Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1853 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кичик Мбаппе акасининг муваффақиятини такрорлай оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг укаси Итан Мбаппа ҳақида қисқача ҳикоя қиламиз


декабрь ойининг иккинчи ҳафтаси Францияда бошқа нарсалар қатори ушбу мамлакат ёшлар терма жамоасининг 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жорий йилги сўнгги машғулотлари билан якунига етди. Клерфонтейндаги элита ёшлар академияси майдонларида Жан-Люк Ваннука бошчилигида 35 нафар ўсмир йиғилди, аммо журналистлар ва мутахассислар эътибори рўйхатдаги бир футболчига қаратилган эди. Йўқ, гап “ПСЖ” ва Франция терма жамоасининг етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида кетаётгани йўқ, у ёшларга маслаҳат бериш учун ўқув базасига ташриф буюрганича йўқ. Унинг укаси, 14 ёшли Итан Мбаппе ҳақида гап кетяпти, у биринчи марта катта футболчилар билан бирга машғулотларга чақирилди.

Ёш Итан шу ёзда Парижнинг U-17 жамоасида ўйнай бошлади. Бунгача Мбаппе Жуниор Париж клубининг болалар мактабида таҳсил олган. Бироқ, Килиандан фарқли ўлароқ, Итан бутунлай бошқача профильга эга футболчи. Кичик Мбаппе ҳужумда ўйнашга ва гол уришга унчалик ҳам интилавермайди. Унга кўпроқ диспетчерлик ёқади. Яъни майдон марказида тўпни қабул қилиб, шериклари учун вазият яратишга уринади.

Бевосита Итан билан ишлаган одамларнинг фикр-мулоҳазаларига асосланиб, бу 14 ёшли футболчининг футболга нисбатан анча кучли қарашлари бор. Ҳаттоки, уни тўп билан ишлаш тезлигига эмас, балки қабул қилинадиган қарорлар сифатига эътибор қаратган ўтмишдаги плеймейкерлар билан солиштиришади. Итан чапақай футболчи, бу ҳам уни ўзига хос қилади, чунки кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чап оёқда ўйнайдиган футболчилар кўпроқ ижодкор ва креатив бўлишади.

Килиандан фарқли ўлароқ, Итан Мбаппе ҳозирги ёшида тўпга эгалик қилишга ҳаддан ташқари интилади. У дриблингнинг турли усулларини қўллаган ҳолда у билан шуғулланишни жуда яхши кўради ва акаси унга Итаниньо, деб лақаб ҳам қўйган.

Қизиғи шундаки, Итан ўзининг юлдуз акаси билан жуда жиддий муносабатда. Улар биргаликда кўп вақт ўтказишади ва ҳар доим рақобатлашишга ҳаракат қилишади. Айтишларича, кичиги ПлайСтатионда футбол ўйинларини акасидан яхши ўйнайди. Охирги омил Килиан Мбаппенинг афсонавий гол нишонлашида катта роль ўйнади. Хусусан, форвард 2016/17 йилги мавсумда “Монако” сафида Чемпионлар лигаси чорак финалида Дортмунднинг “Боруссия”сига гол урганида, қўлларини букиб голни нишонлади, бу кейинчалик Килианнинг ўзига хос услубига айланди. Кўпчилик бу голни нишонлаш усулини қаердан пайдо бўлганини билмаса керак. Гап шундаки, Итан Мбаппе бу ҳаракат видеоўйин пайтида гол урса такрорлайди. Демак, Килиан бу усулни укасидан ўрганган

Итан Мбаппе Франсия U-16 терма жамоасига машғулотларга чақирилганига қарамай, ёш ярим ҳимоячининг ҳозирча бу мамлакат ёшлар терма жамоаси сафида ўйинларда иштирок этганича йўқ. Итаннинг отаси камерунлик, онаси эса жазоирлик. Шундай экан, келажакда Итан қайси терма жамоада ўйнашни ўзи ҳал қилиши мумкин. Албатта, Франсия кичик Мбаппе учун энг олий орзу, аммо бунинг учун бир пайтлар Килиан уддалаганидек, “уч ранглилар” эшигини баланд овозда ва дадил тақиллатиш учун ўз салоҳиятини ва иқтидорини эртароқ очиб бериши керак.

Итан Мбаппе 2017 йилда 11 ёшида Париж клубига ўтган эди. Унинг Франсия пойтахтига ўтиши Килианнинг у ерга кўчиб ўтиши билан бир вақтда содир бўлди, аммо Итан ҳақида кўпчилик гапирмади. Ҳамманинг эътибори Килианга қаратилган эди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни "ПСЖ" академияси раҳбарияти Итан Мбаппе келажакда жуда истиқболли ярим ҳимоячига айланиши мумкин деб ҳисоблади ва шу сабабли у билан 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган шартнома тузди. Аммо, ҳозир ёш иқтидор Париждаги бу даврни охиригача ўтказа оладими, деган савол туғилади, айниқса унинг акасининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етишини ҳисобга олсак. Килиан "Реал Мадрид"га ўтиш умидида Франсияда қолишни истамайди, лекин унинг укаси Итан ёш парижликлар сафида ўйнашда давом этадими ёки у ҳам Пиренейга кетишни хоҳлайдими?

Бир-икки йилдан кейин футбол олами бир эмас, иккита Мбаппега қарсак чалишни бошлаши мумкин. Килиан ҳақиқатан ҳам укасининг футболда ўзидан кам бўлмаган жиддий чўққиларни забт этишини хоҳлайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:15, 17.12.2021. Ўқилди: 5499 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.