлиги нигериялик легионер футболчининг «Динамо»га қайтиши тўғрисидаги миш-мишларга сабаб бўлди. Бу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Унинг қайтиши борасида «Бунёдкор» ва «Динамо» клубларининг қарашлари қандай? Бу саволларга жавоб изларканмиз, Дэвид Ониянинг янги мавсумдаги фаолияти борасида жавоб топгандек бўлдик.

ВАЗИЯТ
Мавсум оралиғидаги шов-шувларга сабаб бўлган миллий чемпионатимиз трансферларидан бири айнан Дэвид Ониянинг «Динамо»дан «Бунёдкор»га ўтиши бўлди. Унинг Самарқанддан Тошкентга кўчиши бир қанча можароларга сабаб бўлганлигидан ҳам хабарингиз бўлса керак.

Ўшанда «Динамо» клуби билан 2011 йилнинг 20 декабр кунига қадар шартномага эга бўлган 26 ёшли Дэвид Фарамола Ония шартномаси якунланмасиданоқ «Бунёдкор» билан келишувга эришганди. Яъни, мавсум якунидаёқ музокарага киришиб, 1 декабрь куни Нигериядан қайтгач дарҳол «Бунёдкор» билан бир йиллик шартномага имзо чекканди. Бундан бехабар қолган самарқандликлар клуби раҳбарияти футболчи ва пойтахт жамоасидан, футболчининг ҳали амалда шартномаси мавжудлигини айтиб норози бўлишганди. Устига-устак футболчи бу орада «Пахтакор» клубидан ҳам таклиф олиб пойтахтликлар машғулотларида ҳам қатнашишга улгурганди. ПФЛнинг аралашувидан кейин эса Дэвид «Бунёдкор» сафига қайтган ва жамоа машғулотларига қўшилганди. Можароли вазиятдан кейин яна бу жамоага қандай қўшилиш, энди, бу бошқа масала.

Бироқ, «Бунёдкор»нинг дастлабки йиғинидаги учрашувларни кўриб шундай таасурот уйғондики, Дэвид Ония «қалдирғочлар» сафида кўп ушланиб қолмайди. Йўқ, гап йиғин доирасидаги футболчининг «Зенит», «Шахтёр» сингари Европанинг номдор клубларига қарши қандай тўп сурганлигида эмас. Гап – мураббийларнинг бу футболчидан қандай фойдаланишларида эди.

Ўтказилган ўйинлардан маълум бўлдики, Миржалол Қосимов Дэвид Онияни одатий позицияси ҳимоя қўрғонида эмас, яримҳимоя чизиғида кўрмоқчи. Яъни, футболчи беш йил давомида кўриб ўрганиб қолганимиз марказий ҳимояда эмас, таянч яримҳимоясига ўтказилган эди. Профессионал фаолиятида илк маротаба бу позицияда тўп сурган Ониянинг ўйинлардаги ҳаракатлари ҳам яримҳимояда ҳаминқадар эди...

Бу эса футболчининг амалдаги чемпионлар таркибида бошланган фаолиятини «қалин туман» ичига киритди. Ония «Бунёдкор» билан клубнинг Туркияда ташкил этган йиғинига бормади. Тўғри, клуб бунинг сабабини изоҳларкан Ония ва қозоғистонлик футболчи Кенжисариевлар виза муаммоси туфайли йиғинга кечроқ қўшилишлари ҳақида хабар тарқатди. Бироқ, қозоғистонлик футболчи жамоа сафига бориб қўшилган бўлса, Ония ўшанда Самарқандда оиласи даврасида эди. У ҳозир ҳам «Бунёдкор» билан бирга эмас.

«БУНЁДКОР»
Ҳозирда Ония ва «Бунёдкор» ўртасида 1+1 кўринишидаги бир йиллик шартнома мавжуд. Бироқ, бу унинг янги мавсумни «қалдирғочлар» сафида бошлашини билдирмайди. Пойтахтликларнинг хориждаги ўйинларини кузатаркансиз, айни дамда Миржалол Қосимов қўл остида бир қатор легионер футболчилар йиғилганлиги гувоҳига айланасиз. Хусусан айни дамда австралиялик яримҳимоячи Дэвид Карни, сербиялик Славолюб Жоржевич, қозоғистонлик Эмил Кенжисариев, Ян Козак сингари легионерлар тўпланганлигини кўриш мумкин.

Улар жамоа билан йиғинларда яхши тил топишишга интилишмоқда. ОФК ва Ўзбекистон Профессионал Лигасининг регламентига кўра ҳар бир жамоада легионерлар лимити 3+1дан ортиқ бўлмаслигини инобатга оладиган бўлсак, легионерлар бўйича Ония «Бунёдкор»да «ортиқчалик» қилаётганлигини фаҳмлаш мумкин.

Қолаверса, айни дамда тошкентликлар таркибида Ония тўп сурадиган чизиқда Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Славолюб Жоржевич, Артем Филипосян каби марказий ҳимоячилар йиғилганлигини инобатга оладиган бўлсак, Дэвид Ониянинг мавсумни «Бунёдкор» сафида бошлаши имконияти жуда пастлигини англаш мумкин.

«ДИНАМО»
Айнан легионерлар лимити 3+1 бўйича «Динамо»да ҳали ҳам битта ўрин бўш. Яъни, клубда икки хорижлик легионер – Андрей Мельничук ва Андрей Ерохин ҳамда туркманистонлик Мурод Ҳамроевлар бор. Клубга айнан яна битта хорижлик легионер зарур. Қолаверса, айнан Ониянинг кетишидан сўнг жамоа ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келганди. Зеро, ҳозирда «Динамо» сафида фақат икки марказий ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев ва ҳозирда жароҳатини даволаётган Анрдрей Ерохинлар бор. Айнан Дэвид Ониянинг қайтиши самарқандликлар ҳимоясидаги муаммонинг барҳам берилишига ва жамоанинг янада кучайишига олиб келади.

ХУЛОСА
Ҳозирданоқ Ониянинг яна «Динамо»га қайтиши борасида аниқ гап айтиш қийин. Биз фақат воқеалар ривожини тахмин қилдик, холос. Буни шунчаки тахмин дейишимиз ҳам нотўғридир аслида. Чунки, билишимизча футболчининг ўзи ҳам Самарқандга қайтишга қарши эмас. Бу борада футболчи ва клуб ўртасида ҳозирда ҳеч қандай англашилмовчилик қолмаган.

Фақатгина, «Динамо» энди «Бунёдкор» билан келишувга эришиши лозим. Бу борада икки йўл бор: футболчи ва «Бунёдкор» томони келишувига асосан шартномани бекор қилиш ёки «Бунёдкор» ва «Динамо» келишувига кўра футболчини ижарага олиш.

Бу борада жамоа мураббийларининг жуда яхши алоқада эканлигини инобатга оладиган бўлсак, Ониянинг кўҳна шаҳарга қайтиш имконияти юқори эканлигига урғу бериш мумкин. Хуллас, ҳозирда Дэвидга «Динамо», «Динамо»га эса Дэвид керак!

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz
Киритилди: 11:26, 15.02.2012. Ўқилди: 11375 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик