Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Креатив футболчилар — ўзига хос хусусият эгалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол пайдо бўлгандан сўнг, аксарият мухлислар ўртасида жамоавий ўйин ёки футболчининг индивидуал фазилатлари ҳақида тортишувлар бўлиб келган.

Қандай бўлмасин, тан олиш керак, ҳатто Мессининг ҳам заиф томонлари бор. Неймар, Роналду, Левандовски, Мбаппе ва бошқалар - буларнинг барчаси чинакам буюк футболчилар ва уларнинг футболга қўшган ҳиссаси жуда катта. Бироқ, ҳеч ким мукаммал эмас, ҳатто бундай ўйинчилар ҳам бутун ўйин натижасига таъсир қилиши мумкин бўлган хатоларга йўл қўйишади.

Биз ҳеч қачон хато қилмайдиган ва ҳар доим «ўзгариш» қиладиган идеал футболчининг портретини яратишга қарор қилдик. Фаворитлар орасида фақат етакчи ўйинчилар бор эди.

Ҳимоячи - Рубен Диаш (Манчестер Сити)

Португалиялик футболчининг Англия футбол тизимига тўлиқ мослашиш учун бор-йўғи бир йил керак бўлди. У тезда жамоага қўшилди ва Гвардиола каби талабчан мураббий схемасига дарҳол кўникиб олди.

Охирги мавсум якунларига кўра, Диас иккита муҳим совринни қўлга киритди - Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси ва Чемпионлар лигасининг энг яхши ҳимоячиси.

Бош билан ўйнаш - Серхио Рамос (ПСЖ)



Испаниялик футболнинг асосий қоидаларидан бири шундай: «Агар ҳимоячи «иккинчи қават»да ўйнашни билмаса, бу ёмон ҳимоячидир. Рамос сўнгги 15 йил ичида ўзини шунчаки яхши ҳимоячи эмас, балки ажойиб ҳимоячи эканлигини исботлади. Ҳа, Серхио пастда ўйнаб хато қилган пайтлари бўлган. Аммо ҳавода испаниялик жуда камдан-кам хато қилди.

Рамос ҳужумда ўз маҳоратини фаол қўллайди. Серхио тез-тез «Реал»ни қониқарсиз натижадан қутқариб қолаган ҳамда, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол урган.

Тезлик - Килиан Мбаппе (ПСЖ)

Мбаппе бежиз дунёнинг энг қиммат футболчиси эмас. Унинг маҳорат тўплами ақл бовар қилмайди. Тўпга эгалик қилиш, эпчиллик, сезги, дриблинг, чидамлилик, жойлашишни аниқлаш - бундай ўйинчи нафақат »Реал Мадрид», балки дунёнинг барча топ-клубларини сотиб олишни хоҳлайди.

Килиан ҳақиқатан ҳам идеал футболчи мақомига эришишга жуда яқин турибди. Лекин унинг ўйинида салбий томонлар ҳам бор. Биринчидан, жамоа тўпни йўқотгач, Мбаппе уни қайтариб олиш учун деярли ҳеч нарса қилмайди. Иккинчидан, зарбалар. Ҳа, Килиан жуда техникали футболчи. Бироқ, унинг зарбаси кучсиз.

Франциялик ҳужумчининг асосий устунлигини ишонч билан унинг юқори тезликдаги фазилатлари деб аташ мумкин. Килиан ҳам қисқа, ҳам узоқ масофалар учун идеал футболчи дейишмумкин.

Формани ушлаш - Криштиану Роналду (Манчестер Юнайтед)



Португалиялик футболчини 36 ёшда, дея олмаймиз. Сабаби, Криштиану асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа югуриб, ўйин охирида дарвозага парвоз қилиб, ҳал қилувчи голни уриши мумкин. 20 ёки 25 ёшли футболчиларнинг ҳаммаси ҳам бунга қодир эмаслигини тушунишингиз керак. Эътибор беринг, биз февраль ойида 37 ёшни қаршилайдиган футболчи ҳақида гапиряпмиз.

Ҳаммаси ажойиб профессионаллик ва тўғри режим туфайли. Криштиану жисмоний фаолликни яхши кўради, у эрталаб соат бешда ҳам, кечаси 12 да машқ қила олади. Қолаверса, Роналдуни формада сақлайдиган махсус парҳез ҳам мавжуд.

Асистентлар - Йозуа Киммих (Бавария)

Киммих — «Бавария»нинг энг машҳур футболчиси эмас, лекин, энг муҳим футболчиси. У ўз жамоасининг ҳужумларини моҳирона амалга оширади, ўйиннинг ривожланиш векторини тўғри йўналишга йўналтиради. Албатта, мюнхенликлар таркибида Левандовски, Гнабри, Сане, Мюллер ва ҳужумда бир-иккита яхши футболчилар бор.

Аммо Киммихнинг узатмаларисиз (қисқа ва узоқ) бу ўйинчиларнинг барчаси бунчалик кўп гол ура олмасди.

Чидамлилик – Ашраф Ҳакими («Интер»)

«Реал Мадрид» Ҳакимини «Интер»га сотиб, даҳшатли хатога йўл қўйди. Бундан ташқари, бундай кулгили нархга - 40 миллион евро. Мадридликлар бундай ўйинчини қандай эътибордан четда қолдиргани номаълум, чунки у «Боруссия Д» таркибида биринчи мавсумни, ўз жарима майдончасидан бировнинг жарима майдончасигача бўлган ҳудудда ажойиб футбол намойиш қилди.

«Реал»га шундай ўйинчи керак эди, лекин Перес буни тушунмади шекилли. Ҳозирда Ашраф «ПСЖ»да жуда муваффақиятли ўйнаяпти. Сиз аллақачон тушунганингиздек, Ҳакимининг асосий хусусияти — чидамлилик. Бу бешинчи дақиқада ҳам, 85-дақиқада ҳам бир хил темпда ўйин кўрсата олади.

Футбол интеллигенция - Тони Кроос (Реал Мадрид)



Кроос —  Киммих каби, жуда ҳам кўп кўзга ташланмайдиган футболчи. Тони 2014 йилда Мадрид клубига келиб қўшилди ва ҳамма Роналду, Рамос ва Бензема каби футболчилар ҳақида гапираётганда, у ўз маҳоратини, ҳамда футболни тушуниш даражасини намойиш этди.

Ҳозир Кроос дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Унинг майдонни қандай кўриши, қандай узатма бериши, тўпни қандай қабул қилиши, жамоадошларини тўп билан таъминлаши ақл бовар қилмайди. Бизнингча, немис Андреа Пирло ва Филипп Ламдан кейин жаҳон футболидаги энг ақлли футболчи бўлса керак. Умуман олганда, бундай профессионалнинг ўйинини томоша қилиш кўзни қувонтиради.

Дриблинг - Неймар (ПСЖ)



Неймар — ажойиб дриблинглар устаси. Бу унинг Франция чемпионатида тез-тез ишлатиб турадиган асосий маҳоратидир (хайриятки, рақиблар савияси имкон беради).

Албатта, бошқа футболчилар ҳам «дунёнинг энг яхши дриблингчиси»га даъво қилишлари мумкин.Хусусан, ёши каттароқ Роналду, Месси, Санчо ва Мбаппе шулар жумласидандир. Лекин, айнан Неймар бу тоифа «мастери» ҳисобланади. Биргина ҳийла билан у бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйинчини алдаб, ажойиб футбол намойиш қилиши мумкин.

Тўпсиз ўйнаш - Нголо Канте («Челси»)

Европа футболининг барча грандлари «универсал» хизматига қизиқиш билдиришмоқда, аммо Нголо Лондонни тарк этиш ниятида эмас ва бу мантиқан тўғри қарор. У ўз устида тинимсиз ишлади ва бунинг эвазига асосий таркибдан, ҳамда мухлислар меҳридан жой олди.

Канте — тўп билан яхши, лекин тўпсиз у мукаммал футболчи. Нголо яхши позиция танлайди, фаол равишда босим ўтказади ва рақибнинг тактик тузилмаларидаги заиф томонларни тезда тушина олади.

Майдонни кўриш - Кевин Де Брюйне (Манчестер Сити)



Кевин 2015 йилда «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди ва деярли дарҳол «шаҳарликлар»нинг асосий яримҳимоячисига айланди. Де Брюйне рақиб жарима майдони ичида ҳам, майдон марказида ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади. Унинг узатмаларини эса санъат асарларига қиёслаш мумкин.

Бельгиялик ўйинни аъло даражада ўқийди. У қачон пас беришни ва қачон дарвозага зарба беришни билади. Бу кўрсаткич бўйича на Англияда, на бутун Европада унга тенг келадигани йўқ.

Чап оёқ - Лионел Месси (ПСЖ)

Мессининг иқтидори ҳақида минглаб мақолалар ёзилган. Биз эса ҳар доим такрорланадиган иборалардан фойдаланмаймиз ва Лео нима учун ажойиб футболчи эканлиги ҳақида гапирмаймиз. Сабаби, ҳамма аллақачон Леонинг қобилиятни биланди.

Айтайлик: идеал футболчи ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганида, унда Мессининг чап оёғи бўларди.

Ўнг оёқ - Лука Модрич (Реал Мадрид)



Хорватиялик яримҳимоячи фаолиятининг асосий қисмини «Реал Мадрид»да ўтказади ва у ерда топ футболчи даражасини қўлга киритади. Модрич феноменал фикрлаш қобилиятига эга, у жамоага қўшимча ресурслар қўшади, шунингдек, ўнг оёғи билан Лука тасаввур қилиб бўлмайдиган ишларни амалга оширади. Узоқ ва аниқ паслар, зарбалар - барчаси унинг ўнг оёғи орқали амалга оширишида.

Модрич ўзининг даражасини 2018 йилда, Хорватия терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018 финалига чиққанида кўрсатди. Лука ўша йили «Олтин тўп»ни олганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Гол уриш қобилияти - Роберт Левандовски (Бавария)



Польшалик форвард Европа чемпионатларининг сўнгги мавсумининг энг яхши тўпурари бўлди. Охирги мавсумда поляк Бундеслигада 41 (!) гол урди ва бу билан Герд Мюллернинг рекордини янгилади.

Жорий мавсумда эса Роберт «Бавария» сафида 14 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди. Бу шунчаки ишониб бўлмас натижа!

 

isport.ua нашридан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

 

Манба: isport.ua
Киритилди: 11:06, 01.11.2021. Ўқилди: 4435 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик