Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Натижа: Моурни ранжитган 400-гол

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Қаримас» Златан Ибрагимович октябрдан ноябрга ўтар кечаси миллий чемпионатлар ҳисобидан юбилей - 400-голини нишонлади. Швециялик мағрур ҳужумчи шундай қилдики, Жозе Моуриньонинг «А» сериядаги уй учрашувларига боғлиқ мағлубиятсиз серияси узилиб қолди. Португалиялик мутахассис бошқарувидаги жамоалар («Интер» ва «Рома») бунга қадар Италия чемпионатида қаторасига 43та уй ўйинида бирор рақибга ютқазган эмасди.

«Милан» бу йил скудеттони ўз музейига қайтариш илинжида. «Россонерлар» 31 октябрь оқшоми «А» серия 11-туридан ўрин олган учрашувни «Олимпико»да ўтказиб, Жозе Моуриньо «Рома»сини 2:1 ҳисобида енгишди. Стефано Пиоли жамоаси ғалабасида бош ролни «Беназир»нинг яқин дўсти Златан Ибрагимович бажарди. У аввалига, ўйиннинг 25-дақиқасида 20 метр узоқликдан жарима зарбасини мукаммал ижро этиб, ҳисобни очди. Бу вазиятда «Рома» дарвозабони Руи Патрисиу ҳаттоки, жойидан қимирламади ҳам - Златаннинг зарбаси чиндан ҳам, жуда аниқ ва кучли  чиқди. Шуни алоҳида айтиш керак, швециялик толмас тўпурар аллақачон 40 ёшни уриб қўйди. 40 ёшни!

Асосий факт: шу билан Ибрагимовичнинг фаолияти давомида турли мамлакатлар миллий чемпионатларида урган голлари сони 400тага етди. Чиройли гол уришни хуш кўрувчи Златанга юбилейни шундай шедевр билан нишонлаш ярашади! Яна бир факт бор - унинг фақат Италия «А» сериясидаги голлари сони 150та бўлди. Ибра голларидан энг кўпини айнан Италияда нишонлаган. Диққатни тортадиган томони, у миллий чемпионатлардаги голлари ҳисобини 1999 йилнинг 30 октябрь куни очганди. Демакки, 400та гол довонини роппа-роса 22 йилда забт этди. Айтиш ўринли, Златан илк голини урган пайт 31 октябрь куни у билан ёнма-ён тўп сурган айрим футболчилар ҳали мактабга ҳам боришмаганди, «Милан» захирасида қолган Даниэль Мальдини эса яна 2 йилдан кейин дунёга келган.

Айтганча, Ибрагимович тўпни жарима нуқтасига қўяётганида, «Рома» мухлислари ўзларича баралла бақиришди: Sei uno zingaro («Сен лўлисан»). Мағрур Ибра бунга жавобан тўпни дарвозага «михлаб» қўйди ва трибуналар томон ўгирилиб, қандайдир имо-ишоралар билан фанатларни жиғига тегди. Оқибатда ҳакамдан ўз насибасини ҳам олди - провакацион ҳаракат учун сариқ карточка. Ибра шундан сўнг биринчи бўлимда Рафаэль Леауга ассистентлик қилди, танаффусдан чиққач, ўзи яна гол урди, аммо ҳар иккисида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Златан шунда ҳам тўхтамади ва 57-дақиқада «Милан» фойдасига пенальти ишлади. Бунинг самараси ўлароқ, Франк Кессие ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, ғалабага тамал тоши қўйди. Кейинчалик Тео Эрнандес қизил карточка олиб, «Милан»ни бир мунча қийин ҳолатда қолдирди, аммо «Рома» вакиллари жавоб голини уришга анча кечикишди - улар фақат 90+3-дақиқадагина ҳисобни қисқартиришди. Охир-оқибат, Жозе Моуриньо «А» сериянинг уй учрашувида илк марта мағлубиятни тан олди. Португалиялик мутахассиснинг бу борадаги мағлубиятсиз одими 43та ўйинга етганди (38таси «Интер» ва 5таси «Рома» бошқарувида). «Беназир» рефери Фабио Марески иши (хусусан, Ибрагимович пенальти ишлаган вазият)дан жиғибийрон бўлди ва ўйиндан кейин журналистлар саволларига жавоб беришдан бош тортди: «Агар ҳозир гапирсам, кейинги ҳафта мени майдон четида кўрмайсизлар».

Яна бир факт: «Милан» ўз тарихида илк марта «А» серия доирасидаги дастлабки 11та ўйиндан 10тасини ўз фойдасига ҳал қилди ва олдин шундай натижага эришган «Рома», «Наполи» ва «Ювентус» (охирги иккиси икки мартадан ёрқин старт қайд этган) қаторига қўшилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 22:30, 13.11.2021. Ўқилди: 3183 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик