Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3831 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейинги 5 йил ичида кимлар «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий 2021 йилнинг экваторидан ҳам ўтиб бўлдик. Иккита йирик футбол турнири  Евро-2020 ва Америка Кубогининг бир-биридан қизиқ баҳсларини томоша қилиб улгурдик. Иккала мусобақа ҳам аслида ўтган йили ўтказилиши керак эди, лекин ҳаммага маълум сабабларга кўра бу йил ўтказилди. Ушбу турнирлар "Олтин тўп" эгасини аниқлаб беришда асосий ролни ўйнаши кутилганди ва шундай бўлди ҳам.

Биз аллақачон "Олтин тўп-2021"ни олиши мумкин бўлган футболчиларга алоҳида тўхталиб ўтган эдик. Ва катта эҳтимол билан уни кимга берилишини кўпчилик мухлис ва мутахассислар тахмин қилиб бўлишди. Келинг, кейинги 5 йилликда кимлар "Олтин тўп"га эга чиқиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрамиз.
 
"Олтин тўп-2021" — Лионель Месси

Биз буни қайта-қайта такрорлашдан тўхтамаймиз. Фикримизча, бу йилга совринга энг муносиб номзод аргентиналик Лионель Месси. Ўтган мавсум Испанияда у "Барселона" билан фақат мамлакат кубогини қўлга киритди, лекин миллий чемпионатда энг яхши тўпурар бўлди.



Леонинг асосий ютуғи Аргентина терма жамоасининг Америка кубогидаги ғалабаси бўлди. У анъанавий тарзда майдонда жамоасининг етакчиси ва асосий мотиватори бўлиб ҳаракат қилди. Натижада "кўк-оқлар" қитъанинг энг яхши терма жамоасига айланди ва 34 ёшли Месси ўз карьерасида биринчи марта миллий терма жамоа либосида кубокни қўлга киритди.

"Олтин тўп-2022" — Килиан Мбаппе

Келаётган календарь йилида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лекин ашаддий футбол мухлислари биладики, бу турнир ёзда эмас, балки йил охирида ўтиши режалаштирилган. Бу Қатардаги ҳаво ҳарорати билан боғлиқ вазият туфайли қилинган иш. Сўнгги Жаҳон чемпионати ўтказилган йили "Олтин тўп" ҳам унда фаол ҳаракат қилган футболчига берилди. Яъни Лука Модрич 2018 йил ушбу совринга лойиқ кўрилди.



Евро-2020да Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Франция терма жамоаси эрта муваффақиятсизликка учради.  Қатарда французлар буни тасодиф эканлигини исботлашга уринишади. Тахмин қилиш мумкинки, жамоа етакчиси айнан Килиан Мбаппе бўлади. Демак, охир-оқибат "Олтин тўп" унга тақдим этилиши мумкин.

"Олтин тўп-2023" — Жек Грелиш

Бу ёзда "Манчестер Сити" 25 ёшли "Астон Вилла" ярим ҳимоячисини рекорд сумма эвазига сотиб олди. "Шаҳарликлар" унинг учун АПЛ тарихидаги энг йирик сумма 100 миллион фунт тўлади. Грилиш "Сити" билан 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Демак, икки томон ҳам истиқболни кўра олишган.



Жек ўзига сарфланган пулларни оқлаши керак. "Сити"да унинг учун, Англияда ва Европада титуллар ютиш учун идеал муҳит бўлади, деб бемалол айта оламиз. "Манчестер Сити" ички турнирларидаги ғалабаларига ўрганиб қолган ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга мажбур. 2023 йил жамоа Европа миқёсида натижа кўрсата олса, айнан Жек Грилиш "Олтин тўп" учун асосий даъвогар бўлади. Чунки 2023 йил терма жамоалар миқёсида катта турнирлар ўтказилиши режалаштирилмаган ва бу ўз навбатида клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирга эътибор қаратишга имкон беради.

"Олтин тўп-2024" — Жанлуижи Доннарумма

Италия терма жамоасининг 22 ёшли дарвозабони Евро-2020да порлади, лекин бу унга "France Football" мукофоти учун курашда муваффақият қозониши учун етарли эмас. Қолаверса, у ўтган бир йил мобайнида клуб даражасида муваффақият қозонмади. “Милан“ фақатгина Италия вице-чемпионига айланди.



Нега айнан 2024 йилда “Олтин тўп“ни Доннарумма қўлга киритиши мумкин? Чунки ўша вақтга келиб, Доннарумма ҳар томонлама етук футболчига айланиб улгуради. Бундан ташқари, жамоавий ютуқлар унга бу йўлда ёрдам бериши ҳам мумкин. Терма жамоа сафида ҳам яна бир марта порлаш имкони пайдо бўлади. Евро-2024'да муваффақиятга эришиши ҳам мумкин.

“Олтин тўп-2025" — Жамол Мусиала

Германияда туғилган, лекин Буюк Британияда ўсган 18 ёшли Жамол Муcиала бу йил қайси терма шарафини ҳимоя қилишда танлов қилди. У Германияни танлади, 2019 йилнинг ёзидан "Бавария"да ўйнайди. Аввалига Мюнхен академияси, кейин "Бавария II" жамоаси ва бош клуб таркибига келиб қўшилди.



Жамол Мусиала "Бавария"нинг Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш футболчисига айланди. 2021 йил март ойида ярим ҳимоячи Бундестим учун дебютини ўтказди, гарчи у фақат 2020 йил ноябрь ойида Англия U-21 терма жамоаси учун ўзининг биринчи ўйинини ўтказган бўлса ҳам.

Умуман олганда, Мусиала ривожланишда давом этиши керак. Шундай қилиб, айнан 2025 йилда у ҳеч бўлмаганда Европа футбол модасининг асосий тенденцияларини белгиловчи футболчи бўлиши керак.

Хулоса

Келажакда нима бўлишини ҳеч ким бизга айтиб беролмайди. Юқоридаги мулоҳазалар эса шунчаки футболчилар ва уларнинг жамоалари потенциалидан келиб чиқилган ҳолда келтирилган. Балки уларнинг ҳеч бири "Олтин тўп"га муносиб топилмас ҳам, лекин ажойиб футболчи эканликлари аниқ.

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 20:19, 23.08.2021. Ўқилди: 10837 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.