Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол тарихидаги энг кўп голли узатма амалга оширганлар: Месси ёки Роналду қай бири устун?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Албатта футболдаги энг муҳим нарса бу гол. Голнинг ҳаяжони ва қувончига тенг келадиган нарса йўқ. Лекин, ўша голлар замирида футболчиларнинг узатмаси ҳам ётади. Кўпинча голлар ҳақида гапирамиз ва рекордларни ҳисоблаб чиқамиз. Бугун stadion.uz футбол тарихида энг кўп голли узатма амалга оширган 10 футболчи ҳақида сўз олиб боради.

10. Кевин Де Брюйне (Белгия) – 225 узатма

Кевин ва пас бу синонимлар десак муболаға бўлмайди. “Вольфсбург”дан “шаҳарликлар” таркибига келгач, белгиялик ростмана ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Унинг бир-биридан чиройли узатмаларини кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Агар “Манчестер Сити” хужумчилари КДБнинг ҳамма пасини голга айлантира олганда у сўзсиз биринчи бўлар эди. 2019-2020 йилги мавсумда белгиялик плеймейкер Англия Премьер-лигасида 20 та голли узатма амалга оширди ва у шу тариқа "Арсенал" афсонаси Терри Анрининг рекордини такрорлаган. Де Брюйне - гол + пас тизими бўйича бугунги кунда дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири. У клубда ҳам, терма жамоада ҳам мунтазам гол уради ва узатма беради: ҳар икки жамоада ҳам футболчи мутлақ етакчи.

9. Хави (Испания) - 230 голли узатма

Хави “Барселона”да ажойиб ўйинлар кўрсатган. У “кўк-анорранглилар” таркибида 20га яқин соврин юта олган. Шунингдек, Хави терма жамоа таркибида Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатида зафар қучган. Фаолияти якунида испаниялик Қатарнинг “Ас-Садд” клубида тўп тепган ва у ерда ҳам бир нечта голли узатма амалга оширган.

8. Сеск Фабрегас (Испания) - 241 голли узатма

Фабрегас ҳақиқий маестролардан бири ҳисобланади. У кўп гол урмайди. Аммо унинг паслари жамоаси учун доим фойда келтирган. “Арсенал”, “Барселона” ва “Челси” каби клубларда ўзини кўрсатган испанияликни ёмон кўрувчи мухлис бўлмаса керак. Унинг энг ёдда қоларли узатмаси бу 2010 йилги Жаҳон чемпионати финалида бўлган. Айнан у ўша ўйинда Иньестанинг голига узатмани амалга оширган эди.

7. Томас Мюллер (Германия) - 242 голли узатма

Томасга ортиқча таърифлар керак эмас. У авваллари топ голеадор эди. Аммо сўнгги йилларда Мюллер кўплаб голларга узатмалар бермоқда. “Бавария”нинг супер жамоага айланишида унинг ҳизматлари жуда катта бўлмоқда. 2019-2020 йилги мавсумда Томас Мюллер Бундеслиганинг энг кўп голли узатмаси бўйича рекорд ўрнатди - 33 ўйинда 21 та голли узатма берди + футболчи 8 та гол урди. Агар Томас яна бир-икки мавсум шу даражада ўйин кўрсатса, уни биз янада юқори поғонада кўришимиз шубҳасиз.

6. Франк Рибери (Франция) - 244 голли узатма

Франк “Бавария” сафида жуда ажойиб ўйинлар ўтказган. Агар Месси ва Роналду бўлмаганида у ҳеч бўлмаганда бир марта “олтин тўп”ни қўлга киритар эди. У ва Роббен қанотларда жуда фаол ўйнар эди. Аммо француз голдан кўра кўпроқ ассистни амалга оширар эди. Унинг юқори тезлиги ва майдонни кўра олиш қобилияти “Бавария”га жуда кўп бор фойдаси тегган. “Бавария” ўша йилларда “Барселона” ва “Реал”га қаршилик кўрсата оладиган кам сонли жамоалардан бири бўлган.

5. Анхель Ди Мария (Аргентина) - 248 голли узатма

Ди Мария энг омадли футболчилардан бири ҳисобланади. У Криштиану Роналду, Лео Месси, Неймар ва Мбаппе сингари юлдузлар билан бир жамоа сафида ҳарақат қилиш бахтини билади. Аммо у бундай юлдузлар орасида йўқолиб қолмади. Унинг узатмалари туфайли ҳам юқоридаги футболчилар кўплап голлар киритган. Анхель бир мавсумда энг камида 11 та голли узатма берган. Унинг энг муваффақиятли мавсуми 2013-2014 йилги мавсум ҳисобланади.

4. Месут Ўзил (Германия) - 256 голли узатма

Сўнгги йилларда Артета қадрламаган юлдуз футбол тарихидаги энг яхши плеймейкерлардан бири ҳисобланади. У голли узатмалар амалга ошириш бўйича энг яхши ярим ҳимоячи. Шундан билишингиз мумкинки, олдиндаги 3 футболчининг ҳаммаси хужумчи. Ўзил ўзининг “олтин даври”ни “Реал Мадрид” таркибида ўтказган. Умуман футбол оламида уни ёмон кўрувчи мухлис топилмаса керак. Унинг бир хислатини ҳамма ҳурмат қилар эди. Гол уриш учун ўзида имконият бўлса ҳам шерикларига узатма бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ўзил учун голдан кўра пас муҳимроқ ҳисобланар эди.

3. Криштиану Роналду (Португалия) - 265 голли узатма

Роналду кўплаб гол уришдан ташқари анча голли узатмани ҳам ўз ҳисобига қайд этиб қўйган. Унинг 265 бор голли узатма амалга оширганига ишониш қийин, аммо шундай қилган. Роналду “Реал” таркибида кўплаб ассистларни амалга оширган. Албатта ҳозирги кун футболида икки буюк футболчи бўлса уларнинг бири сўзсиз Криштиану. Роналдунинг жисмоний ҳолати ҳамон аъло даражада эканлигини ҳисобга олсак, у яна бир неча мавсум футбол ўйнай олади. Балки у ўзининг ўрнини янада кўтара олар. Роналду бу кўрсаткич бўйича ҳозирча учинчи ўринни эгаллаган.

2. Луис Суарес (Уругвай) - 268 голли узатма

Луис энг яхши хужумчилар қаторига кира олади. У Месси ва Неймар билан футбол тарихидаги энг дахшатли триони ташкил этган. Суареснинг асосий вазифаси гол киритиш бўлса-да, унинг голли узатмалари ҳам талайгина. Албатта бунга сабаб у “Барселона” таркибида тўп тепганлиги. Роналду ва Суарес тез-тез ушбу рейтингдаги иккинчи ўринни алмашиб туради. Луисда рақобат бор. Демак ҳали у иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашиши керак.

1. Лионель Месси (Аргентина) - 335 голли узатма

Балки мақола бошидаёқ сиз биринчи ўрин соҳиби ким эканлигини англаб улгургандирсиз. Таъкидлаш жоизки, Леонинг бу рейтингдаги ўрнини яқин орада ҳеч ким тортиб ололмаса керак. У кўплаб гол уришдан ташқари анча кўп голли узатмани ҳам амалга ошириб улгурган. Уни бекорга даҳо дейишмайди. Фаолиятининг асосий қисмини “Барселона”да ўтказган футболчини бу кўрсаткичи шунчаки фантастика. Келинг, Мессини яна бир ном билан атаймиз “ассистентлар қироли”.

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

 

Манба: www.stadion.uz.

 

Эслатма: Ушбу мавсум амалга оширилган голли узатмалар ҳисобланмаган.

Киритилди: 19:31, 18.10.2021. Ўқилди: 10153 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.