Робиньо: «Ҳакамнинг қарори скудетто учун курашга таъсир қилади» (ВИДЕО)
Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Робиньо Италия «А» Сериясининг 25-турида "Ювентус"га қарши учрашувда Салли Мунтари томонидан киритилган голни ҳисобга олмаган ҳакамнинг қарори ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтганди. Бунақа вазиятда голни ҳисобга олмаслик, мумкин эмасди. Ҳакамнинг бу қарори Скудетто учун курашга таъсир ўтказиши мумкин», дея бразилиялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Football Italia нашри.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг биринчи бўлимида Салли Мунтари "Ювентус" дарвозаси томон зарба берган бироқ қанот ҳаками тўп чизиқни кесиб ўтмаган деб топганди. ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА орқали ушбу вазиятни баҳолашингиз мумкин.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:46, 26.02.2012. Ўқилди: 9296 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар