Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [29]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [21]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [19]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [18]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [15]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа Лигаси: Жавоб ўйинлари олдидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Маълумки, кеча Европа лигаси 1/16 финали ўйинлари бошланди. “Манчестер Сити” “Порту” устидан 4:0 ҳисобида устун келиб, нимчорак финалга чиқди ва рақибларини кутмоқда. Бошқа омадли жамоалар бугун маълум бўлади. Жуфтликларни эслатиб ўтамиз:  

ОЛИМПИАКОС (Греция) – РУБИН (Россия)

“Рубин” биринчи ўйиннинг иккинчи ярмида ўзига келган бўлса-да, ҳисобни тенглаштира олмаганди. Ҳатто пенальти ҳам бесамар кетди. Аммо Бердиев шогирдлари иккинчи ўйинда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишлари табиий. 

 АТЛЕТИК (Испания) – “ЛОКОМОТИВ (Россия)

Жуфтликлар ичида энг қизиқарли ўйинларда бири шу бўлса керак. Пастдагиларни ҳам ўқисангиз, бунга амин бўласиз. Ўз майдонида жуда кучли ўйнайдиган “Атлетик” руслар дарвозасини ишғол қилиши шарт. Биринчи ўйин эсингизда, “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришгандилар. 

МЮ (Англия) – АЯКС (Голландия)

“МЮ” характеридан келиб чиқиб, сафардаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба улар учун етарли десак бўлади. Бугун илк дақиқалардан олдинга ташланишмаса керак. Фергюсон ушбу ўйинда кўпроқ захира футболчиларидан, шунингдек, спорт формасини тиклаётганлардан фойдаланишини айтиб ўтди. Кичик жароҳати бўлган Руни майдонга тушмайди. Демак Клеверли, Андерссон каби футболчилар бугун майдонга қайтишлари мумкин. 

МЕТАЛЛИСТ (Украина) – ЗАЛЬЦБУРГ (Австрия)

Ушбу жуфтлик ғолиби ўтган ўйиндаёқ маълум бўлган. Украиналиклар “Зальцбург” дарвозасини сафарда тўрт бора ишғол қилгандилар. Жавоб ўйинида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишнинг иложи йўқлигини австрияликлар устози ҳам кеча тан олди. Энди “Металлист” мухлисларини ушбу ўйин натижасида кўра Грециядаги ўйин кўпроқ қизиқтирса керак. “Олимпиакос” – “Рубин” жуфтлиги ғолиби уларга рақиб бўлади. 

ВАЛЕНСИЯ (Испания) – СТОК СИТИ (Англия)

Валенсияликларнинг ушбу мавсумдаги Англияга иккинчи сафари муваффақиятли чиқди. Жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб учрашувида ҳам испанларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. 

АТЛЕТИКО (Испания) – ЛАЦИО (Италия)

Фалькаонинг бенефисига айланган биринчи ўйинда испанлар 3:1 ҳисобида устун келгандилар. “Лацио” ҳозир ёмон даврни бошдан кечирмоқда. “Палермо”дан йирик мағлубият, мураббийнинг истеъфоси билан боғлиқ можаролар. Европа Чемпион Лигасига бериладиган ўрин учун курашаётган римликлар бугун унчалик жон куйдиришмаса керак. Семеоне бошчилигида олти ўйиндан атиги бир маротаба тўп ўтказиб юборган мадридликлар дарвозасига учта гол уриш осон эмас. 

ПАОК (Греция) – УДИНЕЗЕ (Италия)

Ди Наталенинг жароҳати “Удинезе”га қимматга тушмоқда. Жамоа кетма-кет икки марта 0:0 ўйнади. Шулардан бири айнан ПАОК билан биринчи учрашув. Ди Натале ҳали қайтмади, аммо бу сафар уларнинг дуранг ўйнашга ҳақлари йўқ. Дуранг бўлса ҳам, гол уриш шарт. Кўрамиз, биринчи ўйинларда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаган грек клублари ўз майдонларида қанақа ўйнашар экан... 

ПСВ (Голландия) – ТРАБЗОНСПОР (Туркия)

Европа чемпионлар лигасини “Интер” устидан ғалаба билан бошлаган турклар Европа Лигасини мағлубият билан бошлашди. Ушбу мағлубият туркларнинг ушбу мавсумдаги халқаро фаолиятига нуқта қўйиши мумин. Ҳар ҳолда сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган голландлар ташаббусни қўйиб юбормасалар керак. Жуфтлик ғолиби ката эҳтимол билан “Валенсия”га тўқнаш келади. 

БРЮГГЕ (Бельгия) – ГАННОВЕР (Германия)

Биринчи учрашувда немислар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

СПОРТИНГ (Португалия) – ЛЕГИЯ (Польша)

Польшадаги голли дурангдан (2:2) сўнг португалияликларнинг имконияти яхшироқ эканини тахмин қилиш мумкнн. Умуман еврокубокларидаги португал жамоалари ичида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа – айнан “Спортинг” бўлганди. Айтганча, ушбу жуфтлик ғолиби нимчорак финалда “Манчестер Сити”га қарши ўйнайди. “Шаҳарликлар” бу босқичда бошқа бир Португалия жамоасини йирик ҳисобдда енгганидан хабардорсиз. 

БЕШИКТАШ (Туркия) – БРАГА (Португалия)

Ўтган йили Европа лигаси финалигача борган “Брага” кўпчилик учун кутилмаганда туркларга ўз майдонида мағлуб бўлганди. Ўйин 2:1 ҳисобида якунланган. Демак “Бешикташ”нинг имконияти жуда яхши. 

ТВЕНТЕ (Голландия) – СТЯУА (Руминия)

Ушбу ўйинда ҳам мезбонларда имконият анча юқори. Лекин ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба “Стяуа”ни қониқтиришини эътиборга олиш керак. “Твенте” илк ўйинда 1:0 ҳисобида устун келганди. 

ШАЛЬКЕ (Германия) – ВИКТОРИЯ (Чехия)

Бундеслигада чемпионлик учун курашаётган “Шальке 04” жамоаси жуда масъулиятли даврни бошдан кечирмоқда. Немислар бўлажак турда “Бавария”га қарши майдонга тушадилар. Ушбу ўйиннинг муҳимлигидан келиб чиқиб, бугунги ўйинга мезбонлар қандай муносабатда бўлишларини таҳмин қилиш қийин. Аммо савия жиҳатидан бирибир “Шальке” устунроқ, биринчи ўйиндаги дуранг (1:1) ҳам уларнинг вазифасини янада осонлаштиради. 

СТАНДАРТ (Бельгия) – ВИСЛА (Польша) 

Бельгиликларнинг ҳам вазифаси ўша – сафардаги 1:1 ҳисобини сақлаб қолиш. Албатта, ушбу ўйинда мезбонларнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:01, 23.02.2012. Ўқилди: 10528 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.