Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Адана Демирспор" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Барбастро" - "Барселона".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Фенербахче".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Лечче" - "Сассуоло".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.07.2025

      05:15 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Вышка.
      06:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 3 м.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      10:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      10:35 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани. Групповая гонка. Мужчины.
      12:55 LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция.
      15:00 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 "Небесная грация".
      17:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      17:55 LIVE Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе. Прямая трансляция.
      19:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:45 Д/с "Сила воды".
      21:00 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      03:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      04:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 32" в Бангкоке, Таиланд. Аллиссия Хеллен Родригес против Йоанны Перссон, Владимир Кузьмин против Стефана Короди. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      13:25 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      16:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:10 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Новости.
      19:00 LIVE Футбол. OLIMPBET Суперкубок России. "Краснодар" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадены.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Предварительный кард. Крис Кёртис против Макса Гриффина, Чиди Нжокуани против Джейка Мэттьюса. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      12:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      21:45 BMX. Чемпионат Европы в Валмиере, Латвия.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Кракове, Польша. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      00:00 LIVE Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. Прямая трансляция.
      01:05 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Питер Одемвинжи: «Ўзбекистонда ярим мавсум ўйнасам яхши бўларди...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бу футболчи бутсаларини 2019 йилда михга илганди. Ундан бир йил олдин Индонезия чемпионатида ўйнади. Лекин ўйинчилик фаолиятини айнан ўша 2019 йилда Ўзбекистонда тугатиши мумкин эди. Ўшанда Одемвинжининг Тошкентнинг «Локомотив» ёки «Бунёдкор» клубида пайдо бўлиши кутилганди. Бироқ афсуски, «Локомотив» варианти Андрей Фёдоровнинг қарори (футболчининг ёши 38да эканлиги шубҳалантирганди) билан амалга ошмаган бўлса, «қалдирғочлар» шунчаки келиша олишмади. Яқинда Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги муаллифи Евдоким Раимов ушбу футболчи билан каттакон интервью уюштирди.

- Питер, салом! Фаолиятингиз воқеаларга анча бой, ҳаётингиз эса қизиқарли кечган. Аммо фаолиятингиз тугагач, кўринмай қолдингиз...

- Барча спортчи ва футболчилар бутсаларини михга илгандан кейин келажакда шуғулланиш учун машғулот топишлари керак. Кўпчилик бир мунча вақт ўз касбида ишламаслиги мумкин, лекин биз табиатан бирор нарса билан банд бўлишимиз лозим. Футболчи бўламизми ёки телевиденияда ишлаймизми, ўз ишимизга иштиёқли одамлармиз. Гольфга иштиёқ билан кирганим сабабли футбол оламини тарк этдим. Ҳозир Бирмингем университетида профессионал гольф йўналишида ўқияпман ва бунда нафақат спортчи, балки гольф бизнес модели сифатида ҳам таҳсил оламан. Бунинг ҳам жуда кўп деталлари бор. Қолаверса, инглиз тилини ҳам мукаммал ўрганишга интиляпман. 13 август куни якуний имтиҳонни топшираман ва шундан сўнг охирги курсга ўтаман. Бу ўз навбатида, менга мураббийлик учун йўл очади. Айтганча, ҳозир биринчи даражали лицензиям бор, яқинда иккинчисига эга бўламан. Гольфни Нигерияда, Африкада, Россияда ва эҳтимол, Ўзбекистонда ҳам ривожлантирмоқчиман. Тошкентда бўлган пайтим гольф ўйнайдиган бир нечта жойни кўрдим. Ушбу спорт турини ривожлантириш керак. Агар сиз болалар учун ўзгача муҳит яратмасангиз, уларнинг катта бўлгач юксак мақсадларига эриша олмасликлари эҳтимоли ортади. Болалар орасида гольфни ривожлантириш учун дастлабки уруғни экмоқчиман. Биламизки, спорт инсон ҳаётини ўзгартиради. Кўпчилик машҳур спортчилар сингари мен ҳам бадавлат оиладан эмасман ва биламанки, болаликда катта имкониятлар бўлмаса, бирор нарсага эришиш қийин.

- Тарихингизни кўпчилик билади, шу боис болалик ҳақида сўрамоқчиман. Тошкент ҳақидаги хотираларингиз қандай?

- Болалик - одамларнинг энг қизиқарли давридир. Ўзбекистон ҳақида фақат илиқ хотираларим бор. Дастлабки йилларда Тошкент яқинидаги Олмалиқ шаҳрида яшадим. Кейин пойтахтга кўчиб ўтдик, узоқ йиллар Чилонзорда яшадик. У ерда кўплаб дўстларим бор эди. Машғулотларни «Бунёдкор» стадиони БЎСМда бошладим. Ўша пайт у «Трудовие резерви» деб номланарди. Биз тез-тез Мирзо Улуғбек боғига ташриф буюрардик, у ерда сайр қилардик, кўлда чўмилардик. Агар футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳамкасблар билан ўтказилган учрашувларни эслаймиз, ўшанда БЎСМда кўпинча «Пахтакор»га қарши ўйнаганмиз. Натижада мен у ерга кўчиб ўтдим. Кейинчалик Набережние Челнига кетдик. Эсимда, «Пахтакор»нинг ўйинларида майдон ташқарисида футболчиларга тўп етказиб берардим. Албатта, ҳозир ўша жамоада ўйнаганлар исмларини эслай олмайман. Лекин улар мени ҳақиқий профессионаллар каби илҳомлантиришган. Ўша пайтдаги футболнинг шиддатини эслайман ва шунинг учун ҳам болалигимдан футболга ошиқ бўлдим. Тўп етказиб бераётганимда, мен буни ҳар доим тез бажаришга интилардим ва бунинг учун футболчилардан бири мени мақтаганини эслайман. Болаликдаги бундай орзулар ҳар доим илҳомлантиради. Ўша уруғлар Тошкент даврида экилган ва бу менга фаолиятимда катта ёрдам берди.

- Чилонзор кўчаларида ҳозирги машҳур футболчилардан ким билан тўп ортидан қувгансиз?

- Ака-ука Рўзиевлар, Артур, Мурод, Нурик. Уларнинг отаси. Гриша амаки ҳамон мураббий. У билан Москвада, ЦСКА мактаб-интернатида бирга бўлганмиз. Артур билан дўстлигимиз анча мустаҳкам. Албатта, Сервер (Жепаров - Е.Р) порлаб чиқди, Осиёнинг энг яхши футболчисига айланди. Ўзбекистонда дўстим Дониёр мен билан ўйнади. У жамоамиз сардори эди. Ростини айтсам, ҳозир унинг фамилиясини эслолмаяпман. У Тошкентда яхши адвокатга айланди.

- Ўзбек ошхонасидан сизга қайси таом ёқади?

- Палов ва лағмонни яхши кўраман. Эсимда, Тошкентга кўчиб келганимда, машғулотлардан кейин тез-тез лағмон тайёрланадиган бир муассасага борардим. Бошқа ҳеч қаерда бундай лағмон емаганман. Ваҳоланки, яқинда пандемиядан олдин Тошкентда бўлдим ва сомса, палов едим. Дўстларим билан Самарқандда бўлдим ва у ерга ҳеч қачон бормаганим туфайли шаҳарга сайёҳ сифатида бордим. Ўзбекистоннинг гўзалликлари ҳақида ҳамма ҳам билмайди, охирги икки сафарим давомида ўзим учун турли жойларни қайтадан кашф қилдим. Хивада қолиш режам ҳам бор. Англияликларга қўрқмасдан Ўзбекистонга ташриф буюришни маслаҳат бераман.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатасизми?

- Диққат билан кузатаман, деб айтолмайман. Лекин халқаро янгиликларни томоша қилсам, албатта, терма жамоа ҳақида билиб оламан. Ўзбекистон шубҳасиз, ҳар доим ўзига хос футбол иқтидорларига эга бўлган мамлакат.

- Элдор Шомуродов «Рома» билан шартнома имзолади. Нима учун Ўзбекистон ва россиялик футболчилар, дейлик, нигерияликлар даражасига эриша олишмайди?

- Биринчидан, масала рейтингда. Қачонки мамлакат рейтинги юқори бўлса, у ердаги футболчиларга кўпроқ эътибор қаратилади. Агар сизда яхши иқтидорли футболчи бўлса ва уни клубларга кўрсатган бўлсангиз ҳам, улар унинг Ўзбекистон ёки Россиядан эканлигини билиб, «Яхши, ўйлаб кўрамиз» қабилида жавоб беришади. Аммо Нигериядан бўлсангиз: «Келинг, кўрайлик», дейишади. Терма жамоанинг рейтинги юқори бўлиши учун маҳаллий чемпионат уюшган ва профессионал бўлиши керак. Тошкентда бўлганимда Шота Арвеладзе билан учрашдим ва у кўп нарсани ўзгартириш кераклигини айтди: овқатланишдан тортиб, кун тартибигача. Менимча, ўзлари катта чемпионатларда ўйнаган ва ўшанчалик даражадаги тажрибаларини олиб келадиган мутахассисларни тез-тез таклиф қилиш керак. Англияда базада овқатланасиз, кейин футболчилар ўз машиналарида стадионга боришади. Мен буни шахсан «Вест Бромвич» ва «Сток Сити»да бошимдан ўтказганман. Англияда ҳеч ким сизга: «Агар ёмон ўйнасанг, қайтиб майдонга тушмайсан» демайди. Чунки ҳамма ўйнашни хоҳлайди. Мухлислар шундай муҳит яратадики, сиз барибир ўйнашни ва жамоага фойда келтиришни хоҳлайсиз.

- Африка футболини учта сўз билан ифодаланг.

- (Кулади) Куч. Ижодкорлик. Қувноқлик.

- Ҳеч сизга очиқчасига ирқчилик кайфиятида бақиришганми?

- Баъзан учраб туради, ҳатто рафиқам билан ҳам шундай ҳолат кузатилган. Мен кетганимдан кейинги «Локомотив» билан боғлиқ вазиятни ҳамма билади. Ўшанда ёқимсиз ҳолатни кузатдим. Аммо бунга эътибор бериш керак эмаслигини тушундим. Шундай бўлсада, қандайдир йўл орқали бу билан курашмоқчи бўлган инсонлар борлигидан хурсандман.

- Ўзбекистон ёки Россия терма жамоасида ўйнаш таклифи бўлганми?

- 2002 йилда Нигерия чемпионати тўпурари бўлдим ва мени терма жамоага таклиф қилишди ва дарҳол Кенияга қарши ўйнадим. Шундан сўнг, бошқа жамоаларга ўтиш имконсиз эди.

- Айтганча, ўзбек тилини унутмадингизми?

- Нутқни тинглаганимда, кўп сўзларни эслайман. Тошкентга борган пайтим у ерликларнинг ўзаро мулоқотини эшитиб, ҳам рақамлар, ҳам шеваларни дарҳол эсладим. Лекин табиийки, ҳаммасини ҳам тушунавермайман. Ахир, менинг илдизим татар ва бу туркий тиллар оиласидан саналади. Онам ва бувим ҳар доим татар тилида гаплашишарди. Умуман олганда, тилларни яхши кўраман. Француз, камчилик билан бўлсада испан, португал тилларида гаплашаман. Шунингдек, бироз нидерланд тилини ҳам ўзлаштирганман.

- Англияда қайси ҳимоячига қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Албатта, улар жуда кўп. Жейми Каррагер, Жон Терри, Рио Фердинанд, Роберт Хут, Райян Шоукросс, Мартин Шкртел, Даниэль Аггер. Лекин мен учун энг ноқулай бўлгани - Неманя Видич.

- Анчадан буён Англиядасиз, Британия паспортини олиш жараёнини аллақачон бошлагандирсиз?

- 11 йилдан бери шу ерда яшайман. Уч нафар фарзандим бор ва тахминан беш йилдан буён улар каби мен ҳам Британия фуқаросиман. Келажакда ҳам шу ерда яшайман ва болалар катта бўлгунича ишлайман. Катта ўғлим 8 ёшда, иккинчиси 7 ёшда, қизим октябрда 5 ёшга тўлади. Улар университетни битиргунича шу ердаман, кейин эса ҳаёт кўрсатади.

- Фаолиятингизни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида тугатишингиз мумкин эди...

- «Локомотив»да эмас. Аммо бир пайтлари ўртоғим билан Тошкентда ўйнаш имконияти борлиги ҳақида гаплашдик. Гап «Бунёдкор» ҳақида борганди. Ҳеч бўлмаганда ярим мавсум Ўзбекистонда ўйнасам яхши бўларди, деб ўйладим. Ахир шу ерда туғилиб ўсганман. Мен учун пул масаласи муҳим эмасди. Шунчаки, бу ҳаяжонли лаҳза эди.

- Энди, қисқа саволлар, Нигериядаги энг яхши 3 футболчи?

- Кану, Окоча... Мартинс ёки Якубу. Айтайлик, Мартинс.

- Ўзбекистоннинг топ-3 футболчилари?

- Қосимов, албатта, дарҳол эсга тушади. Сервер Жепаров, келинг, Элдор Шомуродов.

- 20 ёшли Питер Одемвинжига қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Қарор қабул қилишга шошилма!

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 06.09.2021. Ўқилди: 7782 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.