Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европадан Қатарга...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш турнири
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, кеча Европа қитъаси учун Жаҳон чемпионати саралаши плей-офф баҳсларига қуръа ташланди. Унда 3 йўлакка бўлинган 12 жамоа ўз рақибларини билиб олишди.

Жумладан, А йўлакчада Уэльс – Австрия учрашуви ғолиби Шотландия – Украина баҳси ғолиби билан ЖЧ учун кураш олиб боради. Яъни ярим финалдан ўтган икки жамоа финалда мундиаль йўлланмаси учун жанг қилади.

Б йўлакда Россия – Польша ўйинида зафар қучган жамоа финалда Швеция – Чехия тўқнашуви ғолиби билан куч синашади.

Сўнгги C қаторни энг “қайноқ“ нуқта дейишимиз мумкин. Португалия – Туркия баҳсида қайси жамоа устун келса, Италия – Шимолий Македония учрашув ғолиби билан финалда рўбарў келади. Англаганингиздек, биз Қатардаги ЖЧда Португалия ёки Италия терма жамоаларидан бирини кўра олмаслигимиз мумкин. Балки иккаласини ҳам кўрмай қолармиз. Ахир бу футбол-ку, тўғрими? Унда ҳар нима бўлиши мумкин.

Ҳозир биз мана шу муносабат билан юқоридаги 6 ўйин ҳақида сўз юритмоқчимиз. Жамоалар имконияти ҳақида тахминий ва субъектив фикрларимиз билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Уэльс – Австрия 

Ҳар томонлама бир-бирига тенг рақиблар тўқнашуви. Бу баҳсда фаворитни ажратиб кўрсатишнинг ўзи хато.

“Аждарлар“да жамоавий ўйин ҳам бор, индивидуаллик ҳам бор. Гарет Бэйл, Аарон Ремзи ва Дэниел Жеймсдек футболчилар ҳар дақиқада хавф ярата оладиган йигитлар. Улар билан Роберт Пейж 7 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Кўрамиз, унинг шогирдлари бу серияни давом эттира олармикин?!

Қарши томондаги Австрияда ҳам имкониятлар етарлича. Давид Алаба етакчилигидаги бу терма жамоа Еврода ҳам ёмон таассурот қолдирмаганди. Эсингизда бўлса, Франко Фода шогирдлари Италия билан ўйинда мардонавор ҳаракат қилиб қўшимча таймларда мағлуб бўлишганди. Ўшанда итальянлар айнан мана шу жамоадан турнирдаги илк голини қабул қилиб олганди.
Бизнингча, икки тарафни ҳам ҳар қандай жамоа билан кураша олувчи кучли рақиб кутиб турибди.

Шотландия – Украина 

Ўзига хос анъаналари билан машҳур бўлган шотландлар плей-оффда Украина терма жамоасига қарши саф тортишади. Яна бир қизиқарли ва тенг кучлилар ўртасидаги баҳс.

Евродаги нурсиз ўйинлардан кейин Шотландия ўзини анча тиклаб олди. Саралаш доирасида ушбу жамоа фақатгина Данияга енгилди. Сўнгги 6 ўйиндан буён Стив Кларк йигитлари фақат ғалаба қозониб келмоқда. Бироқ март ойига қадар ким қандай ҳолатда бўлиши номаълум.

Кутилмаганда истеъфога чиққан афсонавий собиқ футболчи Андрей Шевченко юрти учун қўлдан келганини қилди. Еврода ҳам, мундиаль саралашида ҳам муносиб ҳаракат қилди. Аммо негадир у термадан кетишни афзал билди. Шунга қарамай, Украина тушкунликка тушиб қолмади. Саралашда Франция бор гуруҳда бирон марта мағлубиятга учрамади. Еврода ҳам чорак финалгача етиб бора олди. Шунингдек, таркибида ўзгача фикрловчи футболчиларнинг кўплиги ҳам жамоа фойдасига ишлаши мумкин. Зеро, бундай ўйинларда таваккал жуда қўл келиши мумкин.

Россия – Польша

Ҳақиқий славянлар жанги. Шарқий Европанинг икки ўхшаш мамлакатлари плей-оффда тўқнаш келишмоқда. Икки юрт вакилларининг қонида курашувчанлик деган туйғу ажралмас бўлиб кетган. Руслар бир текис шаклланган жамоа деб ҳисобланса, полякларда Левандовский аталмиш “монстер“ яққол ажралиб туради. Икки жамоа ҳам Еврони муваффақиятсиз якунлади. Саралашда эса тажрибалироқ рақибларига 1 ўринни топшириб қўйишди. Қизиғи, саралаш доирасида “рус айиғи“ни гол ўтказиб юбормасликда (6та гол) намуна қилиб кўрсатсак, “оқ бургутлар“ гол уриш борасида ажойиб ҳаракат қилишди (30та гол). Муросасиз баҳс кутса арзирли жамоалар тўқнашуви.

Швеция – Чехия

Бу қуръа фақат охирги йўлакни ҳисобга олмаса, қолган барчасида тенг кучлиларни бир-бирига учраштирди. Навбатдаги жуфтлик ҳам барча жиҳатлари билан бир-бирига ўхшаш. Ўйин услуби, таркибдаги футболчилар салоҳияти бўйича улар жуда яқин. Бу ўйинда хатолар ҳаммасини ҳал қилиб кетиш эҳтимоли ўта юқори. Майдонда шахмат партияси ўтказилса-да, ажабланарли ҳол бўлмайди. Ҳақиқий мутахассислар учун аталган тўқнашув бўлади ўзиям.

Португалия – Туркия

Авж нуқтасига етиб келдик, азизлар. Плей-оффда қатнашувчи энг кутилмаган жамоалардан бири – Португалия терма жамоасидир. Охирги ўйиндаги мағлубият сабаб Криштиану Роналду шериклари жуда хавфли вазиятга тушиб қолишди. Баҳорда рўпараларида турадиган турк ўғлонлари ҳам анойилардан эмас. Таркиб жиҳатидан португаллар яққол устун бўлиши мумкин. Бироқ тартибли ўйин эвазига Туркия ғалабани илиб кетиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Португалия Стефан Кунс шогирдларини енгган тақдирда ҳам навбатдаги рақиб катта эҳтимол билан Италия терма жамоаси бўлади. Кўринишидан, 2022 йил “беш қалқонли жамоа“ учун унутилмас воқеаларга бой бўлади, чоғи. Зотан мундиальга чиқса ҳам, чиқа олмаса ҳам буни шунчаки унутиб бўлмайди.

Италия – Шим.Македония

Ўта шахсий фикрга кўра, итальянлар учун энг осон жамоа тушди. Евродаги, саралашдаги натижаларга қараб баҳо берилса, македонлар фақатгина мўъжиза туфайли Қатарга йўл олиши мумкин. Италияда эса финалга чиқиш учун жуда катта имконият бор. Ярим финалда назоратни йўқотмаса ва финалда бор ўйинини кўрсата олса, шунинг ўзи етарли. Лекин тан олайлик, ҳамма финалда Португалия – Италия учрашувини кутмоқда. Ҳақиқий жанг мана шу баҳсда бўлади. Йўлланма учун икки жамоа ҳам борини бериб курашса ажаб эмас.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги учрашувлар 2022 йилнинг 24 март санасида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:09, 27.11.2021. Ўқилди: 4210 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик