Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Пахтакор" учрашувидан кейинги матубот анжуманининг икккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Авваламбор, бугунги байрам билан барча устоз ва мураббийларни табриклайман. Шу қаторда менинг биринчи устозим Баҳром Ҳакимовни ҳам бугунги айём билан қутлайман. Шунингдек, мураббийлик соҳасидаги устозларим Миржалол Қосимов, Александр Волков, Тачмурод Агамуродов ва барча устозларимни табриклайман. Бугунги ғалаба йигитлар томонидан бизга совға бўлди, дейишим мумкин. Ўйин мухлислар кутганидек шиддатли бўлди. Биз “Пахтакор”ни катта хоҳиш, иштиёқ ва охиригача курашиш ҳисобига ютишимиз мумкинлиги билардик ва улар бу вазифани тўлиқ бажаришди. Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. Раҳбарият ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Ҳисоб тенглашгач, ўйинда бурилиш бўлиши мумкин эди. Лекин йигитлар ўзларида куч топа олишди ва иккита гол киритиб, муҳим ғалабага эришишди. Бунинг учун футболчиларга раҳмат айтган бўлардим. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

4-2 ҳисобида ғалаба қозонганингда ҳакамлик ҳақида гапириш манимча нотўғри бўлади. Бугун ҳакам қайсидир жамоага ён босди, демаган бўлардим. Ўйин темпига ҳакамлик мос бўлди. Икки жамоа иштирокида чиройили ўйин бўлди. Шундай ўйин учун рақибларимизга ҳам раҳмат айтаман ва кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Учрашув олдидан шогирдларимга бугун тарихий ғалабага эришимиз мумкинлигини таъкидлаган эдик. Чунки Қўқон жамоаси Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор"ни охирги марта бундан 18 йил олдин ютган экан. Жуда ҳам муҳим ўйин эди.

Таркиб борасида қарайдиган бўлсак, ҳозирги ўрнимиз бизга мос эмас. Шундай экан қолган баҳсларда жанговар ўйин кўрсатишимиз лозим. “Андижон” ва “Машъал”га қарши баҳсларда йўқотилган очколарни ўрини қоплашимиз керак эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик.

Бугун таркиб танлашда ҳам адашмабмиз. Бошланғич таркибда майдонга туширган футболчиларимиз ҳам, захирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ҳам жуда яхши савиядаги футбол намойиш қилишди. Бугун қайсидир футболчимизни майдонга туширолмаган бўлсам улардан узр сўрайман. Шоҳназар Норбековни 2-бўлимда алмаштирмоқчи эдик. Бироқ Норбеков бугунги ўйинда жуда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. У ўйин охиригача рақиб ҳимоячиларини катта таҳликада ушлаб турди. Бекмуродов ҳали жароҳатидан тўлиқ қутилмаган бўлсада бугун бизга катта ёрдам берди. Жамоамиз етакчилари Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляковнинг майдонга қайтганлиги ҳам бизни хурсанд қилди. Холмуҳаммедов майдонда ҳақиқий етакчиларга хос ҳаракат қилди. Айниқса стандарт вазиятларда Муроджонни фойдаси катта тегади", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:00, 02.10.2021. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик