Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [36]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [32]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [21]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [19]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [18]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду «МЮ»да прессингда ишлай олмайдими? У шерикларига соя солишда давом этяпти

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни дам Криштиану Роналду «МЮ»да ҳаиқий муаммога ўхшамоқда: у рақибларига жуда кичик босим ўтказади, тўпсиз ўйинни бузади. Аммо Сульшер Кришни ҳимоя қилишни давом эттирмоқда. Бу ерда қандай мантиқ мавжуд?

Энг қийин 1,5 ой олдинда. Бу вақтда нима ўзгаради?

«Манчестер Юнайтед»нинг АПЛдаги статистикаси тобора ёмонлашиб бормоқда. Премьер-лигада учта ғалабасиз ўйин: «Астон Вилла»дан мағлубият, «Эвертон»дан дуранг ва яна бир мағлубият - «Лестер»дан қабул қилиб олинди: 2-4. Асосий муаммони Гари Невилл аниқлади ва қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Манчестер Юнайтед» юлдузлари ҳар бир учрашув учун тўғри муносабатни шакллантиришлари керак. Бернардо Силва, Кевин де Брюйне ва Садио Мане каби. «МЮ»да ҳар бир баҳсни шедеврга айлантирадиган жаҳон даражасидаги футболчилар кўп. Мен буни «Манчестер Юнайтед»нинг иқтидорларидан кутмаяпман, – дейди мутахассис Sky Sports нашрига.

Криштиану Премьер-лигада энг кам босимга эга футболчи. У прессингда ишлашни ёдидан чиқариб юборганга ўхшайди. Шу сабабли жамоа яхлит занжирда ҳаракат қилолмаяпти. «The Athletic»нинг машҳур журналистларидан бири бу ғояни илгари сурмоқда. Мен аллақачон Сульшер жамоасининг асосий муаммосини Криштиану Роналду эканлигини таъкидлаб ўтганман.

Майклнинг асосий фикрлари:

• Криштиану Роналду ҳар бир баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилган. У (270 дақиқа ўйнаганлар орасида) босим кўрсаткичи бўйича Премьер-лиганинг энг ёмон ҳужумчиси ҳисобланади: португалиялик ўртача 2,7 марта босим қиларкан.

Таққослаш учун, ундан олдинроқдаги футболчи - «Ньюкасл» аъзоси Аллен Сент-Максимин 90 дақиқа давомида 5,2 марта босим ҳаракатига эга. Варди 10, Салаҳ 12,7, Вилфрид Заха эса 20 бор рақибларига прессинг уюштирган. Кўриб турганингиздек, фарқ жуда катталашиб кетган.

• Роналду 36 ёшда. У шунчаки катта ҳажмда босим ўтказиш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун жамоа қайта тикланиши лозим. Ва айнан шу ерда асосий муаммо ётипти.

• «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид» ва «Ювентус»да бутун тузилма Криштиану учун ишлаганди. Криш билан ўйнаган марказий ҳужумчилар Роналду кетганидан кейин тезда очилиб кетган (Бензема ва Руни) - улар кейинчалик сояда қолиб кетишмади.

Хусусан, Гринвуд мавсумни яхши темпда бошлади - у ҳозир секин-аста очилиб бормоқда, лекин у ўнг қанотда ҳаракат қилади. Чапда эса Санчо ўйнайди. Уларнинг барчаси босим ва кўпроқ ишлаш жиҳатидан шартли равишда собиқ «МЮ» аъзоси Парк Жи Сундан узоқда. Бироқ Роналду бу футболчиларнинг ўсишига тўсқинлик қилаётгани рост.

Брунунинг таркибдаги ўрни ҳам бу ерда савол туғдирмайди. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, Погба Роналду келгач, майдонда анча яйраб ўйнамоқда. Унинг статистикаси барчага яхши таниш. Поль шунчаки яхши ҳимоялана олмайди холос: позицион жиҳатдан ҳам, ҳаракатлар ҳажми бўйича ҳам.

Рэшфорд, Марсьяль ва Кавани, шунингдек, Донни Ван Де Бек каби футболчиларнинг захирада ўтириши Сульшернинг хаёлларини борган сари чалкаштириб юбориши ҳеч гап эмас.

• Манчестерда индивидуал маҳорат эгалари жуда кўплаб топилади, лекин жамоада мувозанат ва изчиллик йўқ. Бу борада Сульшер ўзини «Галактикос» давридаги «Реал» бош мураббийи каби ҳис қилиши мумкин. У футболчилар учун муросали шахс, лекин унинг муайян баҳсларда аниқ қарорларни қабул қилиш қийин. Зеро, баъзи футболчилар обрўси туфайли ҳам асосий таркибдан жой олмоқда.

Роналду сўнгги баҳсларда Вардидан фарқли ўлароқ анча кучсиз кўринмоқда. «Лестер» билан баҳсда Криштиануни тўғридан-тўғри рақиби - 34 ёшли Жейми Варди билан солиштирилди.

«Лестер»га қарши ўйин сўнгги пайтларда «Манчестер Юнайтед» учун омадсиз ва тартибсиз қарама-қаршиликка айланди: ўйинда яхлит назорат йўқ, ҳар икки қанотда ҳам рақибга катта имкониятлар яратиб қўйилган. Криштиану келганидан кейин жамоа мувозанатни йўқотди.

У орқали қандай қилиб вазиятларни яратиш осон англанадиган бўлиб қолган. Аммо шу нарса ҳам аниқки, Криш билан жамоа юқори босим ўтказа олмайди ва рақиб дарвозаси олдида кўп имкониятларга эга бўлолмайди.

«Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» ўртасидаги фарқ айнан прессингда кўзга ташланди. Роджерс жамоаси прессинг бўйича рекорд ўрнатди ва уларнинг рақиблари бу компонентда даҳшатли ёмон кўрсаткичга эга эди. Варди босим ўтказишни бошлади, «Юнайтед»да эса бундай ўйинчи йўқ эди - Роналду биринчи тўлқин сифатида ҳимоячилар томонидан «ютиб юборилди».

Манчестерда имконият яратиш воситаси сифатида ҳам, ҳудудни қайтариб олиш механизми сифатида ҳам босим биринчи планда бўлмаган. Учрашувнинг кўп қисмида «Юнайтед» рақибини ўз жарима майдони ичидан сиқиб чиқара олмади - бу энг ачинарли ҳолат. Чунки агар бу амалга ошганида, Роналду мутахассислар томонидан барибир эътироф этиларди.

Лекин улар босимга алданиб қолишди. Бу Роналду ва Варди ўртасидаги фарқдан келиб чиққан хулоса. Ўшанда Жейми Криштианунинг 8 та прессингига 28 та муҳим ҳаракатлар билан жавоб қайтарди - ўртадаги фарқ жуда катта.

Оле-Гуннар зудлик билан бирор нарсани ўзгартириши керак - мавсумнинг энг қийин қисми ҳали олдинда. Сульшернинг ўзи муаммони кўриб турибди ва жамоадаги мувозанатни қидирмоқда, у буни тўғридан-тўғри айтган ҳам: «Халқаро танаффусда, биз охирги ўйинларда нима хато қилганимизни тушунишга улгурдик. Аммо энди биз бутун рўйхатни кўриб чиқишимиз керак ва эҳтимол, ниманидир қурбон қилишимизга тўғри келади».

Шу билан бирга Сульшер Роналдуни ҳимоя қилади: «Бизда майдондаги 11 та кучли ўйинчи бор, ҳар кимнинг вазифаси турлича. Криштиану - мутлақо топ-футболчи. У қўлидан келганича жамоага ёрдам беради".

Оле учун муаммо шундаки, жамоа оғир ва тиғиз тақвимга эга. Кейинги бир ярим ой ичида «Манчестер Юнайтед» қуйидаги рақиблар билан баҳс олиб боради: «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Аталанта», «Манчестер Сити», «Уотфорд», »Вильярреал», «Челси» ва «Арсенал».

Ва кейин «Boxing Day»лар бошланади. Бу кунлар ичида эса баъзи бир тактик янгиликларни ишлаб чиқиш қийин.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 02:48, 21.10.2021. Ўқилди: 9746 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.