Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ван де Бек, Балотелли ва ироқлик Юнус Маҳмуд: “Олтин тўп” совринига номзод бўлган кутилмаган 6 футболчи

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, ҳар йил охирида (2020 йилдан ташқари) Франциянинг нуфузли “France Football” журнали дунёнинг энг яхши футболчиларини аниқлаб келади.

Шулар қаторида баъзи футболчилар борки, улар бир календар йили давомида ажойиб ҳаракат қилади ва нашр томонидан тақдим этиладиган совринлар учун асосий номзодлар кучли 30 талигидан жой олишга муваффақ бўлади. “Stadion.uz” сизга 2007 йилдан бери кутилмаган, ғалати ва шов-шув кўтарган номинациялар ҳақида сўзлаб беради.

 

Юнус Маҳмуд (“Ал-Гарафа”) - 2007 йил

 

Маҳмуд Европа футболи ҳавосидан ҳам нафас олмаган. У бутун фаолиятини Яқин Шарқ мамлакатлари чемпионатларида ўтказди. Европадан ташқарида ўйнаган қанча ўйинчи ОТ учун даъвогарлар рўйхатига кирган? У ироқликлар орасида мукофотга номзод бўлган ягона шахс.

Юнус қандай қилиб дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингида бўлишга лойиқ эди? Ҳаммаси оддий: ўша йили Ироқ Осиё кубогини қўлга киритди ва форвард ўша турнирда ўз терма жамоасининг бош қаҳрамони бўлди. Маҳмуд “Олтин бутса” ва Осиё Кубогининг MVP совринини қўлга киритди.

Энг яхши футболчи учун овоз беришда у бор-йўғи 29-ўринни эгаллади. Лекин, Маҳмуд ван Перси, Тевез, Гиггз ва Раул ва Давид Вилья каби фтболчилардан юқорироқ ўринларни эгаллаганди.  

 

Нани ("Манчестер Юнайтед") - 2011 йил

 

2010 йилда “Олтин тўп”ни бериш ҳуқуқи ФИФАга ўтган ва ўшанда номзодларни футбол функционерлари танлаган эди. Бошқалар қаторида, улар ОТга ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” футболчиси Нани номзодини кўрсатишга қарор қилишди. Бир пайтлар Европанинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналган португалиялик бундай шарафга лойиқ эмаслигини ҳеч ким гапирмади. 

Бироқ, мукофотга номзодлар рўйхатида унинг номи тасодиф эмас, балки тасодифдир, чунки у илгари ҳам, кейин ҳам номзодлар сонига бошқа кирмаган.

 

Марио Балотелли (“Манчестер Сити”) - 2012 йил

 

Кўринишидан, Балотелли номзодлар рўйхатига фақат Евро-2012 ярим финалида Германия терма жамоасига қарши ўйинда (2:1) ўйнаганлиги учун киритилган эди. Ўшанда Марио иккита гол урди, кейин эса футболкасини ечиб, дабдабали прессини кўрсатди. Бу ҳийла мемлар тўпламига айланди ва умуман олганда, италиялик номинациялар рўйхатида юқори ўринларни олди.

Ростини айтайлик: Балотелли ўша мавсумда ўз имкониятларидан пастроқ ўйнади. У “Манчестер Сити” таркибидаги ўйинларда ҳеч қандай мўъжиза кўрсатмади, Италия терма жамоасида эса унинг ўйини кўнгилдагидек эмасди. Еврода учта гол, албатта, яхши, лекин Марио “Олтин тўп” учун даъвогарлар қаторига киришга лойиқми эдими, ёки йўқми ҳамон очиқ саволлигича қолмоқда.

 

Димитри Пайет (“Вест Хэм”) – 2016 йил

 

Пайет моҳир дриблинг устаси ва яхши футболчи, аммо у «Европа футболи юлдузи» бўлишдан йироқлиги аниқ. 2016 йилда Димитрий “Олтин тўп”га номзод бўлган эди. У совринга ҳақиқий даъвогар бўлмагани аниқ. Аммо бу рейтингда 29 ёшли вингернинг пайдо бўлиши ҳам аллақачон ҳайратланарли бўлган.

Пайет номзодлар рўйхатидан қандай ўрин олди? Катта эҳтимол билан, Франция терма жамоаси таркибидаги ёрқин ўйин сабаб бўлган. Евро-2016да Димитрий “уч ранглилар” сафида учта гол урди ва бутун турнирнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Натижа – ОТда номзодлари орасида 23-ўрин.

 

Садио Мане (“Ливерпуль”) – 2017 йил

 

Маненинг “Олтин тўп”га номзод бўлиши нотўғри ҳам, ғалати ҳам эмас. Садио – сўнгги беш йил ичида “Ливерпуль”да яхши савиядаги ўйин кўрсатиб келаётган кучли футболчи. Аммо унинг “Олтин тўп-2017” даъвогарлар рўйхатига кириши умуман кутилмаган эди. Сенегаллик ўша йили бирорта ҳам кубокни қўлга кирита олмаган ва индивидуал миқёсда у фақат Англия Премьер-лигасининг йилнинг энг яхши жамоасидаги рўйхатидан ўрин олиши билан кифояланган. 

Мане энг яхшилар рўйхатида 23-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, форвард овоз беришда ўша йили А сериянинг энг яхши тўпурари бўлган Эдин Жеко ва “Реал”нинг асосий ҳужумчиси Карим Бенземани ортда қолдиришга эришган.

 

Донни ван Де Бек (“Аякс”) – 2019 йил

 

Ван Де Бек ушбу рўйхатдаги ОТ номинацияси учун бирорта ҳам овоз олмаган ягона футболчидир. Ростини айтсак, у қандай қилиб мукофотга даъвогарлар қаторига киргани ҳам аниқ эмас. 2019 “Аякс” ҳақиқатан ҳам кучли ўйин намоймиш этган. Эсингизда бўлса, ўша мавсумда Эрик тен Хаг жамоаси Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олганди.

Аммо Донни бу жамоанинг энг асосий ўйинчиси бўлмаган. У ерда биринчи навбатда Ҳаким Зиеш, Маттейс де Лигт, Френки де Йонг ва Душан Тадич каби футболчилар эди. Лекин негадир фақат ван Де Бек ва Тадич номинацияга киришганди.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп-2021» тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Ушбу тадбирнинг онлайн трансляцияси бизнинг веб-сайтимизда мавжуд бўлади.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 21:18, 01.12.2021. Ўқилди: 5145 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик