Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5509 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир ярим йилдан бери топ мураббий эканига ишонолмаганим — Артета ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Микель Артета Европа футболидаги минглаб мураббийлардан бири. Ҳозиргача унга бошқа таъриф беролмайман. Гвардиоланинг ёнида ўтказган йиллари, “Манчестер Сити” ўйинларида ўша биз кўрган уларнинг ёнма-ён кадрлари, Пеп томонидан уни алқаб айтилган гаплар ёки шунга ўхшаш бироз шиширилган, романтик бўлгани учун ёқимли бўлган-у, аммо аслида ҳақиқатдан йироқ тасвирлар бизни анча чалғитиб қўйган деб ўйлайман.

Ёрдамчи мураббийнинг вазифалари тамомила ўзгача экани, бош мураббий ишидан кескин фарқ қилишини ҳеч ким инкор этмаса керак. Менинг фикримча, масалан, Сульшер “Молде”да топган тажриба ва малака Артетанинг “Манчестер Сити”даги топганларидан кўра фойдалироқ бўлган. Минг қилса ҳам мураббий турган нуқта ва унинг ёрдамчиси турган нуқтадан анча баланд.

Хўш, у ўз мураббийлик маҳоратини бор бўй-басти билан кўрсатиши керак бўлган ўтган мавсум нима бўлди? Ўйинлар бошланмасидан илгари, ўтган ёзда бир қатор трансферлар амалга оширилди. “Лилль”дан 26 млн. евро эвазига Габриел Магальяэс исмли марказий ҳимоячи, 50 миллион еврога “Атлетико”дан Томас Парти келиб қўшилди таркибга. Бу Артета давридаги илк йирик харидлар эди. У келмасдан бироз илгари 27 миллионга Киран Тирни ва 80 миллионга (!) Николья Пепе таркибга келиб қўшилганди. Айтмоқчи бўлганим, “Арсенал” трансферлар учун кўп пул сарфламайди, деган фикр нотўғридек кўринади. Боз устига, жами қиймати 150 миллионга яқинлашиб қолган бу ёздаги трансферлар бор – Бен Уайт (58 млн), Мартин Эдегор (35 млн), Аарон Рэмсдейл (28 млн), Алберт Локонга (17 млн) ва Нуну Тавареш (8 млн).

Бир сўз билан айтганда, пандемия боис жуда катта йўқотишларга юз тутган клуб учун бу самовий рақамлар. Шундай экан “Арсенал” (катта) пулларни сарф этаётгани факт. Қанчалик тўғри-нотўғри сарф этаётгани бошқа масала.

Ҳа, дарвоқе жамоа ажойиб дарвозабон Эмилиано Мартинесни 17 миллионга сотгач бир йил ўтиб аввалги клублари билан мудом қуйи лигаларга равона бўлиб келган Рэмсдейлни қимматроққа олгани жуда қизиқ кейс.

Юқоридагилар Артета ҳимоясига айтиладиган энг олд сафдаги фикрларга жавоб ўлароқ келади.

Энди майдонга қарайлик. Артета нима қилмоқчи, қандай ўйин тузмоқчи эканини тузукроқ тушунтириб берадиган одам борми? Унинг иши худди натижалари сингари  беқарор. Венгер даврида ҳам натижалар ёмон бўлган вақт оралиқлари бўлган, лекин ҳамма тушунарди-ки майдондаги ўйин бу Венгерники.

Испаниялик мутахассис ҳимоянинг тузилиши бўйича конкрет ечимни ҳалигача топмагандек. Уч ҳимоячи танлови (3-4-2-1 ёки 5-4-1) Венгернинг сўнгги йилларида ва кейин ҳатто Эмери даврида ҳам қўлланилган бир танлов, бироқ Артетанинг ўзи 4-3-3 кўриниши маъқул деб билишини бир неча бор айтиб, қўл остидаги футболчилар бунга ярамагани учун амалда уч ҳимоячи билан ўйнаётганига ишора қилган (бу мавсумдаги илк ўйинини у ўзи яхши кўрган тизимда бошлади ва “Брентфорд”дан мағлубият қабул қилди) .

Ҳечам бир-бири билан тўлиқ чиқишиб кетмаган – Пепе, Ляказетт ва Обамеянг учлиги ҳам бу мараббийнинг камчилиги аслида. Алоҳида олиб қаралса (айниқса) Пепе ва Обамеянг зўр футболчи.

Артета даврида тўпсиз “Арсенал” билан тўпли “Арсенал” орасидаги фарқ кескин ортиб кетди. Футболчилар тўп билан бўлар экан, қаршисида босимни кўрмагунча узатма амалга оширмасликка ўрганди. Аммо бунинг зидди ўлароқ тўпсиз бўлганда прессинг қилиш борасида яхшигина муаммолар юзага келган. Масалан, ўтган мавсумнинг биринчи ярмида клуб иштирокида ўтган ўйинлар мобайнида тўпнинг бир жамоадан иккинчисига ўтиш кўрсаткичи лигадаги энг ёмон ҳолат эди. Буни “зерикарли ўйин” кўрсаткичи деб аташ мумкин.

Артета мураббийлигида якунлаган икки мавсумда жамоа 56-55 та гол урган рақиблар дарвозасига. Бундан аввал Эмери билан якунланган мавсумда бу рақам – 73 тани ташкил қилган...

Гап шундаки, Венгер даврида бу клуб кўрсатган ўйин менга жуда ёққан. Артета шахсига қарши алоҳида қараш ҳам мавжуд эмас. Шунчаки у “Арсенал”да ишлолмаяпти, деб ҳисоблайман. Умуман 39 ёшли бу мутахассис ҳали топ жамоани бошқариш малакасига эга эмас, деб ўйлайман. Шу холос.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 21:00, 23.08.2021. Ўқилди: 3917 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.