Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳрам Ғиёсовни ҳаваскор боксга нима чорлади? Қачон чемпионлик камари учун жанг қилмоқчи?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкент вилояти Янгиобод спорт базасида йиғин олиб бораётган боксчиларимиз орасида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам борлиги кўпчиликнинг диққат-марказини тортгани, шубҳасиз. Профессионал боксда иштирок этаётган Шаҳрамнинг ҳаваскор боксга қайтиши, олдинда турган режалар ҳақидаги интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

— Сизни ҳаваскор боксга нима қайтармоқда?
— Ҳаваскор боксга ўзимга ташлаган «чақирув»им қайтарди. Профессионал боксга ўтганимдан кейин кўпчилик мени ҳар томонлама профессионал бўлиб кетди, деб айтмоқда. Мақсадим ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор боксда юқори натижа кўрсатиш. Мен шунча вақт бекорга меҳнат қилмаганим, шунча нарсадан воз кечганимни кўрсатишим керак. Олдимга бир нарсани мақсад қилиб қўйдимми, унга эришишни истайман. Ўша нарса жонажон ватанимиз байроғини юқорига кўтариш ва олтин медални олиш. Шунинг учун ўзимга ўзим «чақирув» ташладим.

— Бу йиғиндан кейин қачон профессионал боксга қайтасиз?
— Насиб, жаҳон чемпионати финалига чиқиб, ғалаба қозонгач 3-4 кун ичида АҚШга жўнаб кетаман.

— Ҳозир спаррингда кўпроқ Иглециас билан ишлаяпсиз. Сўнгги тўқнашувингизга кўп бўлди. Аниқки, иккалангиз ҳам бор зарбаларингизни кўрсатмаяпсиз. Шундай бўлса ҳам, унда қандай ўзгаришларни ҳис қиляпсиз?
— 4 йил бўлибди у билан жанг қилмаганимга. Шунча вақтдан бери у ҳаваскор боксда янада кўп тажриба тўплади, Олимпиада чемпиони бўлди. Мен эса профессионал боксда 11 та жанг ўтказдим. У жуда муносиб рақиб. Шу пайтгача 3 марта тўқнаш келганмиз. Тўғри, бир-биримизнинг «сирларимизни» ошкор қилмаяпмиз. Барчаси рингда аниқ бўлади.

— Спарринг пайти бир-бирингизнинг кўзларингизга қарасангиз, ичингиздан нима ўтади?
— Кулги (кулади). У ҳам жиддий қараб қолсак, кулиб юборади. Биласизми, бир-биримизни китобдек ўқиб бўлганмиз. Агар қайсидир босқичда тўқнаш келиб қолсак, ким жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши бўлса, у ғалаба қозонади.

— Профессионал боксда Аҳмадалиев чемпионлик камарларини қўлга киритиб бўлди, Мадримов мажбурий даъвогар даражасига етмоқда. Сизнинг навбатингиз қачон келади?
— Худо хоҳласа, келаси йилга ният қиляпмиз. Насиб қилса, 2022 йил чемпионлик камарини Ўзбекистонга олиб келаман.

— Мақсадларингиз йўлида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!
— Раҳмат.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:40, 18.10.2021. Ўқилди: 3439 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик