Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 25 50
3 Астон Вилла 25 47
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Фулхэм 25 34
13 Кристал Пэлас 25 32
14 Брайтон 25 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 25 26
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 25 15
20 Вулверхэмптон 25 8

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Варди бугун бир кўрсаткич бўйича Кейннинг натижасини такрорлаши мумкин (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия чемпионати 11-тури доирасида «Лидс» ўз майдонида «Лестер» билан куч синашади.

Биласизми?

Шеффилдда туғилган «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Ёркширда ўтган сафардаги 5 АПЛ ўйинининг ҳар бирида гол уришга муваффақ бўлган ("Хаддерсфилд Таун" (2), «Шеффилд» (2), «Лидс» (1). Ёркширда кетма-кет 6 АПЛ ўйинида меҳмонлар жамоасидан ҳаракат қилган футбочилар орасида фақатгина Харри Кейн ушбу натижага эришган (2014-2021).

Ушбу мавсумда «Лидс» футболчиси Рафинянинг ишлари яхши кетмоқда. У су пайтгача клунинг АПЛдаги голларининг 40 фоизини (4/10) уришга эришди. Клубдаги шериклари орасида энг кўп вазият яратди (18) ҳамда дарвозага кўп (32) зарба берди. Шунингдек, 26 марта дрибблинг ишлатишга муваффақ бўлди. Бу натижа «Лидс» футболчилари орасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлиб турибди.

«Лестер» Премьер-Лигада «Лидс» майдонида ўтган охирги 5 учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонган. Бу Элланд Роадда ўтган дастлабки 16 ўйинда қўлга киритилган ғалабалар сони билан тенг. «Тулкилар» ўз тарихида илк бор кетма-кет уч сафар ўйинида «Лидс»дан устун келиши мумкин.

«Лидс» жорий мавсум биринчи марта кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозониши мумкин. Уларнинг иккала ғалабалари «Уотфорд» ҳамда «Норвич»дек дебютант жамоаларига қарши баҳсларда қўлга киритилган.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Даррен Ингланд

Қанот ҳакамлари: Гери Бесвик, Ден Робатан

Захира ҳаками: Роберт Жонс

ВАР: Питер Бенкс

ВАР ёрдамчиси: Нил Дейвис

 

Тахминий таркиблар

«Лидс»: Меслиер, Лоренте, Стружич, Купер, Жеймс, Рафиня, Клих, Филипс, Даллас, Родриго, Ҳаррисон

«Лестер»: Шмейхел, Амарти, Эванс, Союнжу, Перрейра, Кастан, Тилеманс, Ндиди, Меддисон, Ихеаначо, Варди

Жамоа хабарлари

Жуниор Фирпо жароҳатидан тузалган бўлса ҳам, Марсело Белса ўтган ҳафта «Норвич»га қарши баҳсда (2:1) қайдномага киритмаган эди. Рафиня ва Шеклтон ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ Кох, Айлинг ва Бемфорднинг ўрнига майдонга тушиш учун тайёр бўлишган эди. Ҳаррисон Бемфорднинг ўрнига Родриго билан марказий ҳужумда ҳаракат қилган эди.

Аёзе Перез пайшанба куни Европа Лигасида «Спартак» жамоасига қарши кечган ўйинда (1:1) касалликдан тузалиб қайтган эди, аммо Жеймс Меддисон ва Харви Барнс майдонга тушишмади ва бугунги ўйинда ҳам қатнашиши сўроқ остида. Уилфрид Ндиди ҳафта ўртасида жароҳатидан тузалиб майдонга қайтиши кутилмаган ҳолат бўлди. У режа бўйича келаётган халқаро танаффусдан кейин қайтиши керак эди. Жейми Варди пайшанба куни пенальтидан гол ура олмаган ва захирадан ўйинни бошлаган бўлсада, «Лидс»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашига шубҳа йўқ.

Рақамлар

«Лестер»нинг охирги 7 сафар ўйинида ўртача 2,5тадан кўп гол киритилган (Премьер-Лига).

«Лестер» барча мусобақаларда «Лидс»га қарши сўнгги 6 сафар ўйинининг бештасида ғалаба қозонган.

«Лидс» барча мусобақаларда «Лестер»га қарши охирги 3 ўйинда ўртача 2,5 тадан кўп гол урилган.

«Лестер» Англия чемпионати доирасидаги сўнгги 6 ўйинининг бештасида камида иккитадан гол ўтказиб юборди.

Томонлар Премьер-Лигада ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. 9 учрашувда «Лидс», 8 марта «Лестер» ғалаба қозонган. 1 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:40, 07.11.2021. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 12
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Фулхэм Харри Уилсон 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.